Главная / Маданият / Куй гушти хакида

Куй гушти хакида

kuyБу беозор жониворни таърифлашнинг хожати йук. Хамма юртларда, барча халклар томонидан энг ювош, гушт ва ёги ёкимли, хазмли ва мазали хайвон сифатида купайтирилади.
Куй гуштининг энг яхшиси семиз, бир-икки ёшлисиникидир. Уч ва ундан катта ёшдаги куйлар гушти каттик, хазм булиши огиррок, бундан ташкари, унда инсон танаси ва соглиги учун фойдали моддалар куп эмас. Энг емишли, мазали ва одам бахра оладиган жойи – бикин, буйин, кифт ва унга якин булган жойларнинг гушти. Мизожи иккинчи даражада иссик ва хул.
Куй гушти тез хазм булади, озукалик куввати куп. Ундан одамда тоза ва баркарор кон пайдо булади, танани яйратади, семиртиради. Юраги, жигари, буйрагини еган кишининг юраги, жигари ва буйрагини бакувват килади. Агар мияси куп ейилса, одамнинг аклига салбий таъсир килади. Яъни, хардамхаёллик, хотира сустлиги ва бошка нохушликларни келтириб чикаради.
Гуштини ловия ва нухат билан обдан кайнатиб, сирка ва асал билан ейилса ва тез-тез истеъмол килиб турилса, баданни бакувват килади. Кувватсизлик, хушдан кетиш, юрак уйнаши ва ориклаб кетишнинг олдини олади.
Ёгидан иссик-иссик ютилса, шунингдек, совутиброк чайнаб-чайнаб ейилса, йутал, кукрак ичидаги аъзолар, дамкисти, пешоб кизиши (сузак) каби дардларга шифо булади.
Баданида бирор нарсага уриб олиш, йикилиш ва бошка сабаблар боис зарба еган, кукарган, конталаш булган жойи бор одамлар куйни суйган пайтда гуштини олиб, уша жойга иссик-иссик богласа, дардни даф этади, шишларни кайтаради ва жарохат урни колишига йул куймайди. Шунингдек, баданнинг шундай захми бор жойлари янги узилган терисига уралса, уша захмларга шифо булади. Илонлар, чаррора (катта) чаёнлар, коракурт чаккан жойларга куйнинг гушти куйдириб богланса, яхши даво булади.
Куйдирилган гуштининг кули сурмага ухшатиб кузга тортилса, куздаги холни йукотади. Агар уни сирка билан аралаштириб суртилса, теридаги баъзи ок догларни йукотишда фойда беради.
Агар куй гушти енгил ва тез хазм булишини истасангиз, уни сирка билан истеъмол килинг. Шунда унинг зарарли томонларини даф этади. Шунингдек, катик чаккиси (сузма, чакка) билан ейилса, осон хазм булади.

“Саломатлик таквими”да эълон килинган материаллар асосида тайёрланди.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …