Главные новости
Главная / Жамият / Кушни давлатлардан укишни кучиришга оид энг куп суралаётган саволларга жавоблар – вазирлик вакили билан сухбат
<

Кушни давлатлардан укишни кучиришга оид энг куп суралаётган саволларга жавоблар – вазирлик вакили билан сухбат

Олий ва урта махсус таълим вазирлиги Узбекистон фукароларининг укишларини кушни давлатлардан Узбекистонга кучириш масалаларида кушни республикалар ОТМлари томонидан турли бахоналар билан тусиклар куйилиши нотугрилигини айтди.

Шу йилнинг 7 февралидан кушни республикаларда укиётган узбекистонлик талабалар укишини махаллий ОТМларга кучириш буйича аризалар кабули бошланган эди.

Талабгорлар ва уларнинг ота-оналаридан келиб тушган куплаб мурожаатларни инобатга олган холда, бу муддат 15 мартгача узайтирилди.

Хукумат такдим этган бу имконият кушни давлатларда укиётган куплаб узбек талабалари томонидан хурсандчилик билан кабул килинди. Чунки фукаролар укишини узи яшаб турган худудига кучириш оркали чет элда укиш кийинчиликлари, йул харажатлари ва бошка шунга ухшаш турли оворагарчиликлардан халос булишади. Аммо бугунги кунга келиб, укишини Узбекистонга кучириш истагидаги талабалар айрим муаммоларга дуч келмокдаки, вазият Олий ва урта махсус таълим хамда Ташки ишлар вазирликларидан жиддий урганишларни талаб килмокда.

Гап шундаки, Козогистон ва Киргизистон Республикаларидаги айрим ОТМлар узбекистонлик талабаларга укишларини кучириш учун зарур хужжатларни бермаяпти ёки бунинг учун турли бахоналарни келтирган холда ярим йиллик контракт пули талаб килишмокда.

Биз масала юзасидан Олий ва урта махсус таълим вазирлиги бош мутахассиси Абдусамат Маманазаров билан интервью ташкил килдик.

– Эшитишимизча, Козогистон ва Киргизистондаги айрим ОАВ Узбекистон томони уз талабалари укишини мажбурий тарзда кучираётгани хакида ёзмокда. Шунингдек, Узбекистон фукароларининг айримларида бу каби фикрлар бор.

– Тугри айтдингиз, кушни давлат оммавий ахборот воситаларида шундай фикрлар хам билдирилмокда. Албатта, бу фикр нотугри.

Бундан биринчи навбатда кушни давлатдаги ОТМ бераётган таълимдан коникмаган талабаларга укишини Узбекистонга кучириши учун имконият бериш максади кузланган.

Кушни давлатларнинг нуфузли университетларида укиётган ва уша муассаса бераётган билимдан кониккан талабалар укишларини бемалол давом эттиришлари мумкин.

Кайтараман, бу мажбурият эмас, имконият.

– Козогистон ва Киргизистон Республикаларидаги айрим ОТМлар узбекистонлик талабаларга укишларини кучириш учун зарур хужжатларни бермаётгани ёки бунинг учун турли бахоналарни келтирган холда ярим йиллик контракт пули талаб килишаётгани айтиляпти.

Хуш, хукукий жихатдан бу каби талаблар канчалик асосга эга ва агар талаб асосли булмаса, фукароларимиз хукукларини кандай химоя килиши керак?


Абдусамат Маманазаров

– Сиз айтаётган холатларни инобатга олганмиз. Фукароларимиз укишини кучириш буйича хужжатларни олиш учун кушни давлатлардаги элчихоналарга мурожаат килишлари лозим. Хозир бу масала ечими буйича харакатлар бошланган. Масала тезда ечимини топади.

– Эшитишимизга караганда, талабалар икки вазирликка хам хужжат олишда ёрдам сураб кунгирок килган, аммо жавоб ололмаган холатлар хам учрамокда. Нега сизлар томонингиздан бу каби элементар масалаларда хам камчиликлар кузатилмокда?

– Олий ва урта махсус таълим вазирлигида айнан укишни Узбекистонга кучириш масалаларида буладиган мурожаатлар учун махсус ишонч телефони ташкил килинган. Унга кура, фукаролар (+998 71) 246-38-57 телефон ракамига кунгирок килиб, бизнинг шу соха буйича махсус мутахассисларимиздан тегишли жавобларни олишлари мумкин. Бу алока раками белгиланган вактда тухтовсиз ишлаб турибди.

Агар богланишда айрим муаммолар кузатилаётган булса, бу мурожаатларнинг уша вактда купайиб кетгани билан боглик булиши мумкин.

Мен имкониятдан фойдаланиб яна бир маълумотни фукароларимизга етказмокчиман.

Талаба хар доим тахсил олган муддатигагина контракт туловини тулайди. Бу тартиб бошка давлатлардаги олий таълим муассасалари учун хам амал килади. Хозирда талабалардан укишимизни кучириб келсак, канча муддатга контракт тулаймиз, мазмунидаги саволлар куп булмокда.

Шуни алохида таъкидламокчи эдимки, талабалар укишни кучириш учун хеч кандай ортикча туловни амалга оширмайди. У укишга келган пайтдаги янги семестр учунгина тулов килади.

Кушни давлатдаги фукаромиздан хужжати учун пул сураш айрим шахслар томонидан уюштирилаётган булиши мумкин.

Олий ва урта махсус таълим вазирлиги ва Ташки ишлар вазирлиги уртасида телефон оркали хамда хат алмашинувлари оркали мулокотлар булиб турибди.

Вазирлик вакиллари кушни давлатлардаги элчихоналар билан богланишди. Хозирда юзага келган вазият буйича келишувларни амалга ошириш буйича ишланмокда.

– Керакли хужжатларни кушни давлатдаги ОТМдан олган талабалар Узбекистондаги таълим муассасаларига топширмокда. Аммо эшитишимизча, айрим пайтларда талабанинг яшаш худудидаги университет кабул тулгани сабаби билан талабанинг хужжатини кабул килмаётган экан.

– Бу ерда фукаро аввало кушни давлатда укиган мутахассислигига мос йуналишга кабул килинади. Шунингдек, уларнинг укишларини асосан кечки ва сиртки таълимга кучириш белгиланган.

Агар фукаронинг уз худудидаги таълим муассасасида уша мутахассислик буйича йуналишлар булмаса, унда талаба бошка турдош йуналишларга тавсия этилади.

Агар уша худудда турдош йуналишлар хам топилмаса, унда талабага кушни худудларга хужжатларини топшириш тавсия этилади. Бунда фукарога якин булган бошка худудлар танланади.

– Укишини кучираётган талабалар нега Тошкент шахри ва Тошкент вилоятидаги университетларга кабул килинмаяпти? Ахир республикадаги энг куп ОТМлар Тошкент шахрида жойлашган-ку.

– Тугри айтдингиз, Тошкентда ОТМлар жуда куп. Бу тизимнинг худудлар кесимида олингани эса фукаролардан аризалар кабул килиш жараёнидаги навбатларни кескин ошиб кетишини олдини олиш билан боглик. Бунда таксимотни тугри килиб, навбат юкини бошка худудларга хам булиш режа килинган.

Биз хужжат кабули буйича кунлик маълумотларни тахлил килиб боряпмиз. Бу жараёнда кутганимиздек, энг куп навбат Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида кузатилмокда.

Агар биз хужжат кабул килишни худудларга хам тенг булиш тизимини килмаганимизда эди, бу навбатлар бир неча ун баробар ошиб, килган ишимиз узининг салбий натижасини бериши мумкин эди.

– Кушни давлатлардан укишини кучираётган фукароларнинг купчилиги кушни давлат таълим муассасасида биринчи курс талабалари экан. Улар укишини кучириш масаласи кандай хал килинади, чунки уларнинг купчилиги хали биринчи семестрни ёпишга хам улгурмаган.

Хуш, улар биринчи семестрни ёпмасдан хам укишларини кучириши мумкинми?

– Талабаларнинг укишини кучириш масалалари Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли Карорига асосан амалга оширилади. Шу карор асосида “Олий таълим муассасалари талабаларининг укишларини кучириш ва кайта тиклаш тартибини белгилаш тугрисида”ги низом тасдикланган.

Мазкур низомда биринчи курснинг биринчи семестри тулик якунланмаган холатда талабаларнинг укишини кучиришга йул куйилмаслиги белгиланган.

Шу нуктайи назардан талабалардан талаб килинадиган жихат – биринчи курснинг биринчи семестрини муваффакиятли тамомлаш хисобланади.

Бизга шунингдек, кайси хужжатларни топшириш борасида хам куплаб мурожаатлар булмокда.

Биз бу саволга уз жавобимизни бердик ва яна кайтараманки, кушни давлат ОТМдан 3та асосий хужжатларни олиш керак.

Булар – белгиланган шаклдаги маълумотнома, рейтинг дафтарчасидан нусха ва транскрипт. Биз эндиликда кулайлик учун эълон килинган учта хужжатдан биттаси булса хам талабаларни кабул киляпмиз.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

hCfn2w_RPi0dbVAexFFGdYCYRp32Nv_I

Бу йилги контракт микдорлари чегирмадан кейин канча микдорда булади?

Пандемия даврида ахоли даромадининг пасайгани туфайли талабаларга енгиллик сифатида бу йилги контракт туловлари кундузги шаклда …