Главные новости
Главная / Жамият / Кориндаги ёгдан халос булишнинг тезкор усули хакида маълум килинди
<

Кориндаги ёгдан халос булишнинг тезкор усули хакида маълум килинди

Даниялик олимлар кориндаги ёгдан максимал даражада тез халос булиш усулини аниклашди. Копенгаген Университети мутахассисларининг фикрича, бунинг учун хафтасига уч марта велотренажёр айлантириш керак булади. MedicalXpress’да шу хакида маълум килинди.

Олимларнинг сузларига кура, бунинг учун холдан тойгунча машк килиш шарт эмас, велотренажёрда 45 дакика давомида машк килишнинг узи кифоя.

qoril

Мутахассислар жисмоний машклардан максимал фойда олиш учун дуккакли махсулотлар, кузикоринлар, мева ва сабзавотлар, шунингдек “юрак пархези” таркибига кирувчи бошка озик-овкат махсулотларини истеъмол килишни тавсия килишмокда.

Бирок ёгларнинг парчаланиш жараёнини сезиларли даражада секинлаштириши мумкин булган омиллар хам бор. Гап озишда катта роль уйновчи Интерлейкин-6 сигнал молекуласи хакида бормокда.

Аникланишича, ревматоид артритга карши дори воситаларини кабул килувчи одамларда ушбу молекула фаолияти блокланган булади.

Бутун дунё олимлари одамларнинг фаст-фудга булган кизикиши ва утирувчан хаёт тарзидан хавотирдалар, зеро бу ортикча вазнли кишилар сонининг ошишига олиб келади. Ортикча вазн юрак-кон томир касалликлари, шунингдек диабетни келтириб чикариши мумкин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

jV-jWyKWhY3R86LxSr9qbcB1_zRh8T5

Узбекистонда тиббий никоблар ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди

Фото: KUN.UZ Узбекистонда 18 май холатига химоя никоблари ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди. …