sudКозогистон судлари ракамлаштириш доирасида IT-технологиялардан фаол фойдаланиши керак. Мамлакат Олий суди раиси Жакип Асанов жума куни булиб утган кенгайтирилган йигилиш давомида мамлакатда 2-3 йил ичида виртуал судларни ташкил этиш вазифасини куйди. Бу фукаролар каерда жойлашганидан катъий назар, йигилишларда иштирок этишлари, кабинетларни кидириб юришлари билан боглик ортикча оворагарчиликларнинг олдини олиш учун керак.

«Биз хозир шундай килишимиз керакки, хар бир судья IT-технологиялар имкониятидан самарали фойдаланиши лозим. Бунга икки-уч йилга мулжалланган вазифа юкламокдамиз – виртуал судларни яратиш. Бу жараённинг барча катнашчиларини суд залида йигиш учун керак булади», – деган Асанов.

Бундан ташкари, мамлакат Олий суди раиси ходимларга суд кабинети ишини судья ва профессионал сифатида эмас, балки оддий фукаро сифатида тахлил килиш вазифасини юклади.