Главные новости
Главная / Жахон / Корея кундалиги. Хайдовчилик гувохномасини атиги бир кунда олиш мумкин, лекин…
<

Корея кундалиги. Хайдовчилик гувохномасини атиги бир кунда олиш мумкин, лекин…

Жанубий Кореяда хайдовчилик гувохномасини олиш тартиби, жараёнда куп учрайдиган муаммолар ва мавзуга оид тавсиялар хакида Kun.uz’нинг Жанубий Кореядаги мухбири Элдор Вохидов «Корея кундалиги» рукнидаги навбатдаги маколасида суз юритади.

Жанубий Кореяда хорижликлар хайдовчилик гувохномаси олиш борасида худди махаллий ахоли каби тенг хукук ва мажбуриятга эга. Бунинг учун бир нечта боскичлардан утиш талаб этилади.


Корