aktubaКозогистоннинг Актубе вилоятида руй берган фожиани урганиш ва жабрланганлар ва уларнинг оилаларига хар томонлама кумак курсатиш учун Козогистонда хукумат идоралараро комиссияси тузилди. Бу хакда Козогистон ИИВ давлат тили ва ахборот департаменти директори Алмас Садубаев маълум килган, деб хабар беради Tengrinews.kz.

«Унинг таркибига ички ишлар вазири уринбосари Е.Тургумбаев, согликни саклаш вазири уринбосари А.Цой, инвестициялар ва ривожлантириш вазирлиги рахбари уринбосари Р.Скляр, Ташки ишлар вазирлиги департаменти директори А.Мадиев, хукук-тартибот органлари ва бошка соха вакиллари киритилган», деган Садубаев.

Узбекистон ташки ишлар вазирлиги хабарига кура, Узбекистон консули Актубе вилоятига йул олган.

«Йуловчиларнинг фукаролиги хозирча аник эмас, буни тасдикловчи маълумотлар хозирча йук. Аник ахборотга эга эмасмиз. Хозир консул Актубега келади», — дейишган Tengrinews.kz’га Узбекистон элчихонасидагилар.

Эслатиб утамиз, Козогистоннинг Актубе вилояти, Иргиз туманида ёниб кетган автобус салонида жами 57 киши, жумладан 55 нафар йуловчи булган. 52 киши ёниб кетган, 5 киши кутилиб колган. Автобусни тарк этганлардан уч нафари Козогистон, 2 нафари Узбекистон фукароси экани аник.