Главные новости
Главная / Жамият / Косонда «Обод кишлок» дастуридан кейин хам обод булмаган кишлок хакида
<

Косонда «Обод кишлок» дастуридан кейин хам обод булмаган кишлок хакида

Фото: KUN.UZ

Узбекистонда кишлок худудларини боскичма-боскич ободонлаштириш ва ривожлантириш учун 2018 йил 29 мартда Узбекистон Республикаси Президентиинг «Обод кишлок» дастури тугрисидаги ПФ-5386-сонли Фармони эълон килинган эди. 2018 йил 27 июнда эса шахар худудларида «Обод махалла» дастури тугрисидаги ПФ-5467-сонл Фармон эълон килинган.

«Обод кишлок» дастури тугрисидаги фармонда 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб республиканинг хар бир туман ва шахарларида, авваламбор олис ва табиий-иклим шароити огир худудларда 2018 йилда 2тадан ва 2019-2022 йилларда 3тадан кишлок (махалла)да ахолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи ва даражасида сезиларли ижобий узгаришларни таъминлашга, мазкур кишлок (махалла)ларнинг киёфасини замонавийлаштиришга ва унда истикомат килувчилар учун иш уринларини яратишга каратилган «Обод кишлок» дастури амалга ошириш белгиланганди.

Дастурни амалга ошириш учун Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги Узбекистон Республикасининг хар йиллик давлат бюджети, шу жумладан махаллий бюджетлар параметрларини тасдиклашда «Обод кишлок» дастурини амалга ошириш учун зарур микдорда маблаглар ажратилиши белгиланди.

Фармон эълон килингандан сунг жойларда дастурга биноан обод килиниши лозим булган кишлок ва махаллалар руйхати тузилди ва ишлар бошлаб юборилди.

Аммо, бугун маълум буляптики, ушанда жойлардаги аксарият махаллаларда белгиланган ишлар тулик бажарилган булса-да, айрим жойларда ишлар маблаг етишмовчилиги туфайли чала холда колиб кетган.

Ана шундай махаллалардан бири, Карши шахридаги «Отчопар» махалласида утган йил «Обод махалла» дастури давомида бажарилмаган ишлар – махалла кучаларига асфальт ва шагал ёткизиш, мактаб курилиши колиб кетгани хакида сайтда материал эълон килинган эди.

Якинда шу мавзуда Kun.uz’га Кашкадарё вилояти Косон тумани «Пудина» МФЙ фукароларидан хам мурожат булди. Мурожатда ёзилишича ушбу махалла 2018 йилда «Обод кишлок» дастурига тушган. Дастур доирасида бажарилиши белгиланган ишларнинг бир кисми бажарилган, колган кисми бажарилмай колиб кетган.

Масалан, махалла худудидаги 3,2 километр ички йул асфальт килинган, аммо шагал тукилиши лозим булган туртта куча уз холича колдириб кетилган. Фукаролар ёгингарчилик кунларида уша кучалар юриб булмайдиган даражада лой булаётганидан ёзгиришган.

Махаллада яшовчиларнинг 2019 йил 2 декабрда Косон туман хокимига мавжуд муаммо юзасидан килган мурожатига жавобан туман хокими уринбосари Собир Эшев томонидан берилган N1773/03-сонли жавоб хатида махалла худудида 29 км хаво электр узатиш тармокларини тортиш ишлари бажарилгани билдирилган.

Урганишлар давомида махалла фукаролари хаво электр тармокларини тортиш ишлари хам тулик бажарилмай колганини айтишди. Махалла худудидаги симёгоч урнатилмаган кучада хонадонларга тортилган электр симларини ахоли ёгоч калтакларга илиб куйганига гувох булдик. Бу холат хар канча хавфли булмасин, масъул идоралар назаридан четда олмокда.

Хаммасидан хам кизиги, бугун бу махаллада фукаролар йигини уз идорасига эга эмаслиги боис шу худуддаги собик Косон хизмат курсатиш касб-хунар коллежи биносидан вактинчалик куним топишган.

«Пудина» махалласида бажарилмай колиб кетган ишлар хакида Косон туман хокимининг курилиш ишлари буйича уринбосари Собир Эшевдан изох сураганимизда, у бажарилиши лозим булган ишлар маблаг етишмовчилиги туфайли колиб кетгани, якин муддатларда уша ишларни бажариб беришларини билдирди.

Аммо кишлок ахли утган бир йил давомида юкорида айтилган муаммолар юзасидан бир неча марта хокимликка мурожат килишгани, хокимлик эса турли бахоналар билан ишни ортга суриб келаётганини маълум килишди.

Кашкадарё вилоятининг Косон туманидаги обод булмай колган бу кишлокнинг ахволи ва шу ерлик одамларнинг муаммолари билан танишар эканмиз, вазиятга нисбатан хоким уринбосарининг «маблаг йуклиги сабабли курилиш ишлари тухтаб колди», деган изохи купрок ташвишга солди.

Ахир президент фармонида дастурни амалга ошириш учун маблаглар ва уларнинг манбалари етарли килиб белгилаб куйилган эмасмиди? Давлат дастурини бажариш жойларда нега кул учида бажарилмокда? Ким бунга йул куймокда? Бу ахоли томонидан давлат рахбари фармон ва карорлари, хукумат карорларига ишончсизлик уйготмайдими? Кимларнингдир айби билан халкни рози килиш тамойилига путур етмаяптими?

Уйлаймизки, Кашкадарёдаги мутасаддилар мазкур холатни урганиб, уз муносабатларини билдиришади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

bzlMhyWPLQbD_palCr3xu1xlwWaHHh4j

Электр энергиясидан карздорлар тармокдан узилмокда. Жами карздорлик 2 трлн сумдан ошган

Бугун, 28 май куни Тошкент шахар Мирзо Улугбек тумани электр таъминоти корхонасида электр энергияси учун …