Главные новости
Главная / Жахон / Козогистонда коронавирус кайд этилди
<

Козогистонда коронавирус кайд этилди

Козогистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш холати кайд этилди. Бу хакда мамлакат согликни саклаш вазири Елжан Биртанов маълум килди.

Фото: РИА Новости

Кайд этилишича, хозирги вактда касалланишнинг иккита холати аникланган.

«Афсуски, кайта текширилган бугунги маълумот шундан далолат бермокдаки, коронавирус тести натижаси ижобий булган. Бу Германиядан келган беморларда топилди», – дея айтиб утди мамлакат согликни саклаш вазири.

Билдирилишича, ушбу фукаролар Олмаотадаги юкумли касалликлар стационарида изоляция килинган.

Козогистон ОАВ хабарларида айтилишича, коронавирус билан касалланган фукаролардан бири 9 март куни мамлакатга келган. Иккинчиси – 12 мартда.

«Яна 73 йуловчи булган, руйхатлар мавжуд. Улар кузатув остида колмокда. Биз уларни изоляцияга олиш буйича харакатларни бошлаяпмиз, яъни кидириб топиш ва карантинга жойлаштириш. Улар касал эмас, аммо 14 кун давомида карантинда колади», – деди Биртанов.

Таъкидланишича, иккинчи бортдаги одамлар, жумладан экипаж аъзолари, янги карор амал килгани туфайли, дархол карантинга жойлаштирилган. Улар мамлакат худудига кунганидан бери бутунлай изоляцияда экани айтилади.

Козогистон худудида коронавирусга чалинган шахслар билан алокада булганларни кидириб топиш чора-тадбирлари курилмокда.

Аввалрок коронавирус 16 мартгача Козогистонда пайдо булиши прогноз килинганди.

Сунгги маълумотларга кура, коронавирус инфекцияси дунё буйлаб жами 135 073 кишида аникланган, улардан 70 405 нафари согайиб кетган, 4990 киши вафот этган.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кура, вирус таркалишининг энг йирик учоги Хитой булиб колмокда (81 мингга якин зарарланиш холати, 3177 улим, 64 мингдан ортик киши согайган. Италия (15113 холат, 1016 улим), Эрон (10 075 холат, 429 улим), Жанубий Корея (7979 холат, 71 улим) давлатларида хам вазият огирлигича колмокда.

Бундан ташкари, Испания (3248 холат, 87 улим), Франция (2876 холат, 61 улим), Германия (2750 холат, 6 улим) ва АКШ (1762 холат, 41 улим) давлатларида хам беморлар сони тез суръатларда ортиб бормокда.

ЖССТнинг 12 март кунги маълумотларига кура, сунгги бир кун ичида Хитойда 21 янги бемор кайд этилган, бошка давлатларда бу курсаткич юкорирок: Италияда — 2313, Эронда — 958, Жанубий Кореяда — 110, Испанияда — 501, Францияда — 495, Германияда — 271, АКШда — 291.

Сунгги кунда яна турт худудда коронавирусдан зарарланишнинг илк холатлари аникланган: Француз Полинезияси, Хондурас ва Кот-дʼИвуар.

 

Ҳаққимизда

Яна маълумот

LSlmq_EnR9JHZqft_iE0r0cNYA56Bwf2

«Ватан углони» харбий-ватанпарварлик ташкилоти ташкил этилади

“Ватан углони” болалар ва усмирлар харбий-ватанпарварлик ташкилоти фаолияти ташкил этилади. Президентнинг “Узбекистон Республикаси “Ватан углони” …