Главные новости
Главная / Жахон / Коронавирусга карши чоралар: Президент фармонида нималар кузда тутилган?
<

Коронавирусга карши чоралар: Президент фармонида нималар кузда тутилган?

20 март куни Узбекистон Республикаси президенти «Коронавирус пандемияси ва глобал инкироз холатларининг иктисодиёт тармокларига салбий таъсирини юмшатиш буйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тугрисида»ги фармонни имзолади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хужжат билан ижтимоий-иктисодий сохаларда катор чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланди. Жумладан:

Солик сохасида

  • 2020 йилнинг 1 апрелидан 1 июлига кадар туристик (мехмонхона) йигим хисоблаш ва ундириш тухтатилади;
  • Кишлок хужалигида фойдаланиладиган ерларни сугоришда фойдаланилган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун хажмлар буйича солик ставкалари 2020 йилда белгиланган ставкаларнинг 50 фоизига камайтирилади;
  • Жисмоний шахсларнинг 2019 йил учун йиллик даромадлари тугрисидаги декларацияни такдим этиш муддати 2020 йил 1 августгача узайтирилади;
  • Жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер соликларини тулаш муддати 2020 йил 15 октябргача узайтирилади;
  • 2020 йил 1 апрелдан жисмоний шахсларнинг хайрия ташкилотларидан моддий манфаат куринишида оладиган даромадлари соликка тортишдан озод этилади;
  • Туманлар ва шахарлар халк депутатлари Кенгашларига фаолияти туризм сохасига бевосита ёки билвосита боглик булган якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслар даромад солигига белгиланган ставкани 30 фоизга камайтириш тавсия килинди.
  • Махаллий хокимият органлари тадбиркорлик субъектларига мол-мулк солиги, ер солиги ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солик тулаш муддатини фоизларсиз 6 ойга кечиктириш (булиб-булиб тулаш) имкониятини такдим этади. Бунда, ушбу соликларни кечиктириш (булиб-булиб тулаш) солик туловчининг аризаси ва Иктисодиёт ва саноат вазирлиги хамда Молия вазирлигининг худудий бошкармалари рахбарларининг хулосалари асосида бошка хужжатларни талаб килмасдан такдим этилади.

2020 йилнинг 1 апрелидан 1 октябрига кадар:

  • якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий соликнинг энг кам микдори ойига БХМнинг 50 фоизига камайтирилади;
  • алкоголь махсулотлари билан улгуржи савдо килувчи корхоналарнинг ажратмалари 5 фоиздан 3 фоизга камайтирилади;
  • алкоголь махсулотлари билан чакана савдо килиш хукуки учун умумий овкатланиш ташкилотларининг йигим микдори белгиланган микдордан 25 фоизга камайтирилади.

2020 йил 1 октябргача:

  • хужалик юритувчи субъектларга ташки савдо операциялари буйича муддати утган дебиторлик карздорликлари учун жарималар куллаш тухтатилади;
  • солик органлари вактинча кийинчиликларни бошдан кечираётган хужалик юритувчи субъектларга мол-мулк, ер солиги ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солик туловлари буйича пеня хисобланишини тухтатиб туради хамда солик карзларини мажбурий ундириш чораларини курмайди.
  • Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг солик текшируви 2021 йил 1 январгача тухтатиб турилади, жиноят иш доирасида ёки юридик шахс тугатилганлиги муносабати билан утказилаётган солик текширувлари бундан мустасно.

Ижтимоий сохада

  • Коронавирус инфекцияси билан касалланганлиги ёки касаллик юктирганликда гумонланиб карантинга жойлаштирилган ота-оналарга (уларнинг урнини босадиган шахсларга, васийларга оталикка олганларга), шунингдек уларнинг 14 ёшга тулмаган фарзандига караётган шахсларга уртача иш хакининг 100 фоизи микдорида вактинча мехнатга кобилиятсизлик нафакаси туланади;
  • Коронавирус инфекциясини юктирган ёки карантинга жойлаштирилган фарзанднинг хамда 14 ёшга тулмаган боланинг ота-онаси (унинг урнини босувчи шахс, васий, оталикка олувчи) булган ходим билан мехнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор килиш такикланади.

Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги:

  • 2020 йил 1 апрелдан 14 ёшгача булган фарзандлари бор ижтимоий нафака олувчи оилалар сонини 10 фоизга ошириш, болани икки ёшга тулгунга кадар бокиш ва моддий ёрдам бериш буйича чоралар куради;
  • Согликни саклаш вазирлиги билан биргаликда тиббий, санитария-эпидемиология ва бошка ходимларга коронавирус инфекциясининг таркалишига карши курашиш тадбирларида иштирок этганликлари учун ойлик маошининг 6 фоизи микдорида кунлик кушимча тулов жорий этади;
  • давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва фаолияти тухтатилган мактабгача, умумий урта, урта махсус ва олий таълим, спорт ва маданият муассасалари ходимларига иш хаки уз вактида туланишини таъминлайди;
  • Согликни саклаш вазирлиги билан биргаликда бир хафта ичида ахолига вактинча мехнатга кобилиятсизлик тугрисидаги хужжатларни беришнинг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш чораларини куради.

Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги бир хафта ичида куйидагилар кузда тутилган тартибни ишлаб чикади:

  • мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари фаолияти тухтаб турган даврда тарбияланувчилар ва бошлангич синф укувчиларининг ота-оналарига ёки уларнинг урнини босувчи шахсларга йиллик мехнат таътилидан фойдаланишнинг йиллик режасидан катъи назар йиллик мехнат таътили (олти ойдан кам ишлаганларга хам) такдим этилади;
  • карантин чоралари даврида иш берувчилар ходимларни, айникса хомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган ва сурункали касалликларга чалинган шахсларни уларнинг розилиги билан масофадан ишлашга, мослашувчан иш жадвали ёки уйдан туриб ишлашга утказишлари мумкин.

Инкирозга карши жамгармадан Жамоат ишлари жамгармасига кушимча 200 миллиард сум ажратилади. Ушбу маблаглар одамларни иш билан таъминлаш, бунинг учун махаллаларда кушимча инфратузилма объектлари куришга йуналтирилади.

Давлат бюджети ва молия сохасида

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси:

  • Узбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Инкирозга карши курашиш жамгармасини молиялаштиришни таъминлаш максадида 2020 йилда бюджетни куллаб-кувватлаш учун халкаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ва бошка манбалар хисобидан 1 млрд АКШ доллари микдоригача ташки карз маблагларини, шунингдек, иктисодиётнинг реал сектори корхоналари, экспорт килувчилар ва тижорат банкларини куллаб-кувватлаш буйича чора-тадбирларни молиялаштириш учун кушимча маблагларни жалб килиш чораларини куради;
  • икки хафта муддатда солик ва божхона маъмурчилигини такомиллаштириш оркали ишга солинмаган захираларни излаб топиш, хисобланган соликлар тулик туланишини таъминлаш, «яширин» иктисодиётни кискартириш хамда солик ва божхона маъмурчилигининг янги самарали шаклларини жорий этиш буйича комплекс чора-тадбирларни тасдиклайди.
  • Шунингдек, пул-кредит сиёсати инструментларидан фаол фойдаланиш хисобига пул бозорига хар ойда умумий суммаси 1 трлн сумгача ликвидлик такдим этилади;
  • банкоматлар етарли микдордаги накд пул маблаглари билан узлуксиз таъминланади;
  • масофавий банк хизматлари ривожлантирилади.

Тижорат банклари томонидан:

  • туристик операторларга, мехмонхона бизнеси субъектларига, транспорт-логистика компанияларига ва туризм тармогининг бошка корхоналарига, шунингдек, ташки савдо операцияларига жорий этилган чекловлар туфайли молиявий кийинчиликларга дуч келган хужалик юритувчи субъектларга ажратилган кредитлар буйича умумий суммаси 5 трлн сумлик карздорликларни тулаш буйича кечиктириш (жарима санкцияларини хисобламаган холда) 2020 йил 1 октябрга кадар узайтирилади;
  • хусусий тадбиркорлик корхоналарига такдим этилган айланма маблагларни тулдириш учун, шу жумладан, истеъмол бозорини энг зарур товарлар билан тулдириш учун кайта тикланадиган револьвер кредитлар ажратилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Президент фармони билан катор солик имтиёзлари берилди

«Коронавирус пандемияси ва глобал инкирозли ходисаларнинг иктисодиёт тармокларига салбий таъсирини юмшатиш буйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар …