Главная / Иктисодиёт / Кушиб ёзишлар фош булди. Хали хеч кайси худуд пахта режасини бажармаган

Кушиб ёзишлар фош булди. Хали хеч кайси худуд пахта режасини бажармаган

оразм ва Навоий вилоятлари хамда Коракалпогистон Республикаси пахта режасини бажаргани ёлгон булиб чикди.

Бугун Узбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов иштирокидаги йигилиш вактида пахта терими вактида амалга оширилган кушиб ёзишлар фош килинди. Натижада, Тошкент ва Жиззах вилояти хокимлари кушиб ёзишга йул куйилгани учун ишдан олинди, Хоразм вилояти хокими хамда Коракалпогистон Республикаси рахбари жиддий огохлантирилди.

13 октябрь куни Хоразм вилояти, 20 октябрь куни Коракалпогистон Республикаси, 27 октябрь куни Навоий вилояти пахта сотиш режасини бажаргани хакида маълум килинганди.

Энди бу худудларнинг натижалари бекор булди ва асл холатига кайтарилди.

Название

28 октябрь холатига кура, Жиззах ва Тошкент вилоятлари Республика вилоятларида 2017 йил хосилидан пахта хомашёси тайёрлаш тугрисидаги маълумотнома рейтингида 9 ва 10 уринларда жойлашганди. Аввалги рейтингда Жиззах вилояти пахта режасини 83,44 фоизга етказгани келтирилганди. Янгиланган рейтингда эса аслидаги курсаткич – 76,83 фоиз.

Тошкент вилояти курсаткичларида фарк жуда катта – 10 фоиздан ортик. 28 октябрь кунги маълумотномада вилоят режани 82,98 фоизга етказгани маълум килинганди. Аслида эса вилоятнинг курсаткичи – 72,55 фоиз. Охирги урин.

Бундан ташкари, 28 октябрь кунги ва 30 октябрь кунги маълумотномалар солиштирилганида Андижон ва Бухоро вилоятларининг натижаларида 5 фоиз атрофида фарклар булгани куринади. Шунингдек, Сурхондарё вилояти хам кушиб ёзганлар каторида.

Янгиланган «сводка»га кура, Самарканд, Сирдарё, Фаргона, Наманган ва Кашкадарё вилоятларида кушиб ёзиш холатлари кайд этилмаганини куриш мумкин. Лекин бу охирги вокеалар хисобга олинса, энг аник маълумот була олмайди.

Айни вактда республиканинг режаси 88 фоизга етган.

Яна маълумот

Rj1axTqfRwTjCISEOyi1jmaKQK8ga0NG

Captiva 5 нархи неч сум эълон

«Сaptiva 5» 221 млн 691 минг сумдан 309 млн 900 минг сумгача нархда сотувга чикарилади. …