Главные новости
Главная / Жахон / Коронавирус иктисодий сохада: Нималар йукотиляпти?
<

Коронавирус иктисодий сохада: Нималар йукотиляпти?

Коронавирус сабабли дунё биржалари кескин йукотишларга учрамокда. АКШ фонд бозори 28 февраль куни очилганидан кейин котировкаларда кескин пасайиш давом этди. S&P 500’нинг индекси 3,09 фоизни ташкил килди, Dow Jones индекси эса 3,52 фоизга тушди.

Фото: EPA

Weforum.org нашри маълумотларига кура, коронавирус (COVID-19) таркалиши бутун дунё ишлаб чикариш тизимига, глобал киймат занжирига салбий таъсир килмокда. Унинг окибатлари эса бизнес вакиллари, истеъмолчилар ва халкаро иктисодиётга таъсир этиши мумкин.

Айни пайтда куплаб компания рахбарлари бу вазиятда кандай килиб уз ишчиларини химоя килиш, таъминот хавфсизлигида ишончни мустахкамлаш, маркетинг ноаникликларини тугри аниклай олиш каби мухим саволлар каршисида колмокда.

Глобал киймат занжири – иктисодий тараккиёт ва ЯИМ усишида мухим омилдир. У нарх ракобатбардошлигини шакллантириш ва оптималлаштиришда мухим саналади. Коранавирус эса ишлаб чикарувчи компанияларга мана шу ракобатбардошликнинг хавф остида колишига тайёр туриш зарурлигини курсатмокда.

Хавфнинг янги тури иктисодда

COVID-19 аллакачон халкаро бозорга уз таъсирини утказиб улгурди. Масалан, вирус куркуви халкаро ёкилги нархига таъсир килди. Хитой кайта ишловчилари узларидаги ички талаб пасайишини тахмин килиб, нефт кайта ишлаш суратини камайтирмокдалар. Хитой талабининг пасайиши эса таъминотчилар учун истикбол режалари коронгилашишига сабаб булмокда.

Reuters тахлилларига кура, Хитой иктисодий усиши 2020 йилнинг биринчи чорагида 4,5 фоизга пасайиши кутилмокда. Бу 2008 йилдаги иктисодий инкироздан бери содир булган энг кучли пасайиш эканлиги ва унинг халкаро иктисодга 1,1 триллион АКШ доллари микдорида зарар келтириши кутилмокда.

Бунда охирги натижа кандай булиши маълум эмас, бирок тахминларга кура, коранавирус таъсири олдинги тажрибалар зарарларидан кура купрок булади.

Киймат нуктайи назаридан караганда, 2003 йилдаги SARS эпидемияси ёки 2011 йилда содир булган Фукушима атом муаммоси бугунги коранавирус зараридай хавфли булмагани аник.

Чунки хозир Хитой ривожланган ва глобал иктисодиёт билан интеграцияси кучли. Агар 2003 йилда халкаро ишлаб чикаришнинг 9 фоизи Хитойга тугри келган булса, хозир бу курсаткич 28 фоизни ташкил килади. Бундан ташкари, мамлакат транспорт билан боглик ишларини хам жуда яхши йулга куйган.

Шунингдек, бугун киймат занжири тузилиши 2003 ёки 2011 йилгига солиштирганда анча комплекс ва бир-бирига богланиб кетган. Dun&bradstreet нашрининг февраль ойи бошида эълон килинган «Коранавируснинг бизнесга таъсири» сарлавхали тахлилида айтилишича, дунё буйича энг муваффакиятли 1000 компаниянинг 938таси билан алокада ишлайдиган камида 1 ёки 2та катлам ишлаб чикарувчилари COVID-19 туфайли зарарланган.

Автомобиль саноати занжири таркибидагилар ва таъминотчилар эса хаммадан биринчи шок холатини бошдан кечиришди. Хитой автомобиль саноати усиш сурати коронавирус бошланишидан олдинги холатидан 50 фоизга сусайди.

Бу каби холатлар махаллий ва чет эллик оригинал техника ишлаб чикарувчиларга салбий таъсир утказмокда. Бу ишлаб чикариш пасайишига ёки унга халакит берувчи таъсирлар пайдо булишига сабаб булмокда. Бу холат маркетингда кушимча 2-5 фоизгача усиш фоизи тушишига сабаб булмокда.

Хатто электроника ишлаб чикарувчилари хам зарар куришмокда. Масалан, Apple киймати хам якин орада маркетингда 12 фоизга пасайди.

Айни пайтда купчилик ишлаб чикарувчилар уйида утиришибди. Хитойнинг 300 миллион атрофидаги мигрант ишчиларининг 60-70 фоизи йилнинг иккинчи ярмидан ишга чикишга умид килишяпти.

Хавфга канака килиб тайёргарлик куриш мумкин?

Кискача килиб айтганда, COVID-19 вирусининг глобал майдонда таъсири сусайиши учун имкон кадар тезлик билан харакат килиш зарурлиги айтилмокда.

Бунда етакчи амалий жараёнларни йулга куйиш учун бизнес ва хукумат вакилларидан биргаликда харакат килиш талаб этилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Санкт-Петербургдан амалга оширилган чартер рейснинг 86 йуловчисида коронавирус аникланган

Хориждан ватандошларни кайтариш буйича ташкил этилган чартер рейсларда энг куп коронавирусга чалиниш холати 14 май …