Главные новости
Главная / Маданият / Ковуннинг шифобахш хосиятлари
<

Ковуннинг шифобахш хосиятлари

 kovunБиз ковунни, ажойиб ширин мазаси ва тенги йук пархезкор хусусиятлари учуни хуш курамиз. Унинг атрофга таралиб турган хушбуй хидли магзида хазми енгил канд, крахмал, оксил, хар хил витаминлар, бириктирувчи моддалар, пектин, органик кислоталар, турли минерал тузлар мавжуд. Айникса, унинг мевасида темир ва калий тузлари бор, шунинг учун хам ковун мевасини камконликда, юрак кон томир касалликларини даволашда, жигар ва буйраклар касаллаикларини, шунингдек,подагра ва ревматизмни даволашда фойдаланилади.
Ковун кремннийга бой. Олимлар инсон хаёти ва саломатлиги, организмдаги физиологик жараёнлар меъёрида кечиши бевосита кремний моддаси билан боглик деб хисоблашади. У инсон организми каттик тукималари, териси ва сочининг холатига таъсир курсатади. Кремний мия пустлогига, асаб тизимига, ичак деворларига, ошкозон-хазм йулларига ва барча ички аъзолар тизимига таъсир курсатади.
Ковунда бошка полиз махсулотларидан фаркли уларок С витамини купрок мавжуд. Ундаги бириктирувчи тукима моддаси ичаклар микрофлорасига ижобий таъсир курсатиб, организмдан холестерин моддасини чикариб юборишга сабаб булади, овкат хазм килишни яхшилайди.
Ковун ёшартирувчи эффектга эга. Шаркда: “Ковун сочни бакувват килиб, ялтиратади, кузни уткир килади, лабларни таранг килиб, инсонга куч кувват беради”, дейишади. Ковуннинг кокиси хамма севиб тановул киладиган деликатес.
Одатда ковунни янги узиб олингани тановул килинади, Бундан ташкари ундан мураббо, джем, мармелад, повидло, компот ва турли ширинликлар тайёрланади. Ковун полиз экини, иссиксевар, ёругсевар усимлик, кургокчиликка ва тупрок шурланишига чидамли. Жахондаги энг яхши ковунлар Узбекистонда етиштирилади. Халк селекциясида унинг 150 дан ортик нави мавжуд. Узбекистонда экиладиган ковун навлари турт бота­ник турга мансуб: хандалак, амири, кассаба ва зард. Хандалак турига деярли барча эртапишар ковун навлари — Кукча, Хандалак, Сарикхандалак, Замчаваб, киради. Ами­ри турига барча ёзда пишадиган ковун навлари — Давлатбой, Тошлоки, Дахбеди, кассаба турига Бурикалла, Гурвак, зард турига кишки ковун навла­ри (Умрбокий, Куйбош, Гулоби) ва бошкалар киради. Ковун янгилигида ейилади, коки солинади. Шинни, мурабболар килинади. Тиббиётда бод, беланги, сил, камконлик, зикнафас, жигар ва буйрак касалликларини даволашда тавсия этилади. Теридаги сепкил, дог ва бошдаги казгокни йукотишда фойда килади. Халк табобатида подагра (никриз) га даво, пешоб хайдовчи, кабзиятдан холи килувчи, асабни тинчлантирувчи омил сифатида кулланилади. Узбекистонда ковуннинг 36 дан ортик нави районлаштирилиб, давлат реестрига киритилган (2004). Энг куп экиладиган навлари: Окуруг, Асати, Бурикалла, Куктинна, Кукча, Чугари, Кизилуруг, махаллий сарик хандалак, Оби новвот, Шакарпалак ва бошкалар

    Ковун канд моддаси (13%), С, РР витаминларига, каротинга, фолий кислотасига, шунингдек, темир ва бириктирувчи моддаларга бой. Шу сабабли унинг шифобахш хусусиятилари кабзиятда, атеросклерозда, бавосилда, юрак кон томир, буйраклар ва кон касалликларида фойда беради.
Ковуннинг шифобахш хусусиятларидан инсон организми асаб системасини мустахкамлаш учун кенг фойдаланилади.Ковуннинг магзида серотин моддасини ишлаб чикаришга хос булган “кувонч гормони” бор. Агар бирон нарсадан хафа булган булсангиз, икки карж ковун еб олинг – кайфиятингиз яхшиланади. Унда шунингдек, кон хосил килиш учун ферментлар мавжуд, бу эса операциядан кейинги ёки ошкозон яраси хуружидан кейинги заифлашган организм тикланишига ёрдам беради. У пешоб хайдаш хусусиятига хам эга. Ковунда канд моддаси куп булганидан, кандли диабети ва жигар огриги бор кишилар унга ружу куйишлари тугри булмайди.

Ковуннинг туйимлилиги

Ковуннинг туйимлилик куввати (калорияси) бор-йуги 100 грамига 35 кКал, шу сабабдан уни истеъмол килишни барчага, жумладан тулаликка мойил кишиларга хам тавсия этилади. Лекин у иштахани кузгатади. Шунингдек, ковун коки истеъмолига хам ружуъ куйиб булмайди, унинг 100 грамида 341 кКал бор. Уни меъёридан ортик истеъмол килиш бадан ёг босиб, семириб кетишига сабаб булади.
Ковуннинг кимёвий таркиби асосан унинг навига боглик. Унинг магзида 16-20 % канд, каротин, В9, С, Р витаминлари, А провитамини, катта микдорда фолий кислоталари ва темир моддаси, пектин моддалари, турли ёглар ва минерал тузлар мавжудлиги унинг шифобахшлигига сабаб булган омиллардандир.
Магзида хам, уругида хам истеъмол килиш учун тулик ярокли булган 30 % гача ёг моддалари мавжуд. Бундан ташкари ковун овкат хазм килиш жараёнига ижобий таъсир курсатади, ундаги фолий кислотаси кон хосил килишда иштирок этади. Ковун атеросклерозда, камконликда, юрак, кон томир касалликларида жуда фойдалидир.
Ковунни истеъмол килиш кадимдан касалликларни даволашда кенг тавсия этиб келинган. Уни сил, ошкозон касалликлари, турли рухий хасталикларда, ревматизм, подагра, шамоллаш ва йуталга карши касалликларни даволашда, шунингдек гижжани хайдаб туширишда тавсия этилган. Ковун уруги сутдаги дамланмасини халк табобати билимдонлари пешоб тутилиб колишида, ковукда тош пайдо булишида, ковун шарбатини эса, кабзият ва бавосилда тавсия этишган. Ковун уругининг сувда ивитилгани фаол пешоб хайдовчи, енгил ич сурувчи восита булиб, буйрак, жигар ва ковук учун жуда фойдалидир.
Ковун чанкокни босиб, асаб тизимини тинчлантиради. Унинг шифобахш хусусиятлари таркибида В9 ва С витаминлари, темир моддаси ва калий тузига бойлиги билан боглик. Шу сабабдан хам мутахассис-диетологлар беморларда камконлик, юрак, кон томир касалликларида, атеросклерозда, буйрак ва жигар касалликларини даволашда ковун истеъмол килишни буюришади.
Ковуннинг шифобахш хусусиятлари унинг етилиб, яхши пишганлиги билан боглик. Масалан, етилиб пишмаган ковун – сапчани ейиш ошкозон яраси ёки гастрит касали бор кишиларга тавсия этилмайди. Оч коринга хам ковун тановул килиш тавсия этилмайди. Уни хатарсиз тановул килишнинг тартиби овкат тановул килиш орасида булиши яхшидир, бунда у бошка тановул килинган озик-овкат махсулотлари билан аралашиши яхширокдир.
Бугунги кунда диетологлар ковун истеъмол килишни овкат хазм килишни яхшилаш максадида тавсия этишади. Бундан ташкари у ажойиб гижжа хайдовчи воситадир. Бу албатта болалар учун фойдали.
Шамоллаш ва турли иллатларни даволашда ковуннинг фойдаси Шаркда табиблар кадимдан ковундан шифобахш восита – дори сифатида фойдаланишган. Буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино узига мурожаат килган юрак, кон томир касалликлари билан огриган беморларни ковун уруги ва пусти билан даволаган. Шунингдек, у буйракларда пайдо булган тошларни чикариб юбора оладиган хусусиятларга эга эканлигини таъкидлаган.
Европада кейинги йилларда организмни ковуннинг шарбати ёрдамида тозалаш кенг тус олди. Хар хил ортикча ёкимсиз моддалар ва хилтлардан организмни тозалаш учун 20 кун давомида нахорга, киши таъбига караб, ковун шарбатига хохлаган мевасини кушиб истеъмол килинади. Огохлантириш: бу даволаш услубини албатта мутахассис шифокор маслахати билан кулланилади.
Ковуннинг аёллар соглиги учун фойдаси катта Ковунда мавжуд булганфолий кислотаси аёллар учунгина мухим ва зарур булган модда булиб, унингсиз фарзандга соглом она булиш меъёрида булолмайди. Аёллар, айникса хомиладор аёллар овкатланиш рационларига ковунни кушишлари зарур ва фойдалидир. Айтганча, ковунда мавжуд булган кремний суяк, соч ва терининг соглом булиш мувозанатини таъминлайди. С витаминиусти-устига давом этган шамоллашдан заифлашган кишилар организмида иммунитетни мустахкамлайди.
Ортикча семиришнинг олдини олади Унинг паст калориялилигиортикча вазндан кутилишда ёрдам беради. Лекин канд касаллиги бор кишилар ковун таркибида канд моддаси куп булганлигидан, уни эхтиёт булиб истеъмол килишлари зарур.
Асабларни мустахкамлайди Ковун магзида серотонин деб аталувчи – “кувонч гормони” булган модда ишлаб чикаришга сабаб буладиган моддалар бор. Маъюс булиб колган киши икки карж ковун еб олса, кайфияти яхшиланади.
Организмни мустахкамлаб, иммунитетни кутаради Халк табобати рецептларида майдалаб, ковун уруги янчиб истеъмол килинса, организм мустахкамланиб, иммунитет кучаяди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

FB_IMG_1571370818085

Тожикча фасонлар

Тожикча либос фасонлари