Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Коронавирус масаласида брифинг: асосий янгиликлар
<

Коронавирус масаласида брифинг: асосий янгиликлар

17 март куни короновирус инфекциясиясининг Узбекистонда кенг таркалишига карши килинаётган карантин тадбирларига багишланган матбуот анжумани утказилди.

Видеодан кадр

Икки соатга якин давом этган матбуот анжуманида маълум килинган энг мухим янгиликлар:

Мактабларда карантин: укувчи ва укитувчиларга таътил, телевидениеда видеодарслар

18 мартдан бошлаб умумтаълим мактаблардаги барча укитувчилар муддатидан аввал таътилга чикарилади. Бу хакда Халк таълими вазири Шерзод Шерматов маълум килди.

Укитувчиларга мехнат таътили даври учун иш хаки туланади.

Шерматов таътил пайтида видеодарслар кандай ташкил этилиши хакида хам маълумот берди.

Масофадан туриб укув жараёнини ташкил этиш хамда таълим муассаса ва ташкилотларнинг бино ва иншоотларини саклаш максадида бир катор лавозим эгалари фаолиятини иш жойида амалга оширади.

Укувчиларнинг таътил пайтида билим олиши учун келгуси хафтадан бошлаб телеканалларда видеодарслар эфирга узатила бошлайди.

Видеодарслар телевидение ва Халк таълими вазирлигининг ижтимоий тармокларидаги сахифалари (@uzedu) ва расмий веб-сайтларида (www.uzedu.uz), электрон ахборот порталлари (online maktab) оркали хам намойиш этилади.

Олий таълимдаги 50 фоиз укитувчи таътилга чикмокда

Олий ва урта махсус таълим вазири Ином Мажидов хам Тошкентда тахсил олаётган укувчи ва талабаларни карантин доирасида вилоятларга юбориш буйича килинаётган ишлар хакида маълумот берди.

Унга кура, укувчи-талабаларни карантин доирасида вилоятларга юбориш ёзги ва кишки таътил шаклида хамда ёзги таътил хисобидан ташкил килинади.

Таълим шаклига кура, хам кундузги, хам кечки укийдиганларнинг дарс ва имтихон жараёнлари хам сурилади.

3 кун ичида талабаларнинг катта массаси чикиб кетиши режа килинган.

Талабаларнинг чикиб кетиши учун 4 хил транспорт воситалари хизмат курсатади.

Биринчи навбатда сиртки ва малака оширишдаги таълим 1-2 кун ичида масофавий таълим шаклига утказилади.

Карантин тадбирлари доирасида ОТМларнинг 50 фоиз укитувчилари таътилга чикарилади.

«Хозирда ОТМлардаги кафедраларга 50 фоиз укитувчилари таътилга чикариб юбориш буйича тавсия хатлари юборилган», – деди Мажидов.

Карантин тадбирлари узайтирилишига караб укитувчиларнинг кейинги кисми хам таътилга чикарилиши мумкин.

ОТМларда бир катор лавозим эгалари таълим муассасасида иш фаолиятини давом эттиради.

Карантин чоралари кучайтирилмокда

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Бахром Алматов ва Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси рахбари Нурмат Отабеков коронавирус атрофида булаётган янгилик ва тавсияларни маълум килишди.

Карантин даврида эпидемияга карши ишларга жалб килинаётган тиббиёт ходимларига кушимча иш хаки ажратиш масаласи куриб чикилмокда.

Нурмат Отабековнинг сузларига кура, коронавирусга карши курашда волонтёрлар ёрдамига эхтиёж йук.

Шу пайтгача Узбекистон фукароларининг 7900 нафардан купроги карантинда булди. Улардан 5700 нафари карантин талабларини утаб, уйларига кайтди.

17 март холатига кура, 2100 киши карантинда турибди.

Коронавирус билан касалланганлар давлат бюджети хисобидан бепул даволанади.

Профилактикада эътибор бериш керак булган жихатлар

Юкумли касалликлардан профилактика килиш учун антибиотик ва антивирусли воситаларни кабул килиш умуман тавсия этилмайди.

Иммун тизимини кутарадиган дорилар хам мумкин эмас, улар вирусга карши хеч кандай таъсир кучига эга эмас.

Огизни чаядиган сувга уксус кушиш огиз бушлиги бадтар яллигланиши мумкин.

Бир кунда 5 бош саримсок пиёз есанг, касал булмайсан, деган гаплар хам тиббий асосланмаган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Вирус кириб келиши, Хитойдан кутилаётган ёрдам ва карантин шароитлари. Эксперт билан сухбат

«Немис олимларининг коронавирус икки йил давомида таркалиши буйича тахмини тугрими? Нега карантиндагилардан телефон олиб куйилади? …