Главные новости
Главная / Жахон / Козогистондаги можаро курбонлари сони ортди
<

Козогистондаги можаро курбонлари сони ортди

Козогистоннинг Кордай районида руй берган можаро окибатида халок булганлар сони 10 нафарга етди. «Хабар 24» нашри хабарига кура, оммавий тартибсизликлар вактида жарохатланганларнинг икки нафари шифохонада жон берган.

Фото: rus.azattyq.org

7 февраль куни кечкурун Жамбил области Масанчи кишлогида козоклар ва дунгонлар уртасида можаро келиб чикканди. Можарога махаллий дунгонлар козогистонлик карияни калтаклаши сабаб булгани айтилган.

Дастлабки хабарларда Кордайдаги тартибсизликлар вактида мингга якин киши иштирок этгани, 8 киши халок булиб, 137 киши жарохатлангани, улардан 37 нафари шифохонага ёткизилгани, 9 киши огир ахволда колаётгани айтилганди.

Козогистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кура, ходиса окибатида 30дан ортик уй, 15та савдо объекти хамда 23та автомашинага зарар етказилган.

Козогистон президенти Косим-Жумарт Тукаев тартибсизликлардан сунг худудда вазият баркарорлашганини маълум килди. У можаронинг авж олишига сабабчи булган игвогарлар жавобгарликка тортилиши, «фожиага йул куйган давлат идоралари ходимлари жазоланиши»ни таъкидлаб утган. Бирок у айнан кайси тузилмалар ходимлари жазоланишига аниклик киритмаган.

Козогистон бош вазири Аскар Мамин Жамбилдаги ходиса окибатларини бартараф этиш буйича хукумат комиссияси тузишга фармойиш берган.

Одатий муштлашув ёки этник низо?


TENGRINEWS/SHOKAN ALKHABAYEV VIA REUTERS

Тукнашув жума куни кечкурун этник озчилик хисобланган дунгонлар яшовчи Масанчи кишлогида руй берганди. Полициячилар тукнашувда катнашган 47 кишини кулга олган, улардан ов милтиклари мусодара килинган.

Roustem Adagamov@adagamov
Replying to @adagamov

Казахи о причине конфликта пишут, что дунгане* сильно избили 80-летнего деда-казаха и двух его сыновей. После чего казахи пошли громить села, где живут дунгане, в частности Масанчи и Кордай.

*Дунгане — потомки китайцев, пришедших на территорию Российской империи в XIX веке

View image on TwitterView image on Twitter

Roustem Adagamov@adagamov

Сожжено около 30 жилых домов, 15 магазинов, 23 автомобиля. По данным жителей погромы были устроены в пяти селах, где живут дунгане.

Фото: https://rus.azattyq.org/a/kazakhstan-zhambyl-region-conflict-/30423627.html 

View image on TwitterView image on TwitterView image on TwitterView image on Twitter

12

Twitter Ads info and privacy
22 people are talking about this

Козогистон хукумати ходисада маиший жанжални этник низога айлантиришга харакат килган игвогарларни айблади. Хозирча жанжалнинг асл сабаби аник эмас.

Козогистон Ички ишлар вазири Тургумбаевнинг сузларига кура, низода аввалига 70 киши катнашган. «Провокаторлар ва гувохлар жанжални видеога олиб ижтимоий тармокларда таркатган ва бошка одамларни конунга зид харакатларни амалга оширишга чакирган. Бу эса зиддиятнинг эскалациясига олиб келган… Кушни кишлоклардан юзлаб киши келиб жанжалга кушилган», – дейилган вазирлик маълумотида.

«Безорилар металл предметлар, тошлар, укотар куролларни ишлатган. Масанчидаги зиддиятдан кейин Аухатти ва Булан-Батир кишлокларига хам бостириб боришган. Йулларда блок-постлар урнатишган», – дея кушимча килган вазир.

Ахборот вазири Даурен Абаев хам бу версияга кушилган: «Фожиа руй берди, одамлар халок булди. Афсуски, бу маиший жанжални этник можаро сифатида курсатган провокаторлар туфайлидир».

Масанчида нималар булди?


TENGRINEWS/SHOKAN ALKHABAYEV VIA REUTERS

Масанчи кишлогида яшовчилардан бири Радио Азаттык (Козогистондаги Озодлик радиоси) мухбирига, туманнинг бешта кишлогида боскинчилик харакатлари амалга оширилганини сузлаб берган.

Унинг сузларига кура, жума куни кечкурун бошка худудлардан келган юзлаб эркаклар уйларга, дуконларга ут куйган, автомобилларнинг ойналарини синдиришган ва кишлок ахолисига хужум килган.

Козогистондаги дунгонлар диаспораси рахбари Хусей Дауров КазТАГ агентлигига шундай дейди: «Соат 5.25да Олмаотадан ОМОН булинмалари етиб келди, харбийлар келибок вазиятни назоратга олишди. Аммо улар бир кун кечикишди. Бир кун аввал видеолар таркалиши бошланганди, агар улар барчасини аввалрок килишганида, биз бундай ахволга тушмаган булардик, одамларнинг хаёти саклаб колинарди. Аммо хозир, Худога шукрки, ОМОН ходимлари хар бир бурчакни назорат килмокда, хар бир кишлокда назорат урнатилган».

Маълум булишича, жума куни кундузи полициячилар Масанчига кушни булган Сортобе кишлогида автомобилни тухтатган. Хайдовчи кочишга уринган, полициячилар уни кувишганида эса коидабузарнинг кариндошлари полиция автомобилини тошбурон килган.

Хозирча айнан шу ходиса оммавий тартибсизликларни келтириб чикарган вокеа булгани тасдикланмади.

Оккупированная Молодуха 🏴‍☠️@scamp_rogue

Казахстан, недалеко от границы с Кыргызстаном. Межнациональный конфликт между казахами и дунганами (народ, проживающий в Киргизии)

Embedded video

10

 · Ukraine
Twitter Ads info and privacy
22 people are talking about this

Ижтимоий тармокларда эса дунгонлар бир неча козокни калтаклагани тасвирланган видео ходиса сабаби сифатида таркатилган.

Муштлашувлардан кейин куплаб дунгонлар чегарани кесиб утиб, Киргизистонга боришган. Чегарачилар катъий иш режимига утишган. Киргизистон Согликни саклаш вазирлигидаги манба РИА Новости агентлигига хабар беришича, 20 киши шифокорларга мурожаат килган, 10 нафар жабрланувчи шифохонага ёткизилган.

Fergana.News@ferganaru

Утром в субботу на одном из пограничных КПП между Казахстаном и Кыргызстаном. Женщины и дети, предположительно, дунганской национальности, массово перемещаются через границу из южного Казахстана в Кыргызстан.#masanchi #масанчи #дунгане #кордай

Embedded video

5

Twitter Ads info and privacy
See Fergana.News’s other Tweets

Дунгонлар кимлар?

Дунгонлар – Киргизистондаги миллат булиб, Козогистон жануби-шаркида ва Узбекистон шаркида хам яшайди. Улар XIX аср охирида Хитой хукумати таъкибидан кейин Марказий Осиё худудига кочиб келган хитойликларнинг авлодларидир. Улар Ислом динини кабул килишган ва хитой тилини унутишган. Махаллий тилларда ва рус тилида сузлашишади.

Масанчи дунгон диаспораси марказларидан бири хисобланади. 2009 йилги маълумотларга кура, кишлок ахолисининг 90 фоизи дунгон, 5 фоизи козок, 5 фоизи руслар эди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

f7bfQyknIvtl2VF4MhgVtaZ-kmVmHDFv

Берни Сандерс АКШ президенти сайловида иштирок этмайди

Вермонт штати сенатори, Демократлар партиясидан номзод Берни Сандерс АКШ президенти сайловида иштирок этмайдиган булди. Берни …