Главные новости
Главная / Маданият / Курбон Хайити куни харакатланиш кун давомида тулик тухтатилади, байрам оила даврасида утказилади
<

Курбон Хайити куни харакатланиш кун давомида тулик тухтатилади, байрам оила даврасида утказилади

Узбекистонда 2020 йил 31 июль куни бутун сутка давомида республика микёсида харакатланиш, автотранспорт воситаларининг, йуналишсиз таксиларнинг харакати тулик тухтатилади. Бу хакда Республика махсус комиссияси ахборотида маълум килинган.

Курбон байрами оила даврасида утказилиши тавсия килинган.

«Узбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг Курбон хайитини коронавирус пандемияси даврида карантин талабларига мувофик утказиш тугрисидаги баёноти маълумот учун кабул килинди ва махаллий хокимликларга тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш топшириги берилди.

Фукароларга Курбон хайитининг карантин талабларига мувофик, уй шароитида, оила даврасида, хашаматсиз ва камтарона, тартибли хамда халкимизнинг миллий кадриятларига мос равишда карантин коидаларига катъий риоя этган холда утказиш тавсия этилди», дейилади комиссия ахборотида.

Бундан аввалрок президент карори билан Узбекистонда Курбон хайити байрами 31 июль куни нишонланиши белгиланганди. Байрам тадбирлари карантин коидаларига катъий риоя этган холда утказилиши маълум килинганди.

Июль ойи бошида Узбекистонда 10 июлдан 1 августга кадар катъий карантин жорий этилганди. Бугун, 26 июль куни Республика махсус комиссиясининг навбатдаги карори билан карантин 15 августгача узайтирилди.

Эндиликда 15 августга кадар туй, оилавий маросимлар ва бошка тадбирларни утказилмайди, истирохат богларидаги аттракционлар, умумий овкатланиш объектлари, сартарошхоналар ва гузаллик салонлари ёпиклигича колади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

tabrikot

Рамазон шарафига Табрикотлар

Бугун Ураза Байрам, Бизни кузгатиш байрами келди. Закот камбагалларга эшитилади Хаммалари дам олиш учун утиришди.Йулингиз …