Главная / Иктисодиёт / Козогистоннинг энг йирик банки Узбекистон бозорига киришни режалаштирмокда

Козогистоннинг энг йирик банки Узбекистон бозорига киришни режалаштирмокда

kozokistonForbes Козогистоннинг хабар беришича, Козогистоннинг энг йирик банкларидан бири, Россия, Грузия, Тожикистон ва Киргизистонда булинмаларга эга булган булган Halyk Bank («Халк банки») Тошкентда уз шуъбасини ташкил этиши мумкин. Ушбу банкнинг Qazkom билан бирлашувдан сунг активлари хажми 24 млрд долларга етади.

Хужжатлар туплами тайёрланди, тартибга солувчи идоранинг мувофиклаштириши керак, дея хабар берди банк бошкаруви раиси Умут Шаяхметова журналистларга.

«Halyk Group нафакат Козогистонда, балки МДХ худудидаги бозорда хам катта урин ва улушга эга. Биз худудий микёсда катта молиявий гурухни такдим эта оламиз. Бизга Узбекистон кизик. Ха, музокаралар олиб бордик. Биз Козогистон Миллий банкига ва Узбекистон Миллий банкига Узбекистонда филиал очиш учун рухсат олишга такдим этилувчи хужжатларни туплаяпмиз», – деди Умут Шаяхметова.

Банк рахбари Узбекистон бозорига кириш буйича аник муддатларни айтмади. Унинг хабар килишича, Halyk Bank тезрок стартдан манфаатдор, бирок хужжатлар туплаш жараёни ва тартибга солувчи идора билан келишиш узок чузилиб кетиши мумкин.

Банк Узбекистон фонд биржасида операциялар амалга оширишни режалаштирмаяпти. Умуман олганда, Умут Шаяхметованинг сузларига кура, янги бозорга кириш катта кизикиш уйготмокда. Узбекистоннинг янги президенти иктисодий ислохотлари мева бермокда.

«Банк Козогистон ишбилармонларида Узбекистонга сармоя киритиш буйича катта кизикиш борлигини куряпти», – деди у.

Яна маълумот

Rj1axTqfRwTjCISEOyi1jmaKQK8ga0NG

Captiva 5 нархи неч сум эълон

«Сaptiva 5» 221 млн 691 минг сумдан 309 млн 900 минг сумгача нархда сотувга чикарилади. …