Главная / Иктисодиёт / Коронавируснинг дунё иктисодиётига таъсири: Узбекистон учун хулоса ва тавсиялар

Коронавируснинг дунё иктисодиётига таъсири: Узбекистон учун хулоса ва тавсиялар

Иктисод фанлари доктори, БМТ Ривожланиш дастурининг Узбекистондаги эксперти Сергей Воронин коронавирус таркалишининг дунё ва Узбекистон иктисодиётига таъсири хакидаги фикрлари билан уртоклашди.

Фото: Getty Images

Коронавируснинг таркалиши билан боглик умумий холат ва унинг дунё иктисодиётига таъсири

2019 йилнинг декабрь ойида Хитойнинг Ухань шахрида COVID-2019 коронавируси эпидемияси юзага келди. Бу холат дунё мамлакатларининг уз ижтимоий-иктисодий сиёсатига булган муносабатини узгартиришга мажбур килди.

Халкаро Валюта Жамгармаси (ХВЖ) ижрочи директори Кристалина Георгиеванинг фикрича, вокеалар ривожининг салбий тус олишига тайёргарлик куриш керак ва коронавируснинг дунё иктисодиётига нохуш таъсирини тезда бартараф килинишини кутмаслик лозим. Бу хакда у G20 мамлакатлари марказий банклари рахбарларининг Саудия Арабистонида утказилган учрашувида айтди.

«Агар вирус тезда жиловланган такдирда хам, унинг салбий окибатлари дунё ва Хитой иктисодиётидаги усишга таъсир килади. Табиийки, биз вазиятнинг тезда унгланиб олишидан умидвормиз. Аммо хозирги вактдаги ноаникликни хисобга оладиган булсак, вокеалар ривожининг жуда нохуш тус олишига тайёр туришимиз шарт», деди у.

Хозирги кунда дунё молиявий бозорларида битимлар камаймокда. Чегараларнинг ёпилиши, ахоли катновининг тухташи натижасида, истеъмол хам, ишлаб чикариш хам пасаймокда. Бу биринчи навбатда жахон савдоси суръатларининг пасайишини англатади.

Коронавирус билан боглик сунгги вокеалар замирида Узбекистон 1 февралдан Хитой билан, 1 мартдан эса Афгонистон ва Эрон билан авиакатновларни тухтатди. Коронавирус аникланган бошка мамлакатлар билан хам шундай чоралар курилиши мумкин.

Хитойдаги иктисодий вазият ва унинг Марказий Осиё давлатларига таъсири

Хитой жуда катта сакраш эвазига, атиги 40 йил ичида жахон саноат тизимининг ажралмас кисмига айланиб олди. Дунё ишлаб чикаришининг тахминан 1/6 кисми шу мамлакат хиссасига тугри келади. Бу эса Хитойни жахоннинг етакчи ишлаб чикарувчисига айлантирди.

Хитойнинг иктисодий салохиёти мамлакат доираси билан чегараланиб колмаган. Хитойлик истеъмолчилар автомобиль ва смартфонларни бошка давлатларга караганда куп сотиб олишади. Жахон туризм ташкилоти маълумотига кура, хитойликлар хар йили хорижда 258 миллиард доллар сарфлашади. Бу америкалик туристларнинг харажатларидан 2 баробар купдир.

Ухань шахрида йирик автомобилсозлик кувватлари ва асосий ишбилармонлик алокалари мужассамлашган. У ерда Европа, Осиё мамлакатлари, жумладан Узбекистон билан хам музокаралар утказилади.

2019 йил якунларига кура, Марказий Осиё ва Узбекистоннинг ташки савдо айланмасидаги Хитой улуши экспортда 14,1 фоизни, импортда 21 фоизни ташкил килган. Хитой саноат сохасига бутловчи кисмларни, машиналарни, технологик ва энергетик ускуналарни, кимё махсулотларини ва истеъмол товарларини етказиб берувчи энг йирик хамкордир.

Уз навбатида, хитойлик истеъмолчилар томонидан нефть ва газга булган талабнинг тушиб кетиши натижасида, бу хомашёнинг нархи пасаяди. Натижада, бу холат жуда катта худуднинг иктисодиётига зарар етказиши мумкин. Хозирги вактда Узбекистондан Хитойга экспорт хажмининг пасайгани кузатилмокда.

Агар транспорт алокаси хам чекланадиган булса, нафакат йуловчилар катнови, балки юк ташиш хажми хам пасаяди. Бу эса мамлакатлар уртасидаги товар алмашинувига салбий таъсир килади.

Хитой – истеъмол товарлари ва бутловчи кисмларни етказиб берувчи энг йирик хамкорлардан бири булиб, транспорт алокаларининг чекланиши махаллий ишлаб чикарувчилар харажатларини купайтиради. Бу эса махаллий бозорда товарлар нархини оширади (электроника ва кийим-кечак).

Коронавирус таркалиши окибатида, чегаралардан утишга урнатилган чекловлар натижасида, туризм сохаси хам жиддий талофат куриши мумкин. Давлат статистика кумитаси маълумотига кура, 2019 йилда Хитойдан Узбекистонга 61,9 минг турист келган. Бу Туркиядан кейинги иккинчи курсаткичдир.

Экспертлар фикрига кура, вируснинг Марказий Осиё худудига кириб келишига тусик куйиш мушкул. Шу туфайли, худуд мамлакатларининг хукуматлари эпидемияни жиловлашни уддалашига, касалларни даволашни эплашига факат умид килса булади. Аммо коронавируснинг Марказий Осиё иктисодиётига таъсири янада узокрок давом этиши мумкин.

Хитойдаги вазиятнинг Узбекистон иктисодиётига таъсири

Коронавирус туфайли Узбекистон хитойлик туристларнинг бир кисмидан айрилиши мумкин. Эпидемия натижасида Хитой хукумати махаллий туроператорлар ва турагентларга хорижга йулланма сотишни такиклади. Шунингдек, Узбекистон Туризмни ривожлантириш давлат кумитаси хам махаллий туроператорларга Хитойга йулланма сотишни тухтатишни тавсия килган. Хитойлик туристларнинг камайиши мехмонхоналар, ресторанлар, кафелар, гидлар, авиакомпаниялар, ички йуналишлардаги транспорт компаниялари, хунармандларнинг даромадларига салбий таъсир килиши мумкин.

Хитойдаги коронавирус билан боглик таътилнинг чузилиб кетиши натижасида Узбекистоннинг импорт-экспорт хажми пасайиши мумкин. Чунки бир неча йиллардан бери Хитой мамлакатимизнинг асосий савдо хамкори булиб келмокда.

2019 йил якунларига кура, Узбекистоннинг Хитой билан умумий савдо хажми $7,6 миллиардни ташкил килди. Шундан $2,9 миллиард экспортга, $5,1 миллиард импортга тугри келди. Узбекистоннинг умумий ташки савдо хажмида Хитойнинг улуши 18,1 фоизга етди. Кайд килиш жоизки, Хитой билан савдо хажмининг микдори иккинчи уриндаги Россиядан 1 миллиард долларга купрокдир.

Узбекистон Хитойга энерготашувчилар ва нефть махсулотларини ($917 млн), текстиль махсулотларини ($437,6 млн), хизматларни ($694 млн) ва бошка махсулотларни экспорт килмокда. Озик-овкат махсулотларининг улуши нисбатан камрок – $76,9 млн. Мева-сабзовотларнинг асосий бозорлари Киргизистон, Козогистон ва Россияга тугри келади. Хитой бу руйхатда атиги 7-уринда ($46,2 млн).

Коронавирус карантини туфайли Узбекистондан Хитойга газ етказиб бериш 20 фоизга кискарди. Агар бу холат киска вакт давом этса, куркинчли эмас. Аммо узок вакт давом этса, халокатли натижаларга олиб келиши мумкин. Аввало бу газнинг асосий экспортчилари хисобланмиш Козогистон ва Туркманистон иктисодиётига бевосита таъсир килади. Киргизистон, Тожикистон ва Узбекистонга эса нефть нархининг пасайишидан зарар кураётган Россия оркали билвосита таъсир килади.

Узбекистон Хитойдан асосан машина ва ускуналарни (2019 йилда $3,2 миллиард) сотиб олади. Бу мамлакат импортининг ярмидан купрогидир. Иккинчи уринда кимё махсулотлари ва ундан тайёрланган товарлар туради ($768,2 млн доллар).

2019 йилда Хитой Узбекистонда ташкил килинган янги компаниялар сони буйича 1-уринни эгаллади. Утган йили Хитой капиталига эга 531та корхона ташкил килинди. Умумий хисобда уларнинг сони 1652тага етди.

Узбекистон учун хатарни пасайтириш ва имкониятни ошириш буйича тавсиялар

Хитойдаги инкирозли вазият якин истикболда дунё иктисодиёти ривожига, жумладан Марказий Осиё давлатларига, Узбекистонга хам салбий таъсирини курсатади. Бу махаллий корхоналарнинг эпидемия таркалган Хитой ва бошка мамлакатлар билан хужалик алокалари узилиши ва ишлаб чикариш тухтаб колиши билан боглик.

Шу туфайли, Марказий Осиё давлатлари глобал ривожланишнинг мукобил вариантларини излаш ва худуд ичидаги имкониятларга купрок эътибор каратиб, Хитойга бир томонлама богликликни пасайтириш, шунингдек, ташки иктисодий алокаларни диверсификация килиш йулларини излаш билан шугулланса максадга мувофик буларди.

Бошка томондан олганда, денгизга чикувчи йулга эга булмаган Узбекистон учун мукобил имкониятлар куп эмас. Бундай шароитда худудий ва Евроосиё савдо имкониятларини кайта куриб чикиш керак. Агар Хитойдаги вазият йил охирига кадар баркарорлашмаса, Марказий Осиё давлатлари савдо ва инвестиция йуналишида МДХга ёки дунёнинг бошка худудларига эътибор каратиши лозим.

