Главная / Жамият / Кути ичидаги жон
<

Кути ичидаги жон

tanga Хасис бой бор эди. Судхурликдан, харом-харишдан олтин-кумуш орттирди. Инфок-эхсон килмай, закот чикармай, топган-тутганини хотинидан, бола-чакасидан хам кизганиб бойиди. Тилла тангаларни угирлик молдек яшириб саклади.
Бир куни булмас иш булди: углининг хонага кирганини билмай колди, олтин солинган кутини куриб колиб, савол берди:

– Дада, кутининг ичида нима бор?

– Илон бор, чаён бор! Булди, тур, кет!

     Кутининг ичида “менинг жоним бор” деса буларди-ю, бир жихатдан, илон-чаён дегани хам бехикмат эмас…
Йиллар утди, бойнинг соглиги ёмонлашиб, ётиб колди. Дарди кундан-кунга огирлашди. Угли табибларни чакириб, отасини даволатиш учун бор олтинни аямай сарфлади. “Каратган караб колмас” дегандек, саъй-харакат бежиз кетмади, дармон дорилар яради. Аллох шифо бериб, бемор тузалди.
Хаётдан умидини узган одам оёкка туриб, тетиклашгач, олтин жозибаси яна уни узига тортди. Кутини буш куриб, юраги кинидан чикаёзди. Угли: “Тиллаларни сарфлаб сизни даволатдим”, дегани хамоно отаси: “Ох!” дея гуппа йикилди. Ахволи огирлашиб, жони халкумига келди.
Угли назъ (жон узилиш) холати етганини англаб, шаходат калимасини овоз чикариб укиди, отасининг тилида эса калима чала колди. Факат “ашхаду” дея олди. Сал туриб жон талвасада “олтин…” дегани эшитилди. Сунгги сузлари: “ашхаду”, “олтин…” бир-бирига богланмаган икки суз. Маййитга яхши тилак жоиз: илохи, имонли кетган булсин…

   Энди уйланг: бу кандай улим булди? Казо етгани хак, сабаб – олтин, у тиллани севарди. Жони гуё кутининг ичида эди. Кутидан зар кетди, танасидан жон кетди. Куръонда хавои нафс “бузгунчи” деб сифатланиши бежиз эмас. Нафс тизгинини кулга олинг, олтинпарастлардан хазар килинг, азизлар!

Ҳаққимизда

Яна маълумот

qcExCbuCfcfGBJhWOW-X1beLRUotTAbT

Пулат Бобожонов «Жаслик»даги махкумлар сонини очиклади

Узбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пулат Бобожонов “Узбекистон 24” телеканалига Жаслик колонияси тугатилиши хакида интервью …