Главные новости
Главная / Сиёсат / Коронавирус: вахимага асос борми?
<

Коронавирус: вахимага асос борми?

Фото: Getty Images

Юртимиз тарихида илк бор кузатилган холат – номаълум муддатли карантин кунларини бошдан кечирмокдамиз. Хали шу пайтга кадар Узбекистонда Навруз тантаналари бекор килинмаган, барча укув муассаларига режадан ташкари таътил берилмаган, халкаро авиакатновлар тухтатилмаган эди.

Демак, бу лавхамизда узига хос синов давридаги Узбекистон!

Бугун, 16 март куни Узбекистонда коронавирус кайд этилганидан сунг иккинчи, карантиннинг биринчи куни. Хуш, пойтахтда ва вилоятларда вазият кандай?

Умумий хулоса килиб айтиш мумкинки, андак вахимага урин булган. Одамлар ёппасига озик овкат махсулотлари, бирламчи тиббий воситалар сотиб олишга киришганлар. Айрим махсулотлар нархида киска муддатли ошиш кузатилган. Пойтахт ва йирик шахарлардаги талабалар оммавий тарзда уз уйлари сари йулга чиккан. Вокзаллар, автовокзаллар, таксилар катновчи манзиллар мижозларга тулиб-тошган. Талаб ва таклиф конунияти ишга тушиб, хусусий машинали киракашлар нархларни оширган, бу хам ижтимоий тармокларда норозиликларга сабаб булган.

Аммо хукумат йулга куйган чора-тадбирлар уз самарасини бера бошлаганини хам кайд этиш лозим. Пойтахтда ва вилоятларда талабалар учун чегирмалар жорий килинди, янги кассалар ишга туширилди, энг мухими – барча йуналишлар буйлаб кушимча транспортлар катнови йулга куйилди.

Бозорлар ёпилмаслиги кайта-кайта таъкидланди, йирик савдо тармокларидаги захиралар курсатилди, барча махсулотлар етказилишида узилишлар булмаслиги тушунтириб утилди.

Куннинг иккинчи ярмида Узбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов масжидларда жамоат ибодатлари, хусусан жума намозлари вактинча укилмаслигини эълон килди. Вирус таркалиш хавфи кучайган бир пайтда бу карор хам хотиржам кабул килинди.

Энг мухими – вахимага, куркувга урин йуклиги кайта-кайта такрорланмокда. Хаттоки Бош вазир Абдулла Арипов бундай пайтда асоссиз, вахима кузгатувчи хабарлар таркалишига карши жиддий кураш олиб борилишини яна бир бор эслатиб утди.

Коронавирусдан химояланиш хакидаги оддий, самарали услублар омма эътиборига узлуксиз хавола этиб борилмокда. Уларга амал килиш хар биримиз – узимиз, оиламиз ва якинларимизнинг соглиги учун жуда мухимлигини унутмаслигимиз шарт.

Аброр Зохидов, Рахматилла Исроилов,
тасвирчи Мухаммаджон Ганиев.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

udV6lq5fNj1QeWONGMFJbEV25B1FlXek

1 апрелдан конунчиликда нималар узгаради?

Тошкентда иккиламчи бозордан уй олиш хукуки, тан олинадиган фукаролик, адлия тизимига кайтаётган «ЗАГС», кенгайтирилаётган электрон …