Главные новости
Главная / Жамият / Козогистонлик айрим чегарачиларнинг «хурмати жуз-жуз»ми? Россияга сафар саргузаштлари
<

Козогистонлик айрим чегарачиларнинг «хурмати жуз-жуз»ми? Россияга сафар саргузаштлари

019 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида хизмат сафари билан Россияда булдик. Бориш ва кайтиш поездда булди. Бундан кузланган максад, «Узбекистон темир йуллари» АЖга карашли халкаро йуналишда катновчи поезд Козогистон транзит худудидан утишида кузатиладиган муаммолар хакидаги хабарларга ойдинлик киритиш, бунга гувох булиш эди.

Сафар давомида хакикий холат хам бу борадаги гапларни тасдиклади, козогистонлик баъзи бир чегарачилар ва божхоначиларнинг «хурмати жуз-жуз» эканини хам билиб олдик.

2019 йил 7 ноябрь куни йулга чикиб, Сариогоч чегара пунктида тухтадик. Чегаранинг Узбекистондаги кисмидан утишга 2 соатга якин вакт сарфладик, Козогистон худудида хам яна 2 соат атрофида туришимизни айтишди. Вагонга дастлаб чегарачилар чикишди. Йуловчиларни навбати билан буш турган кушни купеда махсус курилма воситасида кайд эта бошлашди.

Албатта, бундан аввал, улар юкларимизни куриб чикишган, ОАВ вакили эканимиздан хабар топишганди. Бироздан сунг, купега кушни юрт божхоначиси кириб келди.

У юкимиз куплиги, пастга тушириб, рентгентдан утказиш жараёни куп вакт олиши, сарсон булишни истамасак, «жуз-жуз» беришимиз кераклигини айтди. Буёги кандай буларкин, дея узимизни гулликка солиб турганимизда, кушни купедаги чегарачи уни чакириб колди. Козогистонлик божхоначи чегарачи билан нималарнидир пичирлашишгач, кайтиб келиб, «сизлар кетаверинглар, ак жол», дея хайрлашиб, вагонни тарк этди.

Россияга кириб бордик, кунлар утди, икки ойдан кейин ватанга кайтишни бошладик. Бу сафар атайлаб плацкартга чипта олдик. Россия-Козогистон чегарасидан яхши утдик. Яъни, барча уз ишини бажарди, кунгилсиз холатларни кузатмадик.

Бирок, куп йиллардан буён Россияга катновчи хамрохларимиз хаммаси Сариогочда бошланишини айтишди. Биз очиги, Россиядан кайтаётган оддий узбек мигрантлари киёфасида шу онларни интиклик билан кутдик.

– Халиям Мирзиёев президент булиб, президентлар яхши булгач, булар (козогистонлик чегарачилар ва божхоначилар) анча яхши булиб колишди. Илгарилари йигитларимизни хор килишарди, пул билан кайтаётганига «уверен» булгани учун дангал сураб оларди, пул бермаганига куймасди, – дейди фаргоналик бир опа.

– Нима, хозир пул олишмайдими?, – дея сураймиз гапни гапга улаш илинжида.

– Олишади, лекин хозир, уларнинг «хурмати» арзонлашди, – деб гапга аралашди ёнимиздаги бошка хамсафаримиз.

Нихоят, поездимиз Козогистон даштлари узра чузилган пулат излар устида чопкиллаб, Сариогоч чегара пунктига хам етиб келди. «Проводник»ларимиз бизни олдиндан тайёрлашди. Биохожатхоналар йуклиги боис, хожатхоналар эшиклари кулфланди. Барча козогистонлик чегарачилар-у божхоначиларни кута бошлади.

Хаммаси рисоладагидек кетаётганди, биз вазият анча узгарибди-да, деб хурсанд булиб турувдик, сокинлик узок чузилмади. Божхоначилар, паспорт назорати келиб кетгач, чегарачилар гурухи кириб келишди денг. Чаккон-чаккон харакат килишиб, кимнинг юки куплигини аниклашди ва улардан бири «юкинг куп, хурматти кил, жуз-жуз бер» деб колди. Биз яна аввалгидек, талмовсираб туравердик. Йук, булар анойи эмас экан. Бошка бири келасолиб, мени вагоннинг уртарогига тортиб кетди. Колганлари талабалар, Россиядан кайтаётган мехнат мухожирларидан «хурматларини килиш»ни сурай бошлашди, десам, юмшок айтган буламан, талаб килишди.

Менинг эса чунтакларимни титкилашди. Менга шу керакмасми, «пул йук», дея имкон даражасида каршилик курсатишга уриндим. Чегарачи тишлаганини узиб оладиган хилидан экан, чунтагимдан 150 рубл топиб олди, аммо «инсофли» экан, «ана бор экан-ку, хурмат жукма», дея 100 рублни олди-ю, 50 рублни кайтариб берди ва нари кетди.

Хуллас, Россиядан Узбекистонга поездда кайтаётган ватандошлар, (автобусда бориб-кайтиб курмадим, бу хам булиб колар) Сариогочга келганда чунтакда 100 рубл колса кифоя, бош огрик килмай, кайфиятни бузмай Узбекистонга кириб оласиз. Ахир, козогистонлик айрим чегарачилар ва божхоначиларнинг «хурмати жуз-жуз», уйланманг.

P.S.: Козогистон ва Россия чегарачилари вазифаларини тезрок бажаришлари учун махсус мобил курилмалар билан жихозлангани йуловчи булсак-да, бизнинг хавасимизни келтирди. Узбек чегарачилари кушни хамкасбларининг кулидаги жихозларга кандай карашаркин?!

Ҳаққимизда

Яна маълумот

pNm7h-50FywgyeiIsrDRpjrK9Sfzzdtw

Узбекистонда йил учун давлат дастури, АКШда сараланаётган номзодлар, Сурияда янги уруш хавфи ва хафтанинг бошка хабарлари

Якунланаётган хафта хам барча хафталарда булганидек мухим жараёнларга бой булди, жахоннинг турли нукталарида хам, Узбекистонда …