Главные новости
Главная / Жамият / Кумкургондаги жар ямлаётган кишлок: уйлар вайрон булишда давом этмокда
<

Кумкургондаги жар ямлаётган кишлок: уйлар вайрон булишда давом этмокда

Kun.uz 2019 йилнинг 3 июлида «Оккапчигай»нинг октомликларга етказаётган талафоти: Кумкургонда бир кишлокни жар ямламокда» сарлавхали макола эълон килган, унда Сурхондарё вилоятидаги бир кишлок ахли дуч келган муаммо баён этилганди.

Маколада Кумкургон туманидаги Октом кишлогидан утувчи Оккапчигай селгасидан окаётган сел окимлари тупрокни ювиб юбориб, жарлик хосил килаётгани; тупроклар упирилиб, тобора тураржойларга якинлашиб бораётгани хакида суз юритган эдик.

Айникса, утган йилги талафот жуда катта булган. Серёгин келган бахор ва селлар мавсумида жарлар упирилиб, одамлар истикомат килаётган уйларга жуда якинлашиб колган.

«50-100 йилдан бери бу селга 6 метрлик сой булган. Оккапчигай каналидан сел суви куйиб юборилавериб, тиник сув захлаб, тупрокни ювиб, емириб юборавериб мана шу ахволга келди. Бу тупрок емирилаверса, жар йулидаги хонадонларни вайрон килиб кетаверади», – деган эди октомлик оксоколлардан Сафарали Мансуров.

«Осмонга битта булут чикса, мазамиз кочадиган булган. Холимиздан бирор киши хабар оладими йукми?» — деганди Угилой Юсупова.

«Келган масъуллар хужжатимиз йуклигини, ноконуний утирганимизни бахона ва пеш килишмокда. 40 йил олдин бу ерлар инсон яшамайдиган, чангалзорлар эди. Оккапчигайда сув чикканидан кейин шу ерларни узлаштирамиз деб, биз келиб жойлашдик, обод килдик. Уша пайтлар нега хеч ким келиб огохлантирмадики, бу ерлар хавфли жой, деб. Энди кадастр ва эгалик хукукини сурашмокда», — девди Шавкат Саидов хамда Турди бобо Норов.

Ушанда биз мазкур масала юзасидан Кумкургон тумани хокимининг курилиш масалалари буйича уринбосари Абдурашид Абдурахимовдан изох олган эдик.

«Туманимизда утган йили хам селдан катта талафот курилган эди. Утган йилгидек талафот юз бермаслиги учун жуда куп ишлар амалга оширилди. Сел йуллари очилди, зовурлар казилди. Бу йил ёгингарчилик аввалги йилга нисбатан анча куп булгани билан деярли талафотсиз утказдик.

Октом кишлоги масаласида гапирадиган булсам, бу жойлар азалдан хавфли худуд булиб келган. У ернинг тупроги кумок (суглинок) хисобланади. Озгина сув билан хам емирилиб, тупрок кучиш, жар хосил булиш хусусиятига эга. Боз устига, йилдан йилга сел келавериб, жарликларни емириб, кенгайтириб кетаверган.

Колаверса, ахоли у ерга ноконуний жойлашган, шикоят килаётганларнинг бирортасида эгалик хукукини берувчи ёки кадастр хужжатлари мавжуд эмас. Шундай булса-да, биз хавфни бартараф этишга ёрдам берамиз.

Биз уларнинг айримларига хавфсиз худудга кучиш учун бошка ер такдим этганмиз. Лекин узлари кучишни исташмаяпти.

Айни пайтда селгада хамон сув окмокда. Тупрок нам. Биз техникаларимиз билан бориб казиш ва тупрокни суриш ишларини амалга оширдик. Лекин техникалар лойга ботиб колди. Июль ойида сув окими тухтайди ва селга туби курийди. Шундагина ишга киришишимиз мумкин. Бу иш назоратимизда турибди. Туман хокимлиги караб утирмайди. Уша курсатилган жойда сув йулига албатта дамба курамиз», — деган эди Кумкургон туман хокими уринбосари А.Абдурахимов.

Мазкур кишлок ахли яна бизга узларини кийнаётган масала буйича мурожаат килишди. Яна бахор келган, яна селлар мавсуми бошланиб, хавфли худудда яшовчиларнинг юрагига гулгула оралаган.

Мурожаатчиларга кура, утган вакт ичида туман хокимлиги ваъда килинган ишларни бажармаган.

«Сизларга олдин хам мурожат килиб эдик, орадан бир йил утди. Kun.uz мухбирлари келиб тасвирга олган жойларни хозирги кунда сув ювиб, катта жарликлар остида колиб булди.

2019 йил июлдаги холат

Бугунги холат

«2018 йилдан бери мурожаат килмаган ташкилот ё идорамиз колмади. Халигача на бизлар учун янги уй-жой куриш учун ер, на компенсация пули берилди. Кун утган сари катор турган уйлар бузилиб кетаяпти. Ахоли эса хар бир хонадонда энг ками 2-3та оиладан яшашади, хозирги кунда 7-8 киши кимнинг уйига хам сигарди.

Чиндан хам жуда калтис ахволда колдик. Ахоли куни-кушнининг уйида жойлашиб, кун кечиришга мажбур булиб турибди.

Биламиз, ахолига шароит килиб бериш матбуот ёки расмий каналларнинг ваколатига кирмайди, лекин бизни кийнаётган мавзуни яна сайтларингизга чикариб, мутасаддиларнинг эътиборини жалб килишни сураб колар эдик.

Биз хар доим тегишли давлат идораларига мурожаат килганимизда улар томонидан бириктирилган ходим келиб вазиятни урганиб кайтишади, орадан ойлар утгач, натижа булмагандан кейин хабарлашсак, вазиятни урганган ходимлар Республикага ёки бошка вилоятга бошка юкори давлат идораларига утиб кетишган булади. Сиздан илтимос, бутун умидимиз сиздан», деб мурожаат йуллашган октомликлар.

Ха, айтганча, ерлик ахолининг шикоятига асосан худуддаги вазият Фавкулодда вазиятлар вазирлиги томонидан урганилган. Натижада хакикатан хам Октом кишлогида гидрометереологик хавф юзага келгани, яъни шу кишлокда жойлашган 5та хужалик уйларига «Бойсун-Оккапчигай» сел йули якинлашиб колгани, мазкур 5та хужаликни хавфсиз худудларга доимий кучириш лозимлиги тугрисида далолатнома расмийлаштирилган.

Шунга кура, конун хужжатларида белгиланган тартибда вазирлик томонидан вилоят хокимлигига мазкур 5та хужаликни хавфсиз худудга доимий кучириш юзасидан такдимнома киритилгани айтилади вазирликнинг шу йил 7 мартдаги хатида.

Биз Сурхондарё вилоятидаги масъул давлат идораларидан вазиятга жиддий эътибор каратишларини, Октом кишлогидаги хавфли худудда колганларга ёрдам бериш йулларини излаб, муаммони бартараф этишга каратилган амалий чоралар курилишини кутиб коламиз.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Вазирлик Тошкент шахрида эпидемия авж олиш хавфи янада кучайиши мумкинлигидан огохлантирди

Согликни саклаш вазирлиги Тошкент шахридаги «Урикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг угли ва кизида хам коронавирус аниклангани …