Главная / Жамият / Курилиш материаллари ишлаб чикариш сохасида 31та инвестиция лойихаси амалга оширилади
<

Курилиш материаллари ишлаб чикариш сохасида 31та инвестиция лойихаси амалга оширилади

“Узсаноаткурилишматериаллари” уюшмаси Инвестиция дастури доирасида умумий киймати 469,0 млн долларлик 31 та инвестиция лойихасини амалга оширмокда.

Фото: Узсаноаткурилишматериаллари

“Узсаноаткурилишматериаллари” уюшмаси Ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум килишича, 2021 йилнинг узида жами 327,6 млн доллар инвестицияни узлаштириш режалаштирилган, шундан 215,0 млн доллар тугридан-тугри хорижий инвестициялар ва кредитлардир. Йирик лойихалар, асосан, Коракалпогистон Республикаси, Навоий, Фаргона, Сурхондарё, Жиззах, Самарканд, Бухоро ва Тошкент вилоятлари хамда  Тошкент шахрида амалга оширилади.

Жумладан, энг йирик лойихалардан бири “Кизилкумцемент” АЖда амалга оширилади. Корхонада клинкер ишлаб чикариш буйича умумий киймати 126 млн доллар булган 4-линия ишга туширилади. Натижада корхона йиллик цемент ишлаб чикариш куввати 2,2 млн тоннага ортиб, жами 5.5 млн тоннага етказилади.

Навоий вилоятида, шунингдек, “PETRAWOOL” МЧЖ томонидан базальт тошидан иссиклик сакловчи плиталар ишлаб чикариш (умумий киймати 18,2 млн доллар), Томди туманида “Мега кварц” МЧЖда кварц кумини казиб олиш ва кайта ишлаш (умумий киймати 3,9 млн  доллар) каби лойихалар ишга тушади.

 Коракалпогистон Республикасида кушимча йилига 1 млн тонна цемент ишлаб чикариш буйича “Коракалпокцемент” МЧЖ ККда киймати 50 млн АКШ доллари булган йирик инвестиция лойихаси амалга оширилади, яъни корхонанинг 3-боскичи фойдаланишга топширилади. Натижада цемент  ишлаб чикариш кувватлари 1,4 млн тоннага етади ва 100 дан ортик янги иш урини барпо килинади.

Фаргона вилоятида курилиш материаллари ишлаб чикариш буйича 5 лойихага 50 млн доллар инвестиция жалб килиниши кутилмокда. Натижада, “Кнауф Гипс Фаргона” хорижий корхонасида гипсокартон листлари, “Азамат савдо Зиё” ва “Ulugbek export trade” жамиятида мих ва бурама михлар, “Flat Tile” жамиятида керамогранит ва металлогранит, “Agro Impex Valley” жамиятида металл конструкциялар ишлаб чикариш йулга куйилади.

Тошкент вилоятида хам куплаб инвестиция лойихалари амалга ошириляпти. Хусусан, худудда жорий йилда куввати 30 минг тонна булган кварц кумидан минерал плиталар ишлаб чикариш имкониятига эга янги корхона ишга туширилади. Шунингдек, линолеум, автоклав газобетон блоклари, оловбардош гиштлар, бурама михлар, асфальт ва темир-бетон буюмлари ишлаб чикаришга ихтисослашган корхоналар фойдаланишга топширилади.

“Ориент керамикс” жамияти  томонидан Тошкент шахрининг Сергели туманида йилига 9,0 млн кв.м. керамик плиталар ишлаб чикариш имкониятига эга янги корхона барпо этилмокда. Шунингдек, пойтахтдаги “АЛМУС” жамиятида хам 6,0 млн доллар инвестиция хисобига ёгоч киринди плиталарни ламинация килиш, “GRAND ROAD TASHKENT” жамияти томонидан табиий пардозбоп тошларни кайта ишлаш оркали йилига 80 минг кв.м. плитал ишлаб чикариш лойихалари амалга оширилаяпти.

Албатта, ушбу инвестиция лойихаларини фойдаланишга топшириш оркали сифатли, жахон стандартларига мос курилиш материаллари ишлаб чикариш йулга куйилади, колаверса, курилиш материалларига булган ички талаб копланади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Кийнокка солиш, шафкатсиз ва гайриинсоний муомалада булиш

Кийнокка солиш, шафкатсиз ва гайриинсоний муомалада булиш холатлари буйича Омбудсманга мурожаатлар охирги 4 йилда 7 …