Главные новости
Главная / Жахон / Коронавирус: Хитойда кандай вазият хукм сурмокда?
<

Коронавирус: Хитойда кандай вазият хукм сурмокда?

Айни пайтда Хитойда коронавирусга чалиниш умумий сони 84,5 мингга якин, вафот этганлар эса карийб 5 минг нафарни ташкил килмокда. 79 мингдан ортик бемор эса тузалган (согайиш курсаткичи 94 фоиз). Хуш, январь-февраль ойларида бутун дунёга вирус учоги булган ушбу мамлакатда бугун вазият кандай? Коронавирусга карши курашиш доирасида кандай чора-тадбирлар амалга оширилмокда? Кандай ижтимоий чекловлар амалда? Умуман олганда, одамларнинг бугунги яшаш тарзи кандай?

Фото: Reuters

Умумий вазиятга назар
Хитойда вирусга чалиниш билан боглик холатлар 12 февраль куни энг юкори чуккига кутарилган булиб, уша куни мамлакат буйлаб 14 минг 108та янги холат аникланганди. Шундан сунг камайиш тенденцияси кузатилди. 19 февралдан эътиборан вирусга чалиниш холатлари мингдан кам, 6 мартдан эса юздан кам ракамлар билан ифодалана бошлади. Апрель ойининг кейинги икки ун кунлигида эса усиш кузатилди ва вирус яна юзлик чизикни кесиб утди.

Кандай чекловлар жорий этилганди?
Хубэй провинцияси ёпилгандан сунг Хубэйга уланадиган барча йулларда назорат пунктлари урнатилди. 24-25 январь кунларида Шанхай, Жиангсу, Хайнан ва бошка вилоятларнинг махаллий хукуматлари Хубэйнинг «асосий нукталари»дан келган йуловчилар 14 кунга карантинга олинишини эълон килишди. Чунцин шахри 1 январдан бошлаб Ухандан келган хар бир киши мажбурий курикдан утказилишини эълон килди ва 3та даволаш марказини ташкил этди.

1 февралдан бошлаб, Хубэйдан кейин иккинчи марказ макомидаги Чжэцзян шахридаги Вэньчжоу шахри комендантлик соатини ишлаб чикди. Унга кура, хар бир оила бир нафар оила аъзосини тайинлаши, факат шу тайинланган кишиларгина хар икки кунда зарур буюмларни сотиб олиш учун уйдан чикиши мумкин эди. 4 февралдан Чжэцзян маркази Ханчжоу барча кишлоклар, турар-жойлар ва ишчи булинмалари мехмонларга ёпилишини эълон килди. Ушбу жойларга кирган ва ундан чикаётганлар тасдикловчи хужжатларни курсатишлари шарт килиб белгиланди. Резидент булмаганлар ва автоуловлар катъий назоратга олинди.

Худди шу куни Юэцин, Нинбо, Чжэнчжоу, Линьи, Харбин, Нанкин, Сюйчжоу ва Фучжоу шахарлари худди шундай ёндашувни бошлади. Жумадян ва Хэнан шахарлари хар бир оиланинг бир нафар аъзосига хар 5 кунда бир марта зарурий эхтиёж молларини сотиб олиш учун ташкарига чикишига рухсат берилганини эълон килди.

Бир неча хафта давомида фабрикалар ёпилди ёки ишлаб чикариш кискартирилди. Улар кайта очилганда эса хавфни камайтириш чоралари курилди.

Куплаб махаллий хокимиятлар эпидемияни назорат килиш учун чекловлар жорий этишди. Мактабларни ёпиб куйиш, худудларга кириб-чикишни такиклаш ва саёхатни чеклаш кабилар шулар жумласидан. Мамлакатнинг куплаб кисмларида смартфонларга асосланган согликни саклашни кузатиш тизими жорий этилди.

Чекловлар кандай бекор килинди?
10 апрель куни Тианшаннет Шинжонда 53 кун давомида коронавирусга чалиниш билан янги холат кайд этилмагани ва бу худудда коронавирус билан огриган беморлар йуклиги хакида хабар берди. Ухан шахрида хам карийб 11 хафта давом этган чекловлар бекор килинди.

Мамлакатда заводлар ва бошка корхоналарнинг фаолияти кайта тиклангач, эпидемиянинг олдини олиш учун кенг куламли чоралар курилди. Тана хароратни текшириш, кулни тез-тез ювиш, дезинфекциялаш, никоб такиш, уяли телефон оркали согликни саклаш дастурини жорий килиш, жамоат транспортида харакатланмаслик, ижтимоий масофа саклаш, контактларни кузатиш ва ойналарни очиб хоналарни шамоллатиб туриш каби эхтиёт чоралари шулар жумласидан.

Мавжуд вазият кандай?
4 август куни Хитойда яна 36та янги холат (бир кун олдин 43та) аникланган булиб, ушбу мамлакат айни пайтда дунё коронавирус рейтингида 29-уриндан жой эгаллаган.

Хитой миллий согликни саклаш комиссиясининг баёнотига кура, 31 июль куни коронавирусга чалиниш билан боглик холатлар сони орта бошлаган. Шу куни мамлакат буйлаб 127та янги холат аникланган, уларнинг факат 4таси хориждан келганлар билан боглик. Ахоли орасидаги 123та янги холатдан 112таси Шинжон-уйгур мухтор худудида, 11таси эса Лиаонинг провинциясида аникланган. Шинжонда 16 июль куни вирусга чалиниш билан боглик илк ички холат аникланганди. Эхтиёт чораси сифатида эса ушбу худуддан бошка вилоятларга рейсларни амалга ошириш чеклаб куйилганди.

«Хитой: коронавирусдан кейинги хаёт»да нималар акс этган?
Якинда АRТЕ (Маданий дастурларни олга сурувчи Европа бепул телевизион тармоги) томонидан Хитойнинг нормал хаётга кайтиш жараёни акс этган хужжатли фильм эълон килинди. «Хитой: коронавирусдан кейинги хаёт» деб номланган мазкур фильмда карантин ва комендантлик соатлари жорий этилган Хитой манзаларини, шунингдек, чекловлар бекор килингандан кейинги бугунги хаёт тарзини куриш мумкин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

cV6UEDs4R1OC4OkLQPFHBCY1xrXbzpSw

Беларусь. Минскда Лукашенко тарафдорлари иштирокида митинг ва унга карши «Озодлик марши»

Якшанба куни хам Беларуснинг куплаб шахарларида Лукашенконинг истеъфоси ва намойишчиларга карши куч ишлатганларни жавобгарликка тортиш …