Главные новости
Главная / Сиёсат / Кундузи чирок ёкиб: нега йул харакати коидалари буйича бундай карорга келинди?
<

Кундузи чирок ёкиб: нега йул харакати коидалари буйича бундай карорга келинди?

Kun.uz мухбири Ички ишлар вазирлиги ИИВ Йул харакати хавфсизлиги бош бошкармаси матбуот хизмати бошлиги Акмал Юнусов ва бош бошкарма кошидаги Жамоатчилик кенгаши котиби Мансур Рихсиев билан йул харакати коидаларига киритилган узгаришлар, йул четидаги радар, муляжларнинг нечогли самарадорлиги ва жарима ёзишдаги хатоликлар тугрисида сухбатлашди.

ИИВ ЙХХ ББ вакиллари кундузги вактда автомобиль чирокларини ёкиб юриш коидаси тугрисида изох беришди.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

«Бу борада, аввало, илгор хорижий давлатлар тажрибаси урганилди. 2016 йил 1 мартдан кучга кирган йул харакати коидаларида автобус ва микроавтобуслар, йуловчи ташиш фаолияти билан шугулланувчи транспорт воситаларига кундузги вактда хам якинни ёритувчи чирокларни ёкиб юриш мажбурий килиб белгиланганди.

Кейинчалик, тахлиллар ва узгаришларга асосланган холда барча транспорт воситалари кундузи якинни ёритувчи ва кундузги сигнал чирокларини ёкиб юриши зарурлиги тугрисидаги карорга келинди.
Жахон тажрибасида чирокларни ёкиб юриш йул-транспорт ходисаларининг олдини олишда ижобий таъсирини курсатиши исботланган.

Ижтимоий тармокларда мухокама килинаётган иклим масаласига тухталадиган булсак, бу холатда иклимий шароитларнинг хеч кандай ахамияти йук.

Чирокни ёкиб келаётган транспорт воситасини пиёда буладими, бошка хайдовчилар буладими, узок масофадан илгайди, хушёр булади. Шу максадда хам бу коида жорий этиляпти. Уйлаймизки, бу уз натижасини беради ва йул-транспорт ходисаларининг олдини олишга хизмат килади», дейди ИИВ ЙХХ ББ матбуот хизмати бошлиги Акмал Юнусов.

ИИВ ЙХХ ББ кошидаги Жамоатчилик кенгаши котиби Мансур Рихсиев эса ушбу коида юзасидан шундай фикр билдирди:

«Йул харакати коидаларига узгартириш киритиш тугрисида»ги 292-сонли карор чиккач, кундуз пайти автомобиль олд чирогини ёкиб юриш масаласида куплаб мурожаатлар буляпти. Куёшли ёз кунларида бу моторнинг кизиб кетишига сабаб булишидан хавотирланаётганларга айтишим мумкинки, хозирги автомобилларда бунинг барча жихатлари хисобга олинган.

Масалан, мамлакатимиздан хам иссикрок иклим шароитига эга давлатларда транспорт воситалари кундуз пайти чирок ёкиб юради. Олд томонга караб харакатланаётган автомобиль хайдовчиси ён томондан чирогини ёкиб келаётган транспорт воситасини куз кири билан хам илгай олади.

Буларнинг барчаси хавфсизлик учун. Жахон тажрибасида ушбу амалиёт оркали йул-транспорт ходисалари 15%гача камайишига эришилган. Узбекистон худудида йилига 9 мингга якин йул-транспорт ходисаси кайд этилган булса, унинг 15%гача камайиши сезиларли ракамни келтириб чикаради. Ракамлар ортида эса инсонлар хаёти туради».

Йул харакати коидалари борасидаги узгаришлар тугрисида Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йул харакати хавфсизлиги бош бошкармаси вакиллари билан сухбатнинг тулик шаклини Kun.uz’нинг YouTube ва Mover’даги сахифаларида томоша килишингиз мумкин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

VkJrM3E1SSWRTvMBydDG4D9SFsS5zO5W

«Худудингда кимдир вафот этса, тобутини кутар, шунда хурмат килишади» – Алматов ички ишлар органи ходимларининг урни хакида гапирди

Kun.uz сизни кизиктирган мавзуларда сухбатлар уюштиришда давом этади. Бу галги сухбатдошимиз Узбекистоннинг энг таникли инсонларидан …