2020 йилдаги салбий омиллар таъсирида давлат бюджети ва давлат максадли жамгармаларининг даромад кисмини шакллантиришда жиддий хатарлар булиши кутилмокда.

ККС, импортдан олинадиган акциз солиги, Хитойдан келтирилаётган импорт товарларидан (ускуналар, бутловчи кисмлар, тайёр истеъмол товарларидан) олинадиган божларнинг камайиши натижасида, бюджет тушумлари кискаради.

Бундан ташкари, Хитойдан хомашё ва бутловчи кисмларни оладиган корхоналарда ишлаб чикариш хажмининг пасайиши ва махаллий йирик корхоналар фаолиятининг тухтаб колиши натижасида соликлар ва тушумлардан хам йукотишлар булиши мумкин.

Шу туфайли, йирик солик туловчи хисобланадиган корхоналардаги вазиятни ва истикболни якин орада тахлил килиб чикиш лозим булади. (Навоий тог-металлургия комбинати – давлат бюджетидаги улуши 10 фоиздан ортик, «Узтрансгаз» АЖ – 5 фоиз, ОКМК – 4 фоиз, «Лукойл оверсис саплай трединг» 3 фоиз, «Муборакнефтегаз» МЧЖ – 1 фоиз, «Уз Кор газ кемикал» – 1 фоиз, «Шуртан газ-кимё мажмуаси» МЧЖ 1 фоиз ва бошкалар).

Барча йирик солик туловчилар Молия вазирлиги, ДСК, Иктисодиёт ва саноат вазирлигига соликлар буйича 2020 йилги янги прогнозларни жунатиши ва буни таъминлаш учун давлатдан кандай ёрдам кераклигини курсатиши максадга мувофик буларди.

Уз навбатида, киска муддат ичида ички ва ташки товар бозорларида пайдо булган бушликларни аниклаш ва уларни махаллий товар ишлаб чикарувчилар эгаллашини таъминлаш зарур. Мутасадди ташкилотлар эса барча хужалик субъектлари учун адолатли ракобатни шакллантиришга ва уларга зарур ёрдамни беришга куч сарфлаши максадга мувофикдир.

Бундан ташкари, коронавирус таркалишидан олдин кабул килинган (айникса, Хитой ва коронавирус таркалган бошка мамлакатлардан келтириладиган материалларга боглик булган) жуда катта лойихаларни амалга ошириш билан боглик булган бюджет харажатларини кайта куриб чикиш тавсия килинади. Уларнинг баъзиларини консервация килиш ёки узгартиришга тугри келади.

Шунингдек, 2020-2025 йиллар давомида хусусийлаштириш режалаштирилган давлат улушига эга корхонлар руйхатини кайта куриб чикиш керак. Дунё иктисодиётидаги мураккаблашиб бораётган вазият шароитида мамлакат ахолиси (миллий хавфсизликни, фаровонлик даражасини оширишни, тиббий хизматлар сифатини яхшилашни, таълим ва бошка ижтимоий ахамиятга эга хизматларни таъминлайдиган) ижтимоий рентадан махрум булмаслиги лозим.

Шу туфайли, «Давлатнинг иктисодиётдаги улушини кискартириш буйича кушимча чора-тадбирлар хакида»ги президент карори лойихасини мухокама килиш ва таклиф бериш муддатини 12 мартдан 1 июлга кучириш максадга мувофикдир. Шу санага кадар коронавирусга карши курилган чоралар ва уларнинг натижалари буйича вазият ойдинлашади.

Коронавирус ва бошка хавфли инфекциялар, касалликлар таркалишининг олдини олишга каратилган самарали чора-тадбирларни уз вактида ишлаб чикиш ва амалга ошириш зарур.

Шунингдек, мавжуд ресурслар ва имкониятдан келиб чикиб, дустона Хитойнинг иктисодиёти ва ахолисини (айникса коронавирусдан зарар курганларни) куллаб-кувватлашга каратилган чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чикиш хам максадга мувофик.

Бу ва бошка чора-тадбирларни амалга ошириш коронавируснинг таркалиши билан боглик хатарларни сезиларли даражада пасайтириш, иктисодий усишнинг юкори суратларини таъминлаш ва шунинг асосида бюджет тушумларини ошириш имконини беради.

Давлатнинг иктисодиётни бошкаришдаги самарадорлигини ошириш ва интеграция жараёнларига окилона ёндашиш билан бу натижаларга эришиш мумкин.

Яна маълумот

Rj1axTqfRwTjCISEOyi1jmaKQK8ga0NG

Captiva 5 нархи неч сум эълон

«Сaptiva 5» 221 млн 691 минг сумдан 309 млн 900 минг сумгача нархда сотувга чикарилади. …