Главная / Жахон / Козогистонда узбек бола бедарак йуколди

Козогистонда узбек бола бедарак йуколди

Айни пайтда Козогистон Республикасида ишлаб, яшаётган узбекистонлик Умида Хамроева Kun.uz тахририяти билан богланиб, фарзанди Асилбек Хамроев бедарак йуколиб колгани хакида маълум килди ва амалий ёрдам курсатишни суради.

Умида Хамроева сунгги 2 йил давомида Козогистоннинг Атирау шахрида мехнат килиб келади. Шу пайтгача, 2002 йилда тугилган угли Асилбек хам онаси билан бирга Козогистонда яшаган. Асли Бухоро вилоятидан булган Умида Хамроеванинг айтишича, унинг турмуши бекор булган, болани кариндошларининг карамогида колдириш имконияти йуклиги туфайли, Асилбекни узи билан Атирауга олиб кетганди.

Она уз боласини охирги марта Узбекистонга вактинча кайтишдан аввал курганди. Оила ижарага яшаб келаётган хонадон эгаси Асилбекка гамхурлик килишга ваъда бериб, Умидани Узбекистонга кузатиб юборади. Кейинрок аникланишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Асилбек Хамроев уйдан чикиб кетиб, бедарак йуколган. Унинг онаси бу вокеадан Козогистонга кайтиб келгач, яъни 9 сентябрь куни хабар топди. Хонадон эгасининг кистови ва юпатиши туфайли махаллий хукук-тартибот органларига расмий мурожаат килмай, мустакил кидирув ишларини бошлаб юборади.

Аммо вазият узгармай колаётгани учун у 11 сентябрь куни туман Ички ишлар бошкармасига мурожаат этган. Муштипар она расмий мурожаати хам самарали натижа бермаётганига англагач, Узбекистоннинг Козогистондаги элчихонасига мурожаат килади.

Хамроеванинг айтишича, Козогистон ички ишлар ходими, терговчи Мукашив Амонгелди унинг Узбекистон Республикаси фукаролик паспортини тортиб олиб, «бу ишлар шу жойнинг узида» хал булишини айтиб, элчихонага боришига тускинлик килиб келмокда.

Kun.uz тахририяти айни пайтда Козогистонда булган узбекистонликлардан Умида Хамроевага ёрдам беришни сураб, Ташки ишлар вазирлигини ушбу холат юзасидан тегишли чора-тадбирлар куришга чакиради.

Бу борада маълумотга эга кишилар Умида Хамроеванинг телефон ракамига кунгирок килиши мумкин: +7 771 602 90 22

Яна маълумот

snaiperist

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди, деб хабар берди мамлакат Куролли кучлари бош кумондонлиги Twitterъда. “Снайперлар разведка, …