Главная / Маданият / Курбонлик ахкомлари
<

Курбонлик ахкомлари

kurbonlikХар йили зулхижжа ойи кириб келар экан узига тук кишилар Аллохга курбат хосил килиш максадида ва У ато этган бехисоб неъматларга шукроналик хиссининг бир рамзи уларок курбонлик суйиб, кон чикариш учун соглом ва бакувват чорва хайвонларини харид килиб, то курбон хайити кунига кадар бокиб куядилар.
Аллох таоло учун жонлик суйиш дини Исломнинг гузал анъаналаридан ва шариатимиз буюрган буюк ишлардан хисобланади. Унинг хикмат ва фазилатлари бекиёсдир. Аввало бу иш бандани Аллохга якинлаштиради. Шу боис хам курбонликни соф ният билан, Аллохга курбат хосил килай, Унинг розилигини топай, деган покиза максадларда амалга ошириш лозим.
Аллох таоло Узининг чексиз мархамати туфайли биз гунохкор бандаларни Узига якинлаштирадиган куплаб сабаб ва василаларни яратиб берган. Бу дунёни охиратнинг экинзори килиб куйган. Дунёда одамлар билан муоамалада шундай холатлар буладики, бир инсон бошка бир узи хурмат киладиган обрули, зиёли ёхуд бадавлат инсонга якинлашмокчи булади. Бунинг учун турли-туман воситаларни ишга солиб куради. Унга яхши муоамала килади, илтифот курсатади, хадиялар беради. Лекин, нариги одам уни умуман узига якинлаштирмаслиги, барча воситалар йулини ёпиб куйиши мумкин. Бу нарса хаётда куп кузатилади. Аммо, мехрибон ва олийжаноб Аллох ундай эмас. У бизга харканча гунох килсак хам, харканча ёвуз ишларни амалга оширган булсак-да тавба эшигини мудом очик колдиради, Узига якинлаштирувчи йулларни ёпиб куймайди. Балки, бундай амаллардан бир эмас бирнеча унлаб турини курсатиб беради. Хатто турли восита ва василаларни ишга солган холда Узига курбат хосил килишга чакиради. “Эй иймон келтирганлар, Аллохдан куркингиз ва Унга якин булиш йулларини истангиз!” (Моида сураси, 35-оят). Ояти каримада “Унга якин булиш йуллари” “васила” сузи билан ифода килинган. Бу дунёда Аллох таоло бандаларини Узига якинлаштирадиган, жаннатга киритадиган йул ва василаларни купайтириб куйган. Харбир инсон уз имконияти доирасида узини Аллох розилигига олиб борадиган мазкур ишларни амалга оширишга харис булмоги лозим. Ота-онага яхшилик килиш васила, тоат-ибодатда бардавом булиш васила, сабр васила, шукр васила, дуо васила, истигфор васила, одамларга эзгулик улашиш васила, хайр-садакотлар васила, махзун дилларга шодлик олиб кириш васила ва шуларнинг каторида Аллох ризоси учун жонлик суйиш хам бир василадир. Куръони каримда Аллох таоло Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва салламни ва У киши оркали бутун мусулмон умматини шу ишга буюрган: “Бас, Раббинг учун намоз уки ва жонлик суй!” (Кавсар сураси, 2-оят). Машхур тобеинлардан Катода, Ато ва Икрима рахматуллохи алайхимлар оятдаги “намоз уки” иборасини “хайит намозини уки” дея изохлаганлар. Шунга кура, хожилар ва бошка курбонлик килувчилар хайит намози уталгандан сунг жонликларини суядилар.

Курбонликнинг айрим хикмат ва фазилатлари

Курбонликнинг хикмати ва фазилатлари хакида канча гапириладиган булса, шунча оз.

1. Курбонлик – “курбат”, яъни якинлашиш сузи билан узакдошдир. Бу билан биринчи уринда Аллохнинг рахматига ноил булиш, унинг мархаматига якин булиш максад килинади.
Аллох таоло учун хузуридаги энг яхши нарсани курбон килиш инсон калбига узгача хузур-халоват бахш этади. Унинг оркасидан кулга киритиладиган улкан ажру мукофот умиди кишининг фикру зикрини маълум муддатга булса-да, фоний дунёнинг фоний моддаларидан узиб, бокий оламнинг бокий бойликларига куз тикишга ундайди. Калбни бахиллик иллатидан тозалайди.

2. Бу – Аллохнинг шиорларини, У жорий этган диний маросимларни улуглаш, хурматлаш демакдир. «(Иш) шудир! Кимки Аллохнинг маросимларини улуглар (хурматлар)экан, бас, албатта бу (хурмат) калблардаги такво туфайлидандир» (Хаж сураси, 32-оят). Демак, курбонлик килиш калблардаги такво аломати экан. Зотан, курбонликнинг гуштидан хам, конидан хам Аллохга бирон-бир фойда йук. Балки, бу узимиз учун фойдадир.

3. Байрам кунида курбонлик суйиш хурсандчилик устига яна бир хурсандчиликдир. Бу инсоннинг узига ва ахли оиласига кенгчилик яратиши учун василадир. Куни-кушни, хешу акрабо ва ёру биродарларга икром килиш, факиру мискинларнинг, шикаста дил одамларнинг кунгилларига шодлик олиб кириш учун энг яхши фурсатдир.

4. Таквога эришиш. Аллох таоло айтади: «Унинг (курбонликнинг) на гушти ва на кони Аллохга етиб борур! Балки(шу иш оркали) сизлардан пайдо булган таквогина Унга етур» (Хаж сураси, 37-оят).

5. Курбонлик Аллох таолога У Зот ато этган хисобсиз неъматлари учун шукр килишнинг бир куринишидир. Дархакикат, Аллох таоло бани башарга санаб адогига етиб булмайдиган даражада беадад неъматлар ато этди. Унга хаёт берди, хилкатини чиройли килди, сихат-саломатлик берди, хис-туйгуларини баён этиши учун тил, ёруг дунёни куриши учун икки куз, окни корадан ажратиши учун акл берди. Бойлик, молу давлат берди. Иймону ислом неъматига муяссар этди. Буларнинг бари шукр килишни вожиб килувчи буюк неъматлардир. Курбонлик ана шу неъматларнинг ожизона бир шукронаси уларок банда томонидан амалга ошириладиган ишдир.

6. Куйидаги хадис хам Аллох таоло учун курбонлик суйишнинг нечоглик фазилатли эканига далолат килади. Оиша онамиз разияллоху анходан ривоят: Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам мархамат килиб дедилар: «Одам боласи Нахр кунида кон чикаришдан хам кура Аллохга махбуброк булган бирон амални килмайди.(Аллох таоло учун суйилган) жонлик киёмат кунида шохлари, юнглари ва туёклари билан келади. Касамки, унинг кони хали ерга тукилмасдан бурун Аллох хузуридаги юксак макомга тушади (яъни хали унинг кони ерга тушмасдан бу амалнинг савоби Аллох хузурида юксак уринга ёзиб куйилади, валлоху аълам). Бас, килаётган курбонлигингиз билан шодланинг. Димогингиз чог булсин!» (Термизий ривояти).

Курбонликнинг таърифи

Фукахолар курбонликни бир-бирига якин булган бир неча хил таърифлар билан таништирганлар. Жумладан:

1. “Махсус жониворни махсус вактда суймок, у вакт эса азхо кунидир” (“ал-ъиноя шарху-л-хидоя”: 9/505).

2. “(курбонлик) шаръан: махсус хайвонни махсус вактда курбат нияти билан суймокдир” (Хаскафий: “ад-дурр ал-мухтор”).

Курбонликнинг хукми

     Ханафий мазхабига кура моли нисобга етган, муким (яъни сафарда булмаган), мусулмон одам учун курбонлик килиш вожиб хисобланади. Курбонликнинг вожиблигига Куръони каримдан юкорида зикр килинган Кавсар сурасининг 2-ояти далил булади. Хадиси шарифлардан эса Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят килинган куйидаги хадис далилдир. “Кимки, имкони булатуриб курбонлик килмаса, бас, бизнинг намозгохимизга якинлашмасин” (Имом Ахмад, Ибн Можа ва Хоким ривоятлари ).

Кандай хайвонлар курбонлик килинади?

Курбонлик учун чорва хайвонлари суйилади. Улар: туя, сигир ва куйдир. Бунда уларнинг эркак ва ургочи жинслари тушунилади. Куй деганда эчкилар хам назарда тутилади. Демак, туя, сигир, куй ва эчкилар курбонликка ярокли хайвонлар хисобланади.

Курбонлик килинадиган хайвоннинг шартлари

     Курбонлик килинадиган жонлик маълум шартларга жавоб бериши керак. Акс холда курбонлик дуруст булмайди. Куйида ана шулар хакида кискача тухталиб утамиз.

1. Жонликнинг ёши

   Курбонлик учун суйиладиган жонивор курбонлик ёшига етган булиши шарт. Жобир разияллоху анхудан ривоят килинган хадисда Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам шундай дедилар: «Факат мусиннани суйинглар. Илло, агар бу иш сизларга кийин келса, куйдан жазаъ булганини суйсангиз хам булаверади» (Муслим ривоятлари).  «Мусинна» деб туя, мол, куй ва эчкилардан «саний» ёшига тулганларига айтилади. «Саний» умрининг иккинчи боскичига утган – урта ёшли дегани булиб, у «жазаъ» ёшидан кейинги боскичдир.

     Тилшунос олимларнинг таъкидлашларича, буталок беш ёшга тулиб, олтига кетганда “санийя” деб аталувчи олд тишлари тукилар экан. Ана шунда “саний” булар экан. Юкоридаги хадисга биноан, туя, сигир ва эчкидан факат «саний» ва ундан юкори ёшда булганларигина курбонликка ярокли хисобланади. Куйдан эса «жазаъ» ва ундан юкориси курбонликка утади. Демак, туянинг «саний»си деб тугилганига беш йил тулгани айтилади. Сигир ва буканинг «саний»си эса тугилганига икки йил тулгани булади. Куй ва эчки эса бир йилда «саний» булади. Куйдан «жазаъ» булгани тугилганига олти ой тулиб, еттинчи ой кетганидир.

2. Жонлик курбонликнинг дуруст булишига монеълик килувчи айблардан саломат булиши керак

    Модомики, курбонлик Аллох таолога якинлик хосил килиш максадида амалга ошириладиган иш деб эътибор килинар экан, бу иш учун энг яхши, энг сара, семиз, соглом ва айбу нуксонлардан холи булган жониворни танлаб олиш максадга мувофикдир. Шунингдек, курбонлик учун суйиладиган жонивор албатта халолу покиза молдан булиши керак. Зеро, Аллох таоло хуш ва покизадир, факат хуш ва покиза нарсаларнигина кабул килгай.
Баро ибн Озиб разияллоху анхудан ривоят килинган хадисда Набий соллаллоху алайхи васаллам шундай дедилар: «Турт хил жонивор курбонликка ярамайди: 1. Шапкурлиги билиниб турган даражадаги шапкур жонивор. 2. Касаллиги билиниб турадиган даражадаги касал жонивор. 3. Оксоклиги билиниб турадиган даражадаги оксок жонивор. 4. Оёкда туролмайдиган даражадаги бехол-мадорсиз жонивор» (Сунан сохиблари ривоят килишган). Ушбу хадис курбонликка путур етказувчи айб-нуксонларни билишда асос кабидир. Юкоридаги хадисга биноан ва киёсан уламолар куйидаги сифатга эга булган жониворларнинг курбонликка ярамаслигини айтадилар.

1. Шапкур жонивор.

2. Кузи кур жонивор.

3. Оксоклиги билиниб турадиган даражада оксок жонивор.

4. Бир оёги кесилган жонивор.

5. Касаллиги куриниб турган касал жонивор. Кутир булган ёки баданига яра тошган жонивор хам шу жумладандир. Чунки, бундай касалликлар жониворнинг хилкатига таъсир килади, семиришига йул куймайди.

6. Оёкда туролмайдиган даражада килтомок булиб колган, мажолсиз жонивор.

7. Кулогининг хаммаси ёки бир кисми кесилган жонивор.

8. Кулоги тешилган ёки кулок супраси уртасидан кесилиб, ёрик пайдо килинган жонивор.

9. Белги учун кулоги тешиб куйилган жонивор.

10. Шохи кесиб ёки сугуриб олинган жонивор. Аммо узи шохсиз тугилган булса, курбонликка ярайди.

11. Бурни кесиб олинган жонивор.

12. Думи кесиб ташланган жонивор. Аммо узи думсиз яратилган булса, уни курбонлик килиш жоиз, гарчи айрим уламолар буни ножоиз санаган булсалар хам.

13. Думбаси кесиб олинган жонивор.

    Хулоса килиб айтадиган булсак, курбонликка суйиладиган жонивор узига озор етказадиган, семириб ёг бойлашига монеълик киладиган ва бахосини туширадиган барча айб-нуксон ва касалликлардан холи булиши керак. Салафи солихлардан накл килинганки, улар курбонликка суйиладиган жониворнинг хар кандай каттаю-кичик айблардан холи булганини танлар эдилар. Агар жониворда биронта арзимас айб топилса хам, уни курбонлик килишни карих курардилар.

3. Курбонлик вакти

    Курбонлик суйишнинг биринчи вакти хайит намози билан хутба укилгандан сунг бошланади ва хайитнинг учинчи куни куёш ботганда тугайди. Бошкачарок ибора билан айтилса, курбонлик уч кун давомида суйилади: курбон хайити куни ва унинг кейинидан келувчи ташрик кунларининг илк икки кунида. Бирок энг афзали курбонликнинг хайит намози укиб булиниши билан амалга оширилишидир.
Хайит намозидан аввал ёки курбонликнинг охирги вактидан кейин суйилган жонлик шаръий курбонликка утмайди. Бунга юкорида айтиб утилган мана бу хадис далолат килади.
Баро разияллоху анхудан ривоят килинади: Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам курбонлик куни хайит намозидан сунг бизларга ваъз кила туриб шундай дедилар: «Бугунги кунимизда биринчи булиб киладиган амалимиз(хайит) намозни укишимиз, сунгра (уйга) кайтиб жонлик суйишимиздир. Кимки шундай килса, унинг иши суннатга мувофик келибди. Кимки намоздан аввал суйган булса, у бор-йуги оиласига такдим килган гуштдир, холос. Бу куннинг маросимидан (яъни курбонликдан) эмас».
Имом Абу Ханифа (рахматуллохи алайх)нинг фикрларига кура курбонлик вакти хайит намози укилмайдиган чекка ва кишлок жойлар ахолиси учун куёш чиккандан кейин киради. (Яъни, улар бомдоддан сунг бир муддат утиб, куёш чиккандан кейин суяверсалар булади). Аммо, хайит намози укиладиган шахар жойларда эса хайит намози ва хутбаси укилгандан кейингина курбонлик вакти киради. Унгача суйилган жонлик курбонликка утмайди.

Курбонликка оид айрим масалалар

1. Курбонлик килишда иштирок этиш

   Туя ва сигирни курбонлик килишда етти киши иштирок этиши жоиз. Яъни, масалан, етти киши тенг пул ташлаб туя ёки сигир сотиб олишади ва уни уз номларидан суйишади. Шунда хаммалари курбонлик килган буладилар.  Жобир разияллоху анхудан ривоят: «Биз Худайбия йилида Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам билан биргаликда курбонлик килдик. Шунда туяни етти кишидан, сигирни хам етти кишидан курбонлик килдик» (Имом Муслим ривояти).
Хузайфа разияллоху анхудан ривоят: «Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам хажжатул-вадодаги курбонликда сигирга етти кишини шерик килиб суйдирдилар» (Имом Ахмад ривояти). Аммо куй ва эчкиларда эса шерикчилик мумкин эмас. Битта куйни факат бир киши суйиши мумкин.

2. Курбонлик килишга кодир одам жонлик суйгани афзалми ёки унинг бахосини садака килгани афзалми?

     Ханафий мазхаби уламолари пулини садака килгандан кура курбонлик килиш афзаллигини таъкидлайдилар. Бу масалада купчилик ахли илмлар мазхабимиздаги кавлга кушиладилар.

3. Курбонликдан фойдаланиш ва унинг таксимоти

     Инсон узи амалга оширган курбонлигидан ейиши жоиз. Ханафий (шунингдек ханбалий) мазхаби уламоларнинг сузларига кура, курбонликнинг гушти уч кисмга булинади. Учдан биридан унинг сохиби ейди, яна учдан бирини факир-мискинларга садака сифатида улашади, колган учдан бирини эса кариндош-уруг, ёр-биродарларга хадя килади. Бирок, агар курбонлик эгаси курбонликнинг учдан биридан купрок микдорда истеъмол килса, бу хам жоиздир.

4. Курбонликни бировга суйдириш

    Курбонлик тоат булганлиги учун уни инсоннинг узи суймоги афзал хисобланади. Лекин, бировни узидан вакил килиб, суйдириши мумкин. Бу холатда хеч булмаганда уша курбонлиги суйилаётган махалда унинг тепасида туриб, гувох булиши максадга мувофикдир.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори …