Главная / Жамият / Коронавирус: Узбекистон ахолисини уйлантираётган 7 саволга 7 жавоб

Коронавирус: Узбекистон ахолисини уйлантираётган 7 саволга 7 жавоб

Коронавирус: Узбекистон ахолисини уйлантираётган 7 саволга 7 жавоб

Фото: KUN.UZ

Узбекистонда 15 март куни коронавирусга чалинган илк бемор аникланди. 16 март куни холатига коронавирус билан касалланганлар сони 6 нафарни ташкил килди. Хукумат вирус таркалишининг олдини олишга доир тегишли чора-тадбирлар куришни бошлади. Ушбу инфекция кай даражада хавфли булмасин, уни енгишда хотиржамликни саклай билиш мухим.

Ижтимоий тармокларда коронавируснинг Узбекистонга кириши билан боглик юзага келган вазият юзасидан саволлар мухокамаларга сабаб булмокда. Kun.uz ана шу саволларга мутасаддилардан жавоб топишга харакат килди.

1-савол. Карантин сабаб боласи богчага бормаганлар ишга чикадими?

Хозир купчиликни шу савол хам кийнамокда. Яъни богча-мактаблар ёпилди, ишлайдиган ота-оналар нима килади? Боласини кимга ташлайди, ишга бормаса хам буладими?

Конунчиликка кура, карантинда болага караш учун ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошка аъзосига санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан карантин белгиланган, лекин 14 календарь кунидан ошмаган муддатга мехнатга лаёкатсизлик варакаси берилади.

Карантинда мехнатга лаёкатсизлик варакаси Согликни саклаш вазирлиги ёки Коракалпогистон согликни саклаш вазирлиги ва согликни саклаш бошкармаларининг рухсати асосида эпидемиолог ёки санитар врач томонидан берилиши мумкин.

2-савол. Карантин сабабли озик-овкат такчиллиги булмайдими?

“Узбекозиковкатхолдинг” компанияси Узбекистонга коронавирус кириб келиши муносабати билан ахолида тугилаётган савол буйича баёнот берди.

Озик-овкат саноатида 12 мингдан зиёд корхона ишлаб чикариш билан шугулланади. Бугунги кунда ушбу корхоналар уз режимида ишламокда, деб хабар берди “Узбекозиковкатхолдинг” компанияси ахборот хизмати.

Кайд этилишича, корхоналарнинг аксариятида иш 1 сменада ташкил этилган ва кувватларнинг 70 фоизидан фойдаланилмокда. Уларда яна кушимча 30 фоиз кувватни ишга солиш ва ишни 2 сменада йулга куйиш имкониятлари мавжуд экани айтилади.

Таъкидланишича, мамлакатда 98 фоиз озик-овкат махсулотлари махаллийлаштирилган. Деярли барча хом ашё юртимизда етиштирилади. Четдан какао ва кахва донлари, цитрус мевалар каби махсулотлар импорт килинади.

Озик-овкат махсулотлари етишмай колиши хакидаги гаплар асосли эмас

Давлат солик кумитаси раиси Бехзод Мусаевнинг сузларига кура, мамлакатда озик-овкат захираси етарли, вахимага урин йук.

«Хамма ер ёпилган булса, уйда утирадиган булса, тезда озик-овкат махсулотларини гамлаб олишимиз керак. Эртага Узбекистоннинг хамма чегараси ёпилади, шу билан озик-овкат етмайди», деган хавф борми? Табиийки, бундай хавф йук.

Узбекистон Республикаси уз халкини бока олиш имкониятига эга», – деди Солик кумитаси раиси.

Унинг таъкидича, махсулотлар етишмаслигига асоснинг узи йук.

«Табиийки, захира хар доим булиб келган. Хам молиявий томондан, хам озик-овкат томонидан. Шунинг учун бозорда шакар махсулоти, гушт махсулоти етишмаятими, захирадан чикарилади. Лекин етишмаслигига асоснинг узи йук.

Коронавирус дунё буйича икки ойдан бери юрибди. Лекин бозорда бирорта махсулотнинг етишмовчилиги булдими? Бирор бир махсулот нархи ошдими? Йук. Бундай кейин хам шундай булиб колади», – деди Бехзод Мусаев.

Махсулотларнинг нархи сунъий равишда оширилмайдими?

Давлат солик кумитаси раиси нархлар сунъий равишда оширилишига йул куйилмаслигини алохида кайд этди.

«Куштирнок ичидаги айрим тадбиркорларда фурсатдан фойдаланиб олай деган фикр булиши мумкин. Бундай тадбиркорлар жуда чукур мониторингга олинади. Агар халкни жипслашадиган, хамма тинч булиши керак булган жараёнда шундан фойдаланиб, нархларни кутариб оладиган булса, табиийки, асоссиз нарх кутариш эвазига олинган даромадига нисбатан солик назорати, солик мониторингини урнатамиз», – деди Мусаев.

У нархни сунъий равишда оширган тадбиркорлар жиноий жавобгарликка тортилишини таъкидлади.

«Бош вазир аник айтдилар: бундай тадбиркорлар жиноий тадбиркорликка тортилади.

Бир саволни кутардилар: шу даврда хакикий тадбиркор булса, узини кандай тутиши керак? Аксинча, бундай даврда халкни тушуниб, нархни узгартирмаган холатда махсулотини купрок бозорга етиштириб, бозордаги вахиманинг олдини оладиган одам – хакикатда инсонпарвар, ватанпарвар тадбиркор булади.

Лекин дарди факатгина пул топиш булиб, халкни кийнаш эвазига ёки халкнинг куркувидан фойдаланиб, пулимни топаман, дейдиган тадбиркор булса, унга конунда етарли меъёрлар бор. Шу билан биз курашамиз.

Олдинги хафта, ой, йил сотилган хамма нархлар, фактуралар кулимизда бор. Хаммасини, хамма товар позициясини бирма-бир солиштириб чикамиз. Кимки нархини кутарадиган булса, у билан манзилли ишлаймиз», – деди Солик кумитаси раиси.

У истеъмолчилардан вахимага тушмасликни суради.

«Битта нарсани истеъмолчиларимиздан, узбек халкидан илтимос килиб айтиш керакки, вахимага тушишга хеч кандай асос йук.

Солик органлари назоратни тулик амалга оширади. Нафакат солик органлари, бош вазир томонидан аник топширик берилди – прокуратура, солик органлари биргаликда ишчи гурухларини тузиб, хар бир дехкон бозори, савдо субъектида назорат тадбирлари, рейд тадбирларини амалга оширамиз.

Бунинг асосий максади нима? Кечаги сотилаётган нархдан бугунги нархнинг хеч кандай фарки булиши керак эмас», – деди у.

Шу уринда айтиш керак булган мухим жихат бор. Нархлар ошишига халкимизнинг узи сабабчи булиб колиши хам мумкин. Чунки коронавирус хакидаги хабарлар таркалгач, ахоли озик-овкат махсулотларини гамлай бошлади.

Узбекистонда бошка давлатлардаги сингари озик-овкат масаласида муаммо йук, захирамиз етарлича. Буни расмий вакиллар хам маълум килди.

Шундай экан, асосий эътиборни хотиржамлик, гигиена коидаларига амал килишга каратиш максадга мувофик буларди.

3-савол. Узбекистондаги бозорлар ёпиладими?

Республика буйича бирорта бозор ёпилмайди. Хаммаси кандай иш режимида ишлаётган булса, шу иш режимида давом эттиради.

«Нарх-наво ошишига нималар сабаб булади? Бу – вахима, куркув. Эртага уйимда хеч нарса колмайди, шунинг учун 6 ойлик, керак булса, айрим холларда 1 йиллик, йук деганда 3 ойлик махсулотларни йигиб куяйлик, деган вахима бозорда махсулотларнинг камайиб кетишига олиб келади ва натижада нима булади? Табиийки, нарх-наво ошиб боради», – дейди Бехзод Мусаев.

У чакана савдо сохасидаги икки йирик тармок рахбарлари билан гаплашганини айтди.

«Бош вазир йигилишидан кейин шахсан узим республикадаги 2та катта тармок, бири Korzinka булса, иккинчиси Makro`нинг рахбарлари билан гаплашдим. Хакикатда уларнинг бугунги мониторинги одам куплигини курсатяпти. Гуруч борми, мева-сабзавотлар борми, гуштми – хаммасини олишни харакатига тушишган. Бу – вахима касали.

Битта нарсани аник айтишим керак: эртага шу одамлар бозорга боради. Республика буйича бирорта бозор ёпилмайди. Хаммаси кандай иш режимида ишлаётган булса, шу иш режимида давом эттиради.

Авваламбор, бозорларимизда махсулот мул-кул. Буни хамма билади. Бунга бутун дунёда бизга хавас килади. Ана шу мул-кул махсулотлар турган жойида йигиб куйиб, 5 литрлик ёг бир оилага 3 ойга етади. Лекин хозир 5та 5 литрли ёгни олиб куйишнинг нима кераги бор?

Иккала тизим рахбари хам махсулотларимизнинг етарли даражадаги захирасига эга эканини айтди. Махсулот сотилишига караб, пештокларни тулдириб борамиз. Хеч кандай муаммо булмайди, деди», – деб таъкидлади Солик кумитаси рахбари.

4-савол. Карантин сабабли махсулотлар импорти тухтатиладими?

Давлат солик кумитаси раиси Бехзод Мусаев импортдан келадиган махсулотларга хеч кандай чеклов йук эканини маълум килди.

«Korzinka савдо тармогининг рахбари менга масала кутардики, пештахталардаги айрим махсулот турлари импортдан келади. Уларга чеклов булмайдими деди. Россия, Козогистон, гарбдан келадиган импорт махсулотлари куп. Импортдан келадиган махсулотларга хеч кандай чеклов йук.

Бу буйича хозиргина Давлат божхона кумитаси раиси билан биргаликда мулокот килдик. У хам хамма чегара постларини масофадан назорат килиш имкониятига эга. Унинг айтишича, республикага кириб келаётган бирорта озик-овкат махсулотлари тирбандлиги, санитар назорат сабабли ортикча вакт ушланиб колиши холатлари йук», – деди Бехзод Мусаев.

5-савол. Вилоятлардаги шифохоналар коронавирус касаллигига карши курашишга тайёрми?

Согликни саклаш вазири Алишер Шодмонов вилоятлардаги хар битта шифохонада дезинфекция, индивидуал химоя воситалари ва дори-дармонлар захираси яратилгани, хар бир шифохонада юкори компетенцияга эга мутахассислар мавжуд эканини айтди.

“Барча вилоятларда юкори компетенцияга эга, яъни укитилган мутахассисларимиз мавжуд. Бундан ташкари, санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг вилоятларда коронавирус таркалиши эпидемиясига кандай чек куйиш кераклигини биладиган мутахассислари бор. Бутунжахон согликни саклаш ташкилоти билан биргаликда биз тайёргарлик жараёнларини урганиб чикдик хамда мутахассисларимизни укитиб, тайёрладик. Шунингдек, вилоятлардаги хар битта шифохонада дезинфекция, индивидуал химоя воситалари ва дори-дармонлар захираси яратилган хамда пухта тайёргарликлар курилган“, деди Алишер Шодмонов.

6-савол. Карантин вактида Узбекистонда диний маросимлар чекланадими?

Узбекистонда коронавирус инфекцияси таркалишининг олдини олиш максадида Вазирлар Махкамаси мамлакатдаги диний идораларга диний маросимларни утказишни вактинча чеклаш буйича мурожаат билан чиккан.

Узбекистон бош вазир Абдулла Арипов барча диний ташкилотларга диний йигинларни вактинча утказмаслик буйича илтимос билан мурожаат этилганини маълум килди.

«Яна битта масала бор, илтимос килмокчимиз, тавсия килмокчимиз. Диний идоралар томонидан хам турли диний маросимларни чеклаш масаласи куриб чикилишини илтимос килмокчимиз.

Факат мусулмонлар идорасидан эмас, ёки факат христианлар идорасидан эмас, барча диний конфессиялардан илтимос килмокчимиз.

Европадаги барча мамлакатларда, Осиёнинг куплаб мамлакатларида диний маросимларни чеклаш буйича карорлар кабул килиняпти.

Биз бундай карор кабул килмаймиз. Шундай тавсиямиз билан мурожаат килиб чикдик, куриб чикилади деган ниятдамиз.

Чунки бу уларнинг хам зиммасига тушган синов», деган бош вазир.

7-савол. Коронавирус сабаб туйлар утказилишига чеклов куйиладими?

Узбекистон бош вазири Абдулла Арипов 15 март куни булиб утган брифингда Узбекистонга коронавирус кириб келиши муносабати билан киритилаётган катор чекловлар туй маросимларига тааллукли эмаслигини айтган.

«Туйлар буйича Олий Мажлис палаталарининг кушма карори бор. Уша регламент асосида кетаверади. Лекин ана шу регламентга риоя килинишига эътибор берамиз», – деди хукумат рахбари.

Амалдаги тартибга мувофик, туйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда 200 нафаргача, бу тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши катнашиши мумкин.

Кушалок туйларда 250 нафаргача, у билан боглик ош бериш маросимида 300 нафаргача киши иштирок этишига рухсат берилган.

Коидаларни бузган фукароларга БХМнинг 10 баравари; туйхона, кафе ва ресторанлар мансабдорларига 30 баравари микдорида жарима белгиланиши кутиляпти.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …