Главные новости
Главная / Жахон / Коронавирус Италиядан уч китъага таркалди. Сунгги маълумотлар
<

Коронавирус Италиядан уч китъага таркалди. Сунгги маълумотлар

Европанинг бир канча давлатларида янги типдаги Covid-19 коронавируси инфекциясидан зарарланишнинг илк холатлари кайд этилди. Катта эхтимол билан бу таркалиш Италия билан боглик, Апеннин яриморолида вирусдан зарарланганлар сони 323 нафарга етган, 11 киши вафот этган.

Фото: AFP

Сунгги маълумотларга кура, Австрия, Хорватия,  Швейцария, Руминия ва Грецияда шу кунларда Италияда булиб кайтган фукароларда коронавирус аникланган.

Африка шимолидаги Жазоирда хам вирусдан зарарланишнинг илк холати кайд этилди: бу бемор Италия фукароси булиб, у 17 февраль куни Италияда булган.

Бразилиянинг Сан-Паулу шахрида хам 61 ёшли эркакда касаллик аникланган, у якинда Италияда хизмат сафарида булиб кайтганди, бу Жанубий Америкада ушбу вирус аникланган илк холатдир.

Италияда вирус юктирганлар сони усишда давом этмокда, аммо кушни мамлакатлар чегараларни ёпишга шошилмаяпти, бу «пропорционал чора булмайди» деб хисобланмокда. Франция, Германия, Италия ва Еврокомиссия вакиллари узаро учрашувда одамларнинг харакатланишига чеклов урнатмасликка карор килишди.

«Гап вирус хакида кетмокда, у чегара билмайди», – деган Италия согликни саклаш вазири Роберто Сперанца. Унинг германиялик хамкасби Йенс Шпан Италиянинг кушнилари огир вазиятга «жиддий муносабатда булиши»ни айтиб, бундан кейин вазият янада ёмонлашиши мумкинлигини истисно килмаган.

Буюк Британияда Италия шимолида таътил утказиб кайтган мактаб укувчиларига уйга жавоб бериб юборилган, хукумат фукароларига ушбу мамлакатга сафар килмасликни тавсия этмокда. Аммо Британия согликни саклаш вазири Мэтт Хэнкок хукумат Италия билан авиаалокани тухтатмаслигини маълум килди, хар йили бу мамлакатга уч миллионга якин британиялик ташриф буюради.

«Италияга каранг, у ерда Хитойдан келаётган самолётларни кабул килиш тухтатилган, лекин Италия Европада хаммадан купрок зарар курган мамлакат булиб турибди», деган Хэнкок.

Европада нималар булмокда?

Австрияда италиялик ёш жуфтликда коронавирус аникланди, улар Тиролдаги Инсбрук шахрида яшаб келишган. Улардан бири ишлаган мехмонхона хозирда ёпиб куйилган.

Коронавирус авж олиши туфайли Венеция карнавали бекор килинди / AFP/GETTY IMAGES

Швейцария хукумати Италия билан чегарада жойлашган Тичино кантонида яшовчи кекса ёшли эркак Миланга борганида вирус юктиргани хакида хабар берган, айни вактда бу бемор изоляция килинган.

Вирус якинда Италиядан Хорватияга келган эркакда хам аникланган, бу Болкон мамлакатларида илк бор вирус аникланиши булди.

Канар оролларидаги Тенерифе шахрида мингга якин мижоз жойлашган йирик мехмонхона айни вактда карантинга олинган. Бу мехмонхона мижозларидан бири, Италиядан турмуш уртоги билан бирга таътилни утказиш учун келган шифокорда вирус борлиги маълум булган.

Испаниянинг материкдаги кисмида хам вирус юкишининг илк холати хакида эълон килди: Барселонада якинда Италия шимолида булиб кайтган аёлда вирус аникланган.

Шунингдек, Руминияда уч хафта мукаддам Италиядан келган сайёхда вирус аникланди.

Грецияда мамлакатнинг 38 ёшли фукаросида вирус аникланган, бу аёл Италия шимолида таътилни утказиб кайтганди. У айни вактда Салоникада шифокорлар назорати остида булиб турибди. У билан алокада булганларнинг барчаси текширилмокда.

Франция ва Германия хукуматлари хам Италияда булиб кайтган фукаролари вирусга чалингани билан боглик янги холатлар хакида маълум килди. Францияда иккинчи улим холати кайд этилди: 60 ёшли француз Covid-19 курбони булди. Аввалрок Францияда коронавирус келтириб чикарган касаллик окибатида Хитойдан келган 80 ёшли сайёх оламдан утганди.

Жахондаги вазият

Жахон согликни саклаш ташкилоти 26 февраль тонгида эълон килган маълумотларга кура, бутун дунё буйлаб жами 80980 киши коронавирусдан зарарланган. Ташкилот бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус Хитойдан ташкарида вирусдан зарарланиш холатларининг кескин усиши «жиддий хавотирларни келтириб чикаргани»ни айтиб утган.

Коронавирусдан зарарланиш холатларининг асосий кисми Хитойда, бу ерда сунгги маълумотларга кура, 78 мингдан ортик кишида вирус аникланган, 2700 киши вафот этган. Лекин сунгги хафта мобайнида бу мамлакатда вирусдан зарарланганлар ва курбонлар сони усиши пасайди. Сешанба куни ХХР худудида 52та улим холати кайд этилди – бу сунгги уч хафта мобайнидаги энг паст курсаткичдир.

Италия – Хитойдан ташкаридаги учта эпидемия учогидан бири булиб турибди.

Техронда кушимча хавфсизлик чоралари кулланган / AFP

Эронда расман 139та вирус юктириш холати кайд этилган, 19 киши вафот этган, аммо норасмий маълумотларга кура, вирусдан зарарланганлар ва курбонлар сони анча куп булиши мумкин. Эрон согликни саклаш вазири уринбосари, аввалрок хукумат коронавирус буйича хакикий холатни яширмаётганини айтган Ирож Харирчи унинг узида вирус аникланганини маълум килди.

Эрон президенти Хасан Рухоний давлат хеч бир худудда карантин жорий этмаслигини маълум килди. «Аммо кимдадир касаллик белгилари аникланса, уни карантинга жойлаштириш керак булади», дея кушимча килган у.

АКШ Давлат котиби Майк Помпео эса бутун жахондаги давлатларни «коронавирус хакидаги хакикатларни яширмаслик»ка чакирган ва Эрон вирус таркалиши буйича «мухим маълумот»ни яшираётган булиши мумкинлигини тусмол килган.

Эронда вирус таркалиши кулами хакида аник ва ишончли маълумотлар мавжуд эмаслиги туфайли бу мамлакатдаги вазият халкаро экспертларнинг энг куп ташвишига сабаб булмокда.

Лондондаги Kings Colledge университетининг инфекцион касалликлар буйича эксперти Натали Макдермотнинг сузларига кура, Эронда кайд этилган холатларнинг аксари кекса ёшли одамлар билан боглик булиб, факат уларда аникланган холатлар хакида маълум килинмокда.

«Шундай тасаввур хосил булганки, бизга факат айсбергнинг учи хакида айтишмокда, колган кисми хакида хеч нарса маълум эмас – нисбатан ёшрок булганлар вирус юктирган булсада, улар вирус юктиргани хакида билмасликлари мумкин», деган у.

Россия 28 февраль куни Эрон фукароларига виза бериш тухтатилганини маълум килди.

Жанубий Кореяда коронавирусдан зарарланганлар сони 1261 нафарга етган, 11 киши халок булган. Бу мамлакат коронавирус юкиши билан боглик энг куп холат кайд этилиши буйича Хитойдан кейинги иккинчи давлатдир. Айни вактда 16 734 кишининг тахлиллари урганилмокда.

Жанубий Кореяда аникланган коронавирус инфекцияси билан касалланиш холатларининг 900дан ортиги Тэгу шахри ва унга кушни Кёнсан-Пукто провинциясига тугри келмокда. Жанубий Корея авиакомпаниялари Тэгуга рейсларни вактинча бекор килган. Бу шахарда истикомат килувчи Синчонжи сектаси издоши хисобланган аёл коронавирус тестидан утишдан бош тортиб, икки хафта давомида мингга якин одам билан бирга ибодатларда иштирок этиши Жанубий Кореяни жахондаги учинчи энг йирик коронавирус учогига айлантирганди. Хукумат бу секта аъзолари булган 215 мингдан ортик кишида вирус бор-йуклигини аниклаш учун текширувлар утказмокда.

Мамлакат президенти Мун Жэ Ин 25 февраль куни вазиятни «фавкулодда жиддий» деб атаб, шахарни «алохида фалокат худуди» деб эълон килишнинг узи етарли булмаслиги мумкинлигини таъкидлаган эди.

АКШ харбий рахбарияти Жанубий Кореяда хизмат килувчи америкалик аскарлардан бири (Тэгудаги базада) вирус юктириб олганини тасдиклади.

АКШ Касалликларни назорат килиш ва профилактика марказлари вирус мамлакатда огир муаммоларни келтириб чикариши мумкинлиги тугрисида огохлантирган. Шу билан биргаликда, амалдорлардан бири, гап бу эпидемия качон глобал пандемия сифатида тан олинишига богликлигини кайд этиб утган.

Японияда бош вазир Синдзо Абэ барча спорт ва маданий тадбирларни бекор килишга ёки икки хафта кейинга колдиришга чакирди, 2020 йилги Токио Олимпиадаси ушбу мамлакатда утказилиши хавф остида колган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lBKunRPF5e-xrqmTgy2hi-RFuN6nnqZw

«Жон Терри – доимий мижозларимиздан» — Лондонда костюм-шим бизнесини йулга куйган Элбек Алиев билан сухбат

Муваффакиятли юриб кетган битта бизнесга эрта боскичларда ёпилиб кетган унлаб компаниялар тугри келади. Тадбиркор булишни …