Главная / Жамият / Козогистонда Тошкентдан Бишкекка кетаётган автобус ЙТХга учради

Козогистонда Тошкентдан Бишкекка кетаётган автобус ЙТХга учради

Тошкент–Бишкек йуналиши буйлаб кетаётган автобус Козогистонда ЙТХга учради.

27 август куни соат 07:18 да Тошкент–Бишкек йуналишида харакатланаётган давлат ракам белгиси 01 313 VFА булган автобус Козогистон Республикаси Туркистон вилоятининг Шакпак кишлоги якинидаги чоррахада хайдовчининг бошкарувни йукотиши натижасида транспорт воситаси йул четига чикиб кетган.

 1-113-800x600

Мазкур автобус 26 август куни соат 22:00 да «Тошкент» автовокзалидан икки нафар хайдовчи ва 47 нафар йуловчи билан йулга чиккан. Дастлабки маълумотларга кура, ходиса окибатида 12 киши турли даражада тан жарохати олган.

Ушбу автобус Тошкент шахар Чилонзор тумани Бунёдкор кучаси 7-уйда жойлашган «Мироншох Гранд Транс» МЧЖга тегишли булиб, 2022 йил 18 мартда мазкур автобусга лицензия варакаси Транспорт вазирлиги томонидан берилган.

2018 йилда ишлаб чикарилган «YUTONG BUS ZK6122H9» (Хитой) русумли автобус охирги мартта 2022 йил 17 мартда Тошкент шахри ИИББ ЙХХБ РИБда техник курикдан утган булган.

Хозирда мазкур холат юзасидан «Мироншох Гранд Транс» МЧЖ рахбарияти ва корхонада харакат хавфсизлигини таъминлашга масъул ходимлар билан ваколатли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмокда.

Яна маълумот

usa

Сурункали чарчок синдромига карши кураш

Сурункали чарчок синдроми сизни кандайдир тарзда ушлаган булса, дархол чора куришингиз ва курашни бошлашингиз керак. …