Главная / Сиёсат / Коронавирус: Узбекистонда Инкирозга карши жамгарма тузилиб, унга 10 трлн сум ажратилади

Коронавирус: Узбекистонда Инкирозга карши жамгарма тузилиб, унга 10 трлн сум ажратилади

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 март куни коронавирус пандемиясининг ахоли турмуш даражаси ва иктисодиёт тармокларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига багишланган видеоселектор йигилиши булиб утди.

«Бугунги шароитда саноат корхоналари, тадбиркорлар ва экспортёрлар биздан аник ва самарали чоралар кутмокда. Шу боис иктисодиётда хисоб-китоб килинаётган йукотишлар урнини коплаш учун захира яратиш ва макроиктисодий баркарорликни таъминлаш хукуматнинг асосий вазифаси булиши зарур», – деди Шавкат Мирзиёев.

Бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш максадида президентимиз коронавирус пандемияси ва глобал инкирозли ходисаларнинг иктисодиёт тармокларига салбий таъсирини юмшатиш буйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тугрисида фармон кабул килди. Хужжатга асосан, Инкирозга карши жамгарма тузилиб, унда 10 триллион сум шакллантирилади.

Йигилишда фармонда белгиланган долзарб вазифаларни амалга ошириш, пандемиянинг иктисодиётга салбий таъсирини юмшатиш масалалари мухокама килинди.

Коронавирус таркалашининг олдини олиш, шифохоналарни дори, химоя ва диагностика воситалари билан таъминлаш, карантин харажатларини уз вактида молиялаштириш зарурлиги таъкидланди.

Юртимизда коронавирусга карши курашиш ишларига карийб 5,5 минг нафар тиббиёт ходими жалб этилган. Уларни моддий ва маънавий куллаб-кувватлаб, ойлик маошига кушимча 120 фоиз устама тулаш буйича курсатмалар берилди.

Касалланганларни уз вактида аниклаш ва профилактикага эътиборни кучайтириш, бунинг учун барча худудий юкумли касалликлар шифохоналарини экспресс-тестлар билан таъминлаш мухимлиги кайд этилди.

Хозирги кунда 16 мингдан ортик фукаролар карантинга олинган. Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияга карантин назоратини таъминлаш юклатилди.

Йигилишда ахолини ижтимоий химоялаш масаласига хам алохида эътибор каратилди. Карантинга ёпилган муассасалар ходимлари, карантиндаги фукаролар ва уларга каровчиларнинг хукукларини таъминлаш, ижтимоий нафака олувчилар сонини камида 10 фоизга ёки 60 мингтага ошириш буйича вазифалар куйилди.

Карантиндаги фарзандларига караётган ота-оналарни ишдан бушатишга мутлако йул куйилмайди. Уларга вактинча мехнатга лаёкатсизлик нафакаси юз фоиз тулаб берилади.

Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари фаолияти тухтаб турган даврда тарбияланувчилар ва бошлангич синф укувчиларининг ота-оналарига ёки уларнинг урнини босувчи шахсларга йиллик мехнат таътилидан фойдаланишнинг йиллик режасидан катъи назар йиллик мехнат таътили такдим этилади.

Иктисодий фаоллик пасайган пайтда ахоли бандлиги масаласи алохида эътибор талаб этади. Шу боис Инкирозга карши жамгармадан Жамоат ишлари жамгармасига кушимча 200 миллиард сум ажратилади. Ушбу маблаглар одамларни иш билан таъминлаш, бунинг учун махаллаларда кушимча инфратузилма объектлари куришга йуналтирилади. Шунингдек, Тадбиркорлик фаолиятини куллаб-кувватлаш давлат жамгармасига 500 миллиард сум кушимча маблаг берилиб, иш уринлари яратадиган бизнес субъектларга кумаклашилади.

Ушбу чора-тадбирларни сифатли бажариш максадида Бош вазир рахбарлигида Инкирозга карши республика комиссияси тузилиши белгиланди. Ушбу комиссия 22 мартдан бошлаб икки ой давомида хар бир туман ва шахарда коронавирусга карши курашиш, саноат, хизмат курсатиш, савдо, транспорт, логистика ва бошка корхоналарни баркарор ишлатиш масалаларини хал килиб боради.

Вазирлар Махкамаси хузуридаги Давлат захираларини бошкариш кумитасига бозорлардаги нарх-навонинг узгаришини кузатиб бориб, мавжуд захирадан кушимча махсулотларини савдога чикариш буйича топширик берилди.

Йигилишда мухокама килинган масалалар юзасидан мутасаддилар ахборот берди.

Яна маълумот

VkJrM3E1SSWRTvMBydDG4D9SFsS5zO5W

«Худудингда кимдир вафот этса, тобутини кутар, шунда хурмат килишади» – Алматов ички ишлар органи ходимларининг урни хакида гапирди

Kun.uz сизни кизиктирган мавзуларда сухбатлар уюштиришда давом этади. Бу галги сухбатдошимиз Узбекистоннинг энг таникли инсонларидан …