Главные новости
Главная / Жахон / Коронавирус учогидан эвакуация, Трампнинг тантанаси, Козогистондаги конли вокеалар хамда хафтанинг бошка хабарлари
<

Коронавирус учогидан эвакуация, Трампнинг тантанаси, Козогистондаги конли вокеалар хамда хафтанинг бошка хабарлари

Якунланаётган хафта хам барча хафталарда булганидек мухим жараёнларга бой булди, жахоннинг турли нукталарида хам, Узбекистонда хам эътиборга молик вокеалар булиб утди. Kun.uz утган хафтанинг энг асосий ва диккат марказида турган мавзулари буйича хафталик дайжестни такдим этади.

Помпеонинг Узбекистонга амалга ошган ташрифи ва Мирзиёевнинг Россияга амалга ошмаган ташрифи

АКШ Давлат департаменти рахбари Майкл Помпео Шаркий Европа ва Марказий Осиёга ташрифи доирасида 2 февраль куни кечкурун Тошкентга келди. У шу куни кечкурун Тошкент шахри бош имом хатиби Нуриддин Холикназаров ва бошка диний фаоллар билан учрашди. Асосий тадбирлар 3 февраль куни булиб утди. Дастлаб Узбекистон ТИВ рахбари Абдулазиз Комилов билан музокара утказган АКШ Давлат котиби махаллий ва хорижий журналистлар учун матбуот анжуманида иштирок этди, куннинг иккинчи кисмида эса Тошкентда Марказий Осиё ва Америка Кушма Штатлари ташки сиёсат идоралари рахбарларининг «C5+1» шаклидаги учрашуви булиб утди.

Майкл Помпео Хитой компаниялари билан ракобат ва Узбекистонга киритилувчи инвестициялар хакида сузлаб берди.

Матбуот анжумани чогида Associated Press журналисти Помпеога давлат котиби Марказий Осиёга ташрифи давомида Хитой ва унинг инвестицияларининг ушбу мамлакатларга таъсирини ташвишланиб тилга олгани, айникса Huawei томонидан 5G технологияси жорий этилишини алохида кайд этгани хакида эслатди.

Помпео бунга жавобан АКШ Узбекистонни шаффоф конун устуворлиги ва инвестициялар учун кулай мухит яратишда куллаб-кувватлашини маълум килди.

«Биз АКШ компаниялари Узбекистонда янги имкониятлар ва янги иш уринлари яратишни давом эттириш имконига эга булишини истаймиз. Шунинг учун бизнинг вазифамиз аник, бу ерда буюк икки томонлама шерик булиш, нафакат икки томонлама, балки куп томонлама асосда ишлаш.

Биз аминмизки, Америка компаниялари Узбекистонга келганида биз бу ерда махаллий ахоли учун иш уринларини яратамиз, махаллий коидаларга риоя киламиз, атроф-мухитни ифлослантирмаймиз. Биз яхши фукаролармиз, биз яхши кушнилармиз. Америка компаниялари ва Америка инвестициялари ушбу мамлакатнинг мустакиллиги ва суверенитети талабига жавоб.

У кушма штатлар дунёнинг исталган нуктасида адолатли ракобатни ижобий карши олишини маълум килган: «Бошка давлатлар шаффофлик ва очиклик коидаларига риоя килган холда, давлат томонидан хомийлик килинган сиёсий сабабларга кура эмас, балки хакикий бозор битимларини амалга оширадиган ракобат. Бунда давлат томонидан сиёсий максадларни кузлаб хомийлик килинадиган ракобат эмас, балки бошка давлатлар хам шаффофлик ва ошкоралик коидаларига риоя килган холда хакикий бозор битимларини амалга оширадиган вазиятдаги ракобатни куллаб-кувватлаймиз».

Помпеонинг сузларига кура, у Узбекистон билан АКШ уртасидаги икки томонлама муносабатлар мамлакатлар уртасидаги якин хамкорликнинг яхши натижалари туфайли усишда давом этишига ишонч билан минтакани тарк этади. У АКШни Узбекистоннинг хакикий дусти деб атади.

ОАВда Хитойнинг Тошкентдаги элчихонаси Помпеога жиддий эътироз билдиргани хакида хабарлар таркалди.

«Элчихона вакилларининг тилидан анчагина купол ва хунук баёнот берилган. Бу баёнот Пекиндан янграса хам майли эди. Шундоккина Тошкентда янграяпти. Помпеонинг мазкур Евроосиё сафарининг асосий мазмуни «игвогарлик ва тухмат»дан иборатдир, дейишган хитойлик дипломатлар.

Назаримизда, хитойлик дипломатларнинг бунчалик жунбишга тула сузлари АКШдан кура Марказий Осиё мамлакатларига каратилган купрок. Шунинг учун хам Хитой билан иктисодий, сиёсий ва бошка муносабатларда эхтиёткорлик асосий мезон булиши керак», дея ёзади телеграмдаги davletovuz канали.

Ташриф доирасида Помпео Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кабулида булди.

Бу ташриф ортидан, 4 февраль куни интернетда Шавкат Мирзиёевнинг 5 февраль куни Россияга амалга оширилган ташрифи бекор булгани хакида хабар таркалди. Бунгача ушбу ташриф колдирилгани тугрисида расман хабар берилмаганди.

РФ президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи умуман режада булмагани хакида гапирди.

Лекин январь ойида Россия Ташки ишлар вазири Сергей Лавровга ушбу ташриф кейинрокка колдирилиши маълум килингани маълум булди.

Хитойдан келган учта рейс

4-5 февраль кунлари Хитойдан Узбекистон фукароларини эвакуация килиш жараёни булиб утди.

Дастлаб, 4 февраль куни Пекин шахри аэропортидан Тошкент шахрига чартер рейс билан Узбекистоннинг 250 нафар фукароси олиб келиниб, карантинга жойлаштирилди.

5 февраль куни Хитойнинг Ухан шахридан Узбекистоннинг яна бир махсус бортида 84 киши олиб келинди (шундан 5 нафари Козогистон фукароси).

6 февралга утар кечаси, махаллий вакт билан 04:40 Пекиндан учган учинчи рейс Тошкентга етиб келди. Самолёт бортида 251 йуловчи олиб келинди ва улар хам икки хафта назорат остида саклаш учун карантин худудига жойлаштирилди.

Бундан ташкари, Янги Зеландия Ухандан карийб 200 кишини эвакуация килди. Улар орасида 1 нафар Узбекистон фукароси хам бор.

Хар куни Узбекистонга киришда барча чегара пунктлари катъий назорат килинмокда, кириб келувчилар махсус текширувдан утказилмокда. Тошкент шахрида автобусларни юкумли касалликларга карши дезинфекция килиш ишлари амалга оширилмокда.

Согликни саклаш вазирлиги Узбекистонда 8 февраль холатига кура коронавирус аникланмаганини маълум килган.

Трампнинг тантанаси

4 февраль куни кечкурун АКШ президенти Дональд Трамп конгрессга мамлакатнинг холати буйича хар йиллик мурожаатнома билан юзланди.  У уз чикишида Эронга карши санкциялар, ОИТСга карши кураш, Марсга урнатиладиган байрок хакида гапирди.

Бу йилги мурожаати кичик можаро билан ёдда коладиган булди –  Вакиллар Палатаси спикери Нэнси Пелоси унинг нутки ёзилган когозларни парча-парча килди.

Reuters

@Reuters

Watch President Donald Trump snub top Democrat Nancy Pelosi’s outstretched hand, while Pelosi rips apart a copy of his remarks at the #SOTU. More from #SOTU2020: https://reut.rs/2RYGia7 

Embedded video

727

Twitter Ads info and privacy
516 people are talking about this

5 февраль куни Америка Кушма Штатлари тарихида президентни хукуматдан четлатишга булган учинчи уриниш хам муваффакиятсиз якунланди: Сенатни кулга олган республикачилар Дональд Трампнинг мухолифлари томонидан унга карши сурилган айбловларни асоссиз деб топди.

Импичмент иши якунлангач, Ок уйда чикиш килган Трамп содир булган вокеаларни «узига хос байрам» деб атади, у импичмент жараёнини «ёвуз» ва «коррупцияга ботган» деб хисоблайди.

«Агарда Жеймс Комини ишдан хайдаб юбормаганимда, хозир бу ерда турмаган буларди. Айблов арзимаган нарса. Бу дузах булди», деди Трамп.

АКШ Федерал кидирув бюросининг собик рахбари. Дональд Трамп 2017 йилнинг майида Комини истеъфога чикарган эди. Трамп ФКБнинг собик директорини сирларни очиб куйишда айблаган.

8 февраль куни Трамп импичмент жараёни доирасида маъмуриятнинг узига карши гувох сифатида иштирок этган бир неча вакилини ишдан бушатди.

Коронавируснинг янги курбонлари

8 февраль куни кечкурунги холатга кура, Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 89 нафарга купайиб, 811 нафарга етди. Бу эса 2002-2003 йилларда авж олган атипик зотилжам (SARS) эпидемияси курбонлари сонидан (2003 йил 31 декабрга кура, SARS’дан улим холатлари деярли 30 давлатда кайд килиниб, курбонлар сони 774 нафарни ташкил килган) купрокдир. Касалланганлар сони 37198 нафарга етган, 2649 киши согайиб кетган. 

Якунланган хафтадаги энг шов-шувли улим – Ухандаги госпиталда бу вирус хакида илк бор хабар берган шифокор Ли Вэньляннинг улимибулди.

34 ёшли шифокор 7 февраль куни махаллий вакт билан соат 02:58да оламдан утган. Ли Вэньлян 2019 йилнинг декабрида вирус юктириб олган беморлар хакида хамкасбларини огохлантиришга уринган. Дастлаб у атипик пневмония эпидемиясини чакирадиган вирус хакида WeChat оркали оммага маълум килганди.

Лининг улими ижтимоий тармокларда мухокама килина бошлангач, амалдорлар унинг танасини хаётни таъминлаш тизимига улаб куйишни ва хабардаги «улди» жумласини «огир ахволда ётибди»га узгартириш буйича топширик берган.

2019 йил декабрида Ли Венлян биринчи булиб денгиз махсулотлари сотиладиган бозори ишчиларида номаълум вирусга чалиниш аломатлари борлигини аниклаганди. У ушбу касалликнинг 2003 йилда таркалиб, атипик пневмония хасталигини келтириб чикарган САРС вируси булиши мумкинлигини тахмин килган. Шифокор Weibo ижтимоий тармоги оркали ушбу вазиятни хамкасблари билан мухокама килган.

Ушбу вокеадан кейин Венлян ва унинг хамкасблари полицияга чакирилган, улардан бу каби ахборотларни таркатишни тухтатиб жамоат тартибини бузганлик буйича айбни ёзма равишда тан олиш талаб килинган.

Шифокор ишига кайтгач, 10 январда унинг беморларидан бирида 2019-nCoV коронавируси аникланган. Икки кун утгач Венляннинг узи хам шифохонага ёткизилган.

Япония киргоклари якинида 3500 киши круиз лайнерда карантин туфайли камалиб колган

«Даймонд Принцесс» лайнери Япония, Хитой, Хонгконг ва Вьетнам буйлаб 14 кунлик круиздан кейин Йокогамага кайтди. Аммо 20 январь куни бошланган сафар давомида 5 кун кемада булган 80 ёшли хонгконглик киргокка тушганидан кейин унда коронавирус инфекцияси аникланди.

5 февраль куни лайнер Йокогама портида карантин холатига утказилди. Уша вактда кемада 2666 нафар йуловчи ва экипажнинг 1045 аъзоси бор эди. Уларни коронавирусга текшириш бошланди. Бугунги кунда 61 кишида вирус аникланган. Беморлар киргокка туширилиб, шифохонага олиб кетилди, колган йуловчилар ва экипаж аъзолари кемада колмокда.

Инфекция таркалишининг олдини олиш учун «Даймонд Принцесс»даги йуловчилар каюталарини тарк этмаслиги буюрилган. Ресторан, бар, казино, бассейн ва бошка жойлар ёпиб куйилган.

«Даймонд Принцесс» — Осиё сувларида карантин холатга утказилган ягона круиз лайнери эмас.

5 февраль куни Хонгконгда «Уорлд Дрим» лайнери йуловчилари ва экипаж аъзолари хам карантин холатига утказилганди. Кема Хонгконгдан навбатдаги сафарга чиккан ва уч кун утиб ортга кайтганди: Тайвань хукумати уни Гаосюн портига кайтаришга рози булмади, унинг ичидаги уч нафар хитойликда коронавирус аникланди.

Козогистонда этник озчилик яшайдиган кишлокда «погром»

Жамбилдаги кишлоклардан биридаги ахвол
Фото: EPA/Vostock-photo

7 февраль куни кечкурун Козогистон жанубида оммавий тартибсизликлар булиб утди. Ички ишлар вазирлигининг расмий маълумотига кура, мамлакат жанубидаги Жамбил областининг Масанчи кишлогида 70дан ортик киши иштирокида оммавий муштлашув булиб утган, бу ходиса тасвирлари ижтимоий тармокларда таркалгач, худудга кушни кишлоклардан юзлаб кишилар етиб келган. Тукнашув вактида тошлардан, арматура ва укотар куроллардан фойдаланилган — натижада вокеа жойида 8 киши, шифохонада яна икки киши халок булган, 100дан ортик киши жарохатланган. Этник озчиликни ташкил этувчи дунгонлар кушни Киргизистонга кочишга мажбур булган. Бундан ташкари, 30та уй, унлаб дуконлар ва автомобилларга ут куйилган. Можаро бошка кишлокларда хам давом этган. Куп вакт утмай худудга полициянинг махсус булинмалари ва Миллий гвардия кучлари етиб келган, 47 киши кулга олинган. Ушбу ходисадан кейин Масанчидан 10 км масофадаги Киргизистон билан чегарада назорат кучайтирилган.

Хукуматнинг маълум килишича, ходисага маиший жанжал сабаб булган. Расмийлар ушбу ходисанинг тафсилотларини ошкор килмади, факат «тергов олиб борилиши» маълум килинди. Тукнашув полициячиларга хужум ортидан келиб чиккани айтилган — 7 февраль куни улар «ностандарт ракам» такилган автомобилни тухтатишга уринганида, хайдовчи кочишга уринган, унинг кариндошлари эса полициячиларга тошлар улоктиришган.

8 февралга утар кечаси Козогистонда тартибсизликлар фонида WhatsApp мессенжери ишламай колди — хукумат ушбу узилишга алокадорлигини изохламади, аммо Жамбилдаги вазият изига тушгач, WhatsApp фаолияти хам тиклади. Мамлакат президенти Косим-Жумарт Тукаев тартибсизликлардан сунг худудда вазият баркарорлашганини маълум килди. У можаронинг авж олишига сабабчи булган игвогарлар жавобгарликка тортилиши, «фожиага йул куйган давлат идоралари ходимлари жазоланиши»ни таъкидлаб утган. Бирок у айнан кайси тузилмалар ходимлари жазоланишига аниклик киритмаган.

Масанчи кишлогида миллий озчилик — дунгонлар истикомат килади. Дунгонлар — XIX аср урталарида Хитойда 1862–1877 йиллардаги Дунгон-уйгур исёни бостирилгач, Син сулоласи таъкиби остида Россия империяси худудига кучиб келиб жойлашган ва фукаролик олган хитойликларнинг авлоди хисобланади. Бугунги кунда Козогистон худудида 40 минг дунгон бор, уларнинг 17 минг нафари Масанчида яшайди (кишлок ахолисининг 94 фоизи). Ижтимоий тармокларда ушбу жанжал этник низо окибатида руй бергани айтилди, аммо хеч бир ишончли манба бу версияни тасдикламади.

Дунгонлар хукуматни жуда секинлик билан реакция килганликда айблаган. Козогистондаги дунгонлар ассоциацияси раиси Хусей Дауров Олмаотадан махсус кучлар «роппа-роса бир кун кечикиб етиб келгани» (8 февраль тонгида), холбуки «погром» хакидаги тасвирлар интернетда бир кун аввал пайдо булгани хакида гапирди. У агар хукумат кучларни эртарок жунатганида курбонлар берилмасди, деб ишонч билдирган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

YnfkN4XCt7FFaujRNl1P_cAuxPA3clW

Путин Конституцияга узгартиришлар киритиш тугрисидаги фармонни имзолади

Россия президенти Владимир Путин Конституцияга узгартиришлар киритиш тугрисидаги фармонни имзолади. Узгаришлар 4 июлдан кучга киради. …