Главные новости
Главная / Спорт / Кук-корага буялаётган А Серия. Орзусидаги мураббийни топган янги «Интер» хакида
<

Кук-корага буялаётган А Серия. Орзусидаги мураббийни топган янги «Интер» хакида

Миланнинг «Интер» клуби жорий мавсумни жуда яхши бошлади. Антонио Конте мураббийлигидаги кук-коралар ёзда амалга оширилган трансферлар самарасини майдонда курсатишмокда. Сунгги вактларда «Интер» деганда купчиликнинг куз олдига Икарди ёки Ванда Нара  келаётганди, хозир эса мухлислар Конте тузаётган жамоанинг чиройли уйин курсатаётгани хакида баралла гапиришмокда.

vicmcrqmd6168htgrgzr2dh5j3h-gvt5

«Интер» мавсумни шунчалик яхши бошладики, Икарди «ПСЖ»га утганини купчилик сезмай хам колди. Конте узок йиллардан буён юкори даражада уйнашга кийналаётган «Интер»ни кандай килиб кучайтира олди? Ёки бу вактинчалик холатми?

«Интер» чинакам кучли мураббийни кулга киритди

«Интер»ни сунгги йилларда кимлар бошкарганига эътибор беринг: Вальтер Мадзарри, Роберто Манчини, Франк де Бур, Стефано Векки, Стефано Пиоли ва Лучано Спаллетти. Уларнинг барчаси кучли мураббийлар, аммо улар фаолиятининг чуккисида «Интер»га келишмади. Хар канча галати булса-да, мураббийларда хам футболчиларда булгани каби кандай формада экани мухим. Ана шу жихатдан Конте айни дамда яхши «спорт формасида» дейиш мумкин.

Италияда кадр топиб, «Ювентус»ни енгилмас жамоага айлантириб кетган мураббий Англияга бориб биринчи уринишдаёк Премьер-Лигани ютиб, кучли мураббий эканини исботлади. «Челси»дан кетишидан аввал хам Конте Англия Кубогида голиб булди. Англияда очикчасига унинг кадрига етишмади ва Конте Италияга кайсидир маънода футболни согиниб кайтди. Футболга чанкок мураббийнинг галабаларга, совринларга чанкок жамоани кабул килиб олиши эса «Интер»нинг шижоатини янада оширди.

Бугун «Интер»да одамларга ниманидир исботлашни хохлаётганлар йигилган десак, хато булмайди. Конте хамон Италия футболида тенгсиз мураббий эканини, Лукаку факат уртамиёналарга гол урадиган хужумчи эмаслигини, Санчес инстаграмга итлари билан тушган суратларини жойлашдан бошка ишларни хам кила олишини, Лаутаро Мартинес Аргентинада Мессидан бошка хужумчилар хам борлигини, Годин хали «нафакага чикмагани»ни исботлашни хохлайди. «Интер» эса хамон катта клуб эканини курсатишни максад килган. Бундай катта мотивацияси бор жамоа йулида учраган барча жамоаларни енгишга кодир.

Аклли трансферлар

Контени купчилик купол мураббий деб билади, аммо аслида бундай эмас. Агар Конте футболчилар билан муомала килишни билмаганида, бугунги таркиб билан солиштирганда анча камтар булган «Ювентус»ни А Серияда енгилмас жамоага айлантира олмаган буларди. Лукаку ва Санчеслар «МЮ»дек клубни ташлаб айнан Конте учун «Интер»га келишди. Эсингизда булса, Антонио «МЮ»ни бошкаришни хохлашини яширмаганди. Балки шу учундир бу икки футболчини узининг янги жамоасига олиб келгандир. Лукаку 65 миллион евро эвазига трансфер килинди, Санчес эса хозирча ижарага олинган.

Лукаку жамоанинг асосий хужумчиси экани дастлабки икки уйинда куринди. Бельгиялик футболчи А Сериянинг дастлабки икки турида иккита гол урди. «Интер»нинг янги пенальтичиси хам айнан Лукаку. У сунгги вактларда факат можаролари билан ёдда колган Мауро Икардининг урнини эгаллади. Дарвоке, 9-ракам хам эндиликда Лукакуга тегишли.

Санчес эса «Интер»нинг «унлик» позицияси учун жуда муносиб номзод. Конте «Интер»да узи севган 3-5-2 схемасида уйнамокда ва хужумнинг олдинги кисмида Лукаку хамда Лаутаро Мартинес жой олади. Санчес эса айнан хужумчи ортида харакат килиши куриниб турибди. Алексис бу ишни «Барселона»да яхши уддалагани эсингизда булса керак. «Интер»да Снейдердан кейин унлик позициясида ёркин уйин курсатган футболчини эслаш кийин. Айнан Снейдер даврида (у вактларни «Моуриньо даври» деб аташ тугрирок) «Интер» олтин требль кайд этганди.

Химояда хам Конте яхши футболчиларни жалб килди. Годин хозирча жарохатини даволамокда, аммо уругвайлик тажрибали футболчи сафга кайтса, бундай етакчилик хусусиятига эга футболчининг жамоага куп фойдаси тегади. «Интер» химоя чизигига, масалан Кристиан Бираги каби яхши футболчини хам олиб келди. «Фиорентина»даги уйинлари сабаб Италия миллий жамоасига чакирилган Бираги «Интер» химоясида яхшигина ракобатни хосил килади.

«Интер» яримхимоя чизигига хам яхши футболчиларни туплади. Николо Барелла, Стефано Сенси, Валентино Лазаро каби футболчиларнинг трансфер килиниши «Интер» захирасини хам кучайтираётганидан далолат беради. Демак, Конте Чемпионлар лигасида хам жамоа олдига жиддий максад куйган.

Биласизми, «Интер» Контега Чемпионлар Лигасида максимал яхши катнашиши учун энг яхши имконият. Чунки, Конте «Ювентус»ни бошкарган вактида биринчи навбатда А Серияда голиб чикишга мажбур эди, чунки Туринда асосий вазифа шу булган. «Челси»да эса АПЛ голиблиги бирламчи эди. «Интер»да Конте Италия чемпиони булмаса, уни хеч ким сукмайди ва мураббий ички чемпионатда узини максимал даражада эркин хис килиши мумкин. Бу Чемпионлар Лигасида хам яхширок катнашиш имконини беради.

Чемпионатда голибликнинг сув ва хаводек зарур эмаслиги «Интер»га чемпионлик пойгасида устунлик бериши хам мумкин. Чунки хозирда «Ювентус»ни хали хеч качон скудеттони ютмаган ва химояни ёктирмайдиган Сарри бошкармокда. Уни итальянча стратег сифатида эмас, чиройли футбол уйнаш тарафдори сифатида билишади. Конте эса Италиянинг классик совуккон мураббийларидан. Юкорида айтганимиздек, Контеда хозир деярли хеч кандай босим йук, Саррида эса аксинча. 7 йилдан буён скудеттони хеч кимга бермаётган «Юве» Роналду ва де Лигтлар билан чемпионликни топшириб куйса, Саррининг юмшок килиб айтганда, Туринда бош кутариб юриши кийин булиб колади. Асосий ракибнинг бундай холатдалигидан хато килишни хушламайдиган Конте фойдаланиб кетишини кутиш мумкин. Контенинг кайтиши ортидан охирги йилларда ок-корага буялган А Серия эндиликда кук-корага буялиши хеч гап эмас…

Уткир Жалолхонов

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Q49U5NaT1ZR6RTGhtFtPTySxp0DygK

«Олд Траффорд»да турнинг марказий уйини, Россияда Шомуродов-Озмун тукнашуви. Хафтанинг асосий уйинлари анонси

Терма жамоаларнинг навбатдаги йигинлари, кизикарли учрашувларидан сунг, яна одатдаги клублар футболига кайтяпмиз. Деярли хар куни …