Главная / Жамият / “Корилар мусобакаси” натижалари

“Корилар мусобакаси” натижалари

66e6502c3d7cb135098e8213a8fe0206Маънавий янгиланиш йулидан дадил одимлаб бораётган юртимизда мукаддас динимизга алохида эътибор берила бошланди. Жумладан, ислом билим юртлари фаолияти тубдан яхшиланди. Бунинг замирида ислом динини асл холатида урганишга булган эхтиёжни кондириш, диёримиз алломаларининг динимизга оид бой маънавий меъросини тадкик этиб, уларни халкимизга содда ва равон услубда етказиш, замон талаблари даражасидаги малакали диний мутахассисларни тайёрлаш максад килиб куйилган.

 Аллох таолога беадад шукрлар булсинки, жамиятимизда руй берган ижобий узгаришлар мамлакатимиз мусулмонлари хаётида хам улкан бурилишларга сабаб булди. Республикамиз халкаро майдонда  уз урнини топди. Хар йили турли мамлакатларда утказиладиган Халкаро Куръон мусобакаларида диёримизда етишиб чикаётган кориларимиз хам катнашиб, нуфузли уринларни эгаллашмокда.

 Бугун пойтахтдаги “Хожа Аламбардор” жоме масжидида Узбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти, Ислом университети ва урта махсус ислом билим юртлари талабалари иштирокида  “Корилар мусобакаси” курик-танловининг Республика боскичи утказилди. Анъанавий тарзда утказилаётган бундай курик-танлов юртдошларимизнинг Куръони каримни укиб-урганиш, ёдлаш, тинглаш хамда тажвид коидаларини янада пухта урганишга булган мехр-мухаббатининг ошишига сабаб булмокда.

 Куръони каримни ёдлаган иктидорли талабаларни аниклаш, куллаб-кувватлаш,  улардаги ноёб фазилатларни  янада ривожлантириш максадида ташкил этилган “Корилар мусобакаси”нинг Республика боскичи икки йуналишда утказилди. Биринчи йуналиш мураттаб корилар, иккинчи йуналиш мужаввид корилар уртасида булиб утди.

Курик-танлов натижалари куйидагича булди:

Мураттаб кори йигитлардан:

1-олий уринга Тошкент ислом институти талабаси Рахмонберди Абдулазиз кори;

1-уринга Саййид Мухйиддин Махдум мадрасаси талабаси Абдумаликов Сирожиддин кори;

2-уринга Кукалдош мадрасаси талабаси Абдумаликов Низомиддин кори;

 3-уринга Мир Араб мадрасаси талабаси Мирбобоев Мираббос; 

Мужаввид кори йигитлардан:

1-уринга Фахриддин ар-Розий мадрасаси талабаси Хомидов Мухаммадюсуф;

2-уринга Мухаммад ал-Беруний мадрасаси талабаси Пирхонов Насибиллох кори;

3-уринга Мир Араб мадрасаси талабаси Ахмаджонов Кодирали;

Мураттаб  кория кизлардан:

1-уринга Хадичаи Кубро мадрасаси талабаси Исхокжонова Мухсина;

2-уринга Тошкент ислом институти талабаси Нурматова Шохистахон;

3-уринга Жуйбори Калон мадрасаси талабаси Яхёева Шахноза;

Мужаввид кория кизлардан:

1-олий уринга Тошкент ислом институти талабаси Нажмиддинова Робия;

1-уринга Хадичаи Кубро мадрасаси талабаси Умаралиева Дилнозахон;

2-уринга Жуйбори Калон мадрасаси талабаси Уринова Лутфия;

3-уринга Тошкент ислом университети талабаси Жалолиддинова Махфуза муносиб деб топилди.

Курик-танлов голиблари Узбекистон мусулмонлари идораси хамда хомийлар томонидан ташкил этилган диплом ва кимматбахо совгалар билан такдирландилар.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …