Главная / Сиёсат / Курол тугрисида”ги конун лойихасини куллаб-кувватлади

Курол тугрисида”ги конун лойихасини куллаб-кувватлади

Узбекистон Олий Мажлиси депутати Расул Кушербаев Facebook-даги уз сахифасида маълум килишича, у аъзо булган Узбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси 6 августда “Курол тугрисидаги” конун лойихасини мухокама килган.

23e6fdf2-8640-4f69-8d05-97d4acf36576_w1023_r1_s

2017 йил июль ойида Узбекистон Республикаси норматив-хукукий хужжатларнинг мухокамаси (regulation.gov.uz) порталида “Курол тугрисида”ги конун лойихаси жамоатчилик мухокамасига куйилган эди.

Конун лойихаси куролни саклаш ва олиб юришни тартибга солишни максад килган.

Конунни ишлаб чикишдан максад амалдаги меъёрий-хукукий асосларнинг тулик ва мукаммал эмаслиги, ягона механизм йуклиги ва шу сабабли вужудга келаётган куплаб хукукий англашилмовчиликлар урнини тулдиришдир,” дейилади конун лойихасида.

Депутат Расул Кушербаевнинг маълум килишича, мазкур конун лойихаси “купчилик овози билан концептуал жихатдан” куллаб-кувватланган.

Лойихага кура, курол айланиши билан боглик ишлар конуний жихатдан яхлит тартибга солиниши кутиляпти экан. Фикримча, энг мухими – 18 ёшга тулган фукаролар белгиланган тартибда узини химоя килиш учун фукаролик куролларига эга булишлари мумкинлиги конуннинг мухим юкларидан бири, яъни газли ва электрли,” деб ёзади Расул Кушербаев.

Узбекистонга кушни Киргизистонда 2015 йил март ойида собик президент Алмазбек Атамбаев фукароларга уз уйи ёки шахсий мулкига кириб, хавф тугдирганларга карши курол ишлатиш изнини берувчи конунни имзолаган эди.

Озодлик “Марказий Осиё мамлакатларида фукароларга курол-ярок саклаш, ундан фойдаланиш хукуки берилиши керакми?” деган мавзуда махсус дастур тайёрлаган эди.

3 йил мукаддам эфирга узатилган мазкур эшиттиришни куйида тинглашингиз мумкин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Hx0hBrQ8W6FcsRQWPRkQ44WY3sfosCCI

Махсус комиссия карори: Узбекистон халкаро авиакатновларни тикламокда

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги ахбороти эълон килинди. Унга кура, Узбекистон 15 июндан халкаро авиакатновларни кисман …