Главная / Жахон / Козогистоннинг Узбекистондаги элчиси кулга олинди

Козогистоннинг Узбекистондаги элчиси кулга олинди

Козогистон коррупцияга карши кураш ва давлат хизматлари масалалари буйича агентлиги Козогистоннинг Узбекистондаги элчисини катта микдордаги пулни узлаштирганликда гумонламокда.

Бу хакда 16 октябрь куни Остонада булиб утган брифингда Козогистон коррупцияга карши ва давлат хизматлари масалалари буйича агентлиги расмий вакили Жанна Бастарова маълум килди.

“У маъсул вазифада ишлар экан Козогистонинг Узбекистондаги элчихонаси маъмурий биноси курилишида бажарилган ишлар буйича ёлгон актга имзо куйишда гумонланмокда. Етказилган зарар 140 миллион тангадан (380 минг доллардан купрок) ошиб кетади”, – деди Бастарова.

Дипломат Коррупцияга карши кураш Миллий бюроси ходимлари томонидан кулга олинди.

Козогистон Ташки ишлар вазирлиги матбуот хизмати рахбари Ойбек Смадиёровнинг сузларига кура, Козогистоннинг Узбекистондаги элчиси буйича масала вазирлик собик масъул котиби Анарбек Карашевга нисбатан жиноят иши буйича тергов харакатлари доирасида кутарилди.

«Бизнинг принципиал позиция шундан иборатки, биз хар кандай молиявий конунбузарликларни аниклашимиз ва олдини олишимиз керак. Вазирлик тергов органларига барча томонлама кумак курсатмокда», – деган Ойбек Смадиёров.

Яна маълумот

snaiperist

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди, деб хабар берди мамлакат Куролли кучлари бош кумондонлиги Twitterъда. “Снайперлар разведка, …