Главные новости
Главная / Жамият / Кунига икки донадан банан ейилса организмда кандай узгаришлар содир булади?
<

Кунига икки донадан банан ейилса организмда кандай узгаришлар содир булади?

Бананнинг фойдали хусусиятлари хакида кам одам билади. Бундан ташкари, бу мевани куп истеъмол килмаслик керак деган фикр бор. Шу билан бирга, мутахассислар бананни мажбурий овкатланиш руйхатига киритишни тавсия киладилар.

Фото: AFP/Getty Images

Organic Welcome сайтига кура, банан жуда фойдали, чунки у калий, клетчаткалар, C ва В6 витамини хамда бошка озукаларга бой.

Бундан ташкари, банан клетчаткаси бу мевадаги нисбатан юкори шакар микдорини мувозанатлаштиради, бу кон таркибига тушадиган шакар микдорини чеклайди.

Яхшиси, хар куни икки донадан банан истеъмол килсангиз нима булишини куриб чикамиз. Унинг ижобий таъсиридан ташкари, баъзи огохлантиришлар хам борлигини билиб куйган яхши.

1. Икки дона банан калийнинг кунлик истеъмол килиш микдорига тенг

Юкорида айтиб утилган сайтга кура, калий танамизда катор мухим функцияларни бажаради. У организмнинг хаётий функцияларини таъминлашда зарур булган энергия ишлаб чикарилиши учун танамизнинг хар бир хужайрасига зарур. Калий кон босими, юрак уришини баркарорлаштиришга ёрдам беради ва инсулин секрециясини рагбатлантиради. Калий натрий билан биргаликда танамиздаги суюклик микдорини тартибга солади.

Катта ёшдаги соглом инсонлар учун энг макбул калий микдори кунига 3500 дан 4700 мггача булиб, унга булган хакикий эхтиёж турмуш тарзи ва бошка омилларга боглик. Икки дона уртача катталикдаги банан таркибида эса 900 мг калий мавжуд. Калийнинг кушимча манбаларига картошка, ковун, исмалок, лавлаги, ок ловия ва помидор соуси киради.

2. Кунига икки дона банан ейиш кон босимини меъёрида тутиб туришга ёрдам беради

Натрий ва калий уртасидаги мувозанат туфайли буйраклар танадаги суюклик микдорини тартибга солиш оркали кон босимига таъсир курсатади. Афсуски, купчилигимизнинг овкатланиш рационимизда натрий куп ва калий етарли микдорда эмас, бу эса юкори кон босимига олиб келиши мумкин.

Агар кунига икки дона банан истеъмол килсангиз, юкори кон босими хавфини сезиларли даражада камайтирган буласиз.

3. Кунига икки дона банан ейиш саратонга чалиниш хавфини камайтиради

Бананнинг яна бир фойдаси – унда энг кучли антиоксидантлардан бири булган С витаминининг микдори юкори. Антиоксидантлар саратонни келтириб чикарадиган эркин радикаллар микдорини ва касалликка чалиниш хавфини камайтириш хусусиятига эга. Банан таркибидаги толалар йугон ичак саратони ривожланиши хавфини камайтиради.

4. Кунига икки дона банан ейиш юракнинг согломлигини яхшилайди

Тадкикотларга кура, кунига камида 4069 мг калий истеъмол киладиган одамларда бошкаларга караганда юрак ишемик касаллигидан вафот этиш эхтимоли камрок булади. Банан таркибида юрак учун фойдали булган бошка озик моддалар хам мавжуд. Клетчаткалар, С ва В6 витаминлари юрак саломатлигини саклашга ёрдам берадиган кучли учликдир.

5. Кунига икки дона банан ейиш ошкозон билан боглик муаммоларни енгиллаштиради

Банан овкат хазм килиш тизими учун фойдали, чунки калий танадаги электролитлар мувозанатини саклашга ёрдам беради, толалар эса таомнинг овкат хазм килиш тизимидан утишини енгиллаштиради. Банан таркибида овкат хазм килиш жараёнида углеводларни тухтатиб, холестерин микдорини ва глюкоза сурилишини камайтирадиган пектин клетчаткаси мавжуд.

Ва якунда. Юрак касаллигини даволаш учун бета блокаторлар кабул киладиган беморларга кунига иккитадан банан ейиш тавсия этилмайди, чунки бундай инсонлар таркибида калий микдори юкори булган хар кандай таомни истеъмол килишда эхтиёт булиши керак. Бета блокаторлари калий микдорини ошириб, согликка хавф тугдириши мумкин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистонда яна бир киши коронавирусга чалиниш окибатида вафот этди

Согликни саклаш вазирлиги коронавирус инфекцияси тасдикланган беморлардан бири – 30 март куни шифохонага ёткизилган 40 …