Главная / Жамият / Кулгингдан ер ором олади, болам

Кулгингдан ер ором олади, болам

10ba148a617aedf826aca09a9c7e7b89Бола борки, алам ва кайгуни хеч качон ёдда сакламай, тезда унутиб, хар бир ишни уйин кулги билан бажаради. Хаётда тассаввурлар ва таассуротлар билан яшайди. Уларнинг самимий кулгуси ва кувончи умидсиз калбларга умид, максадсиз инсонларга эса олдинга интилиш хохишини уйготади. Зеро, боланинг кулгуси бутун жахонга кувонч таратади.

Жажжи калб сохиби инсонларнинг бойлигига ва камбагалигига караб муносабат килмайди, кандай булса шундайлигича кабул килади. Унинг калби кордек оппок ва булок сувидек тиник булиб, унга нима айтсангиз ишонади. Чиндан хам бегубор зурриёдларимизга хар доим эътибор бериш, уларнинг калбига кувонч улашиш биз катталарнинг бурч – вазифамиздир.

Анъанага айланган 1 июнь “Халкаро болаларни химоя килиш” кунида   мамлакатимизда хам болалар учун куплаб тадбирлар, байрам томошалари уюштирилади. Истиклол йилларида баркамол авлодни вояга етказишдек улугвор вазифага жиддий эътибор каратилди. Юртимизда болаларни химоя килиш, уларни миллий ва умуминсоний кадриятлар рухида тарбиялаш масаласи давлат сиёсати даражасига кутарилди. Оила, махалла, мактаб хамкорлиги болаларни маънавий-ахлокий тарбиялаш, уларни турли мафкуравий хуружлардан химоя килиш, мустакиллигимиз ва тинчлигимизга рахна солувчи харакатларга карши таргибот – ташвикот ишларини йил буйи манзилли ташкил этишда хамда миллий кадрият ва урф-одатларни ёш авлод онгига сингдиришда мухим омил булмокда. Болаларнинг буш вактларини мазмунли утказиш учун кулай шарт – шароит яратиш, кизикишлари буйича тугри йуналтириш, спортга жалб килиш каби масалаларга хам алохида эътибор каратиляпти.

Йилдан – йилга юксак даражада утказилиб келинаётган мазкур байрам бу йил хам кутаринки рухда нишонланди. Бутун республикамиз буйича концерт дастурлари, тадбирлар, хайрия акциялари утказилди.

Айтиш керакки, хар йили Тошкент шахри Шайхонтохур тумани бош-имом хатиби ва “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имоми Одилхон кори Юнусхон угли рахбарлигида ушбу кун мехр – мурувват курсатиш, болаларга кувонч улашиш билан карши олинади. Хусусан, бу йил 1 – июн куни муносабати билан “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди хамда “Muxlis.uz” сайти икки кунлик хайри акциясини ташкил этди.

Биринчи кунда “Sayyod.com”нинг “Фахрли инсон” хайрия акциясида катнашилди. Тошкент Гемотология институтида булиб утган мазкур хайрия акцияда Шайхонтохур тумани Шайх Зайниддин жомеъ масжиди имом ноиби Косимхон Бойхонов бошчилигида “Muxlis.uz” сайтининг беш нафар ходимлари донорлик килишди. Шу билан бирга, акцияда “Muxlis.uz” сайтининг юзга якин футболкалари такдим этилди ва бемор болаларга моддий ёрдам курсатилди.

Хайрия акциясининг иккинчи куни жомеъ масжидининг мутаваллиси Кобилжон Собиров бошчилигида Тошкент шахар Шайхонтохур туманида жойлашган “Гунча дурдоналари” номли 321 – махсус мактабгача таълим муассасасида давом этди. У ерда юзга якин болажонларга махсус совгалар хамда ширинликлар улашилди. Шу билан бирга, эртак кахрамонларидан иборат сахна куринишлари намойиш этилди.

Ха, фарзандларнинг кувончи чексиз. Уларнинг кулгиси, шодлиги кувончини куриб, юракдан севинасан киши. Ана шу бахтиёрлик дунё болаларини хамиша сармаст айласин, мудом уларнинг бегубор кулгисидан ер юзи оромлансин.

“Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди матбуот хизмати

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …