Главная / Жамият / Корея тажрибаси Узбекистон фармацевтика тармогини ривожлантиришни жадаллаштиради
<

Корея тажрибаси Узбекистон фармацевтика тармогини ривожлантиришни жадаллаштиради

Шу кунларда Узбекистон Республикаси согликни саклаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигидаги делегация Корея Республикасида булиб турибди. Ташрифдан кузланган максад согликни саклаш тизими ва фармацевтика саноатини ривожлантиришда икки томонлама хамкорликни мустахкамлашдан иборат.

Ташриф доирасида Узбекистон Республикаси согликни саклаш вазири Корея Республикаси Согликни саклаш ва ижтимоий таъминот вазири Пак Нинг Ху билан учрашди. Мулокот чогида томонлар икки давлат рахбарларининг якинда булиб утган учрашувлари мамлакатларимиз уртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга катта туртки булганини таъкидлашди. Юртимиздаги фармацевтика саноатининг инвестицион жозибадор жихатлари хакида батафсил маълумот берилди. Жумладан, инвесторлар учун кулай шарт-шароитлар ва имтиёзлар яратиш, хусусан, мамлакатимиздаги фармацевтика эркин иктисодий зоналари худудида махсулотларни ишлаб чикариш учун кенг имкониятлар яратилаётгани  кайд этилди.

Шунингдек, учрашувда тиббиёт ва фармацевтика сохасидаги инвестициявий  лойихаларга эътибор каратилди. Жумладан, Узбекистонда рентген аппаратларини ишлаб чикарадиган «Listem-Fergana»  МЧЖ кушма корхонаси ташкил этилди. Шунингдек, Корея Республикасининг «Dalim Biotech» ва «Yuhan» компаниялари билан хамкорликда дори дармон махсулотларини ишлаб чикаришни ташкил этиш борасидаги лойихалар хам муваффакиятли амалга оширилаётгани эътироф этилди.

Бундан ташкари, томонлар Корея Республикасининг дори воситалари ва тиббий буюмлар учун «DUR» (DrugUseRecord) маркалаш тизими  тажрибаси билан танишди. Ушбу тизимнинг ноёблиги шундаки, унинг ёрдамида махсулотнинг ишлаб чикарувчидан истеъмолчигача етиб бориш жараёни кузатиб борилади. Шунингдек, Корея Республикасининг тиббий сугурта ва «E-Health» электрон согликни саклаш тизими тажрибасини мамлакатимизга татбик этиш масалалари мухокама этилди.

«Музокаралар якунида икки мамлакат согликни саклаш вазирлари тиббиёт сохасида хамкорлик тугрисида узаро англашув меморандумини имзоладилар. Шунингдек, Узбекистон согликни саклаш вазирлиги хамда Корея Республикасининг формацевтика ва биофармацевтика ишлаб чикарувчилари ассоциацияси уртасида англашув меморандуми имзоланди. Ушбу хужжатлар фармацевтика саноатини ривожлантириш ва сохага инвестицияларни кенг жалб этиш, ишлаб чикариш ва илмий-тадкикот марказларини юртимизда ташкил килиш борасидаги хамкорликни янада мустахкамлашга асос булади», дейилади Согликни саклаш вазирлиги Жамоатчилик билан алокалар булими хабарида.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

8087487003

Иштихондаги мудхиш котилликка элтган сабаблар: нима учун бундай вокеа юз берди?

Иштихон туманида содир булган мудхиш жиноят — бир оиладан беш кишининг улдирилиши бутун Узбекистонни ларзага …