Главные новости
Главная / Жамият / Кушработдаги ошкора котиллик — ракамлар ортидан кувиш ва жамият локайдлиги меваси
<

Кушработдаги ошкора котиллик — ракамлар ортидан кувиш ва жамият локайдлиги меваси

Машхур ёзувчи Габриэль Гарсиа Маркеснинг «Ошкора котиллик киссаси» номли асари бор. Киссанинг мазмунига батафсил тухталмаган холда унинг мохиятини очадиган бир жихатгагина эътиборингизни каратмокчимиз. Котиллик ошкора содир этилади. Хамма – куни-кушнилар, бутун бошли жамият ва хатто курбоннинг узи хам узига касд килишлари мумкинлигини билиб туради. Аммо хамма жим, хамма локайд.

Фожиа жамиятдаги локайдликда эканлигига ишора килади ёзувчи.

Кушработ туманидаги котиллик тафсилотларини урганиш максадида Kun.uz мухбирлари мазкур туманда булди.

Жабрланувчи томоннинг маълум килишича, жорий йилнинг 28 июнь куни Эркин Кушниёзов кайнотаси Бекмухаммад Галаевникига боради ва пичокланиб, вафот этади. Жиноят кундузи, купчиликнинг куз унгида содир булади.

Мархум Эркин Кушниёзов яшаган хонадонда булдик. Бизга жиноят содир этилган кунда акаси билан биргаликда янгасини олиб келгани борган Мафтуна Кушниёзова курганларини гапириб берди. Акаси унинг гувохлигида улдирилганини айтди.

«Уша куни кечрок оилавий келишмовчилик сабабли отасининг уйига кетиб колган янгамни олиб келгани чикдик. Акам йул-йулакай углининг суннат туйи утказилгани, бу пайтда онаси ёнида булиши лозимлиги хакида гапириб борди.

Янгамнинг ота уйига борганимизда акам фарзандлари билан бирга мендан олдинрок ичкарига кириб кетди. Мен хам ортидан секин-аста боравердим. Уша пайт ховлига бир нечта йигитлар югуриб кирди, гала-говур кутарилди. Акамни ун-ун беш киши булиб уришаётган экан. «Мафтун, куткар! Мени улдирманглар» деб ёлворарди. Холатни куриб, каттик бакириб юбордим. Уша вакт акам бироз нарига кочиб боришга улгурди. Ортидан югуриб етиб олган янгамнинг акаси Акрам акамнинг бел кисмига пичок урди. Ётиб колгач, орка кисмига бир неча бор пичок санчди. Куз олдимда акамни суйиб ташлашди.

Ташкарига чикиб, дадамга телефон килдим. Акамни улдириб куйишганини айтдим», – дейди Мафтуна Кушниёзова.

Унинг кушимча килишича, жиноят содир этилгунга кадар хам акаси ва янгасининг якинлари уртасида бир неча марта зиддият булган. Оилавий келишмовчилик сабабли сен-менга боришган.

Биз котиллик содир этилган хонадон – Бекмухаммад Галаевникида хам булдик. Мархум Эркин Эшниёзовнинг турмуш уртоги Дилноза Галаева: «Менинг хам айтадиган гапларим бор» дегач, у билан сухбатлашдик.

«Хужайинимнинг шаръий никох оркали бошка хотини хам бор эди. Мени кундошим билан яшашга мажбур килди. Зугум утказди, бир неча марта урди, иккинчи хотинининг хизматини килишга мажбурлади. Азобларга чидолмай, отамнинг уйига тез-тез келиб куядиган булдим.

Утган йили Акрам акам отамнинг ёши утиб колган, эринг сенга зарар етказиши мумкин деб, шахарга, уз уйига олиб кетди. Бизнинг ортимиздан кузатиб борган хужайиним акамнинг машинасини ёкиб юборди. Шундан сунг эрим машинанинг товонини тулаб берди.

Устимга хотин олган булса, камига акам билан зиддиятга борди, машинасини ёкди, тинимсиз урарди, бирга яшаб нима киламан, деб отамникига келиб куйдим. Аммо муаммо шу билан хал булмади. Баъзан куркитиб, баъзан ялиниб уйига олиб кетарди, окибатда барибир аёвсиз калтакларди. Куз олдимда иккинчи хотини билан уйга кириб кетарди…

Уша жиноят содир этилган кунда хам уйимизга келиб, онамни хакоратлаб, ёкасига тармашди. Шу пайт каердандир келиб колган акам узини тутиб туролмади. Акам шунга мажбур булди.

Ажрашишга куп харакат килганман. Хужжатларимни яшириб куярди, ажрашсанг хаммангни улдириб кетаман, дерди. Бир марта-икки марта урса хам чидардим, бахтли булишни мен хам истаганман. Нима булган такдирда хам бу вокеаларнинг булишини хохламагандим», – деди Дилноза.

Самарканд вилоят прокуратураси ушбу холат буйича жиноят иши очилгани ва дастлабки тергов харакатлари олиб борилаётганини маълум килди.

«Э.Кушниёзов 2020 йил 28 июнь куни соат тахминан 19:00 ларда кайнотаси Б.Галаевнинг уйига келиб, турмуш уртоги Д.Галаеванинг кайтиб боришини талаб килган. Уша вактда кайнонаси Х.Галаева ва кайинакаси А.Галаев билан жанжаллашиб колиши окибатида, А.Галаев Э.Кушниёзовни касддан улдириш максадида дастлаб унинг бош кисмига темир булаги билан, сунг ошхона пичоги билан танасининг турли жойларига тан жарохати етказган. Натижада, Э.Кушниёзов вокеа жойида вафот этган.

Мазкур холат юзасидан 29.06.2020 йилда фукаро Акрам Галаевга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-кисми билан жиноят иши кузгатилган.

Жиноят иши буйича А.Галаев 30.06.2020 йилда айбланувчи тарикасида иштирок этишга жалб килиниб, камок эхтиёт чораси кулланилган.

Тергов харакатлари давомида айбланувчи А.Галаевнинг курсатувлари ходиса содир булган жойда текширилиб, ишга алокадор шахслар гувох тарикасида сурок килинган хамда ходиса содир булган жойдан олинган ашёвий далиллар юзасидан судга оид биология ва криминалистика экспертизалари тайинланган.

Мазкур жиноят иши юзасидан вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов харакатлари олиб борилмокда. А.Галаевдан ташкари бошка шахсларнинг иштироки тулик текширилиб, иш юзасидан айбдор шахслар доираси тулик аникланиб, конуний карор кабул килиниши таъминланади», – дейилади прокуратура хабарида.

Махалла раиси билан сухбатлашганимизда бу вокеалардан хабардорлиги, икки томон – Эркин ва Акрамнинг хам махалла-куй олдида хурмати борлиги хакида гапирди.

«Мархум Эркин артезиан кудуги казиш билан шугулланган, Акрам эса укитувчи булган. Иккисининг хам халкка фойдаси теккан», – дейди «Ковунчи» махалласи раиси Уролбой Махмудов.

Маълум булишича, икки оила уртасидаги келишмовчилик, умуман, юкорида тилга олинган барча тафсилотлардан махалла-куй, туман хокимлигининг соха буйича масъуллари яхши хабардор булишган. Кайта-кайта яраштиришга уринган.

Шу уринда бир мулохаза. Яраштириш деган сузни канчалик яхши курсак, ажралишни шунчалик ёмон куриб колдик. Бу суздан куркамиз. Куплаб ташкилотларнинг фаолиятига ажрим ва яраштирув салмоги билан бахо беришга одатландик. Ракамлар билан ишлаймиз. Кимдир ажрашса, махаллага, хокимиятга, судга «минус». Шунинг учун хамма жон-жахди билан яраштиришга интилади. Инсон омили, вазият билан кизикмайди. Уша уйда яшаса булди, деймиз. Натижада, ошкора котилликлар содир булади, буляпти.

«Мурдалар гапирмайди», деган ибора бор. Эркин уша куни синглиси гувох булганлари канчалик хакикат ёки хотини Дилноза билан кандай муомалада булганини узи билан олиб кетди. Жиноят вактида хамма куркувда, вахимада булгани рост. Масаланинг бу томонига хукук-тартибот идоралари, суд холис бахо беради, албатта.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Укитувчилар ойлик маоши мехнатга хак тулашнинг энг кам микдорининг 15 бараваригача оширилади

АОКАда мамлакатда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан сохасини ривожлантириш масаласида кабул килиниши кутилаётган президент фармони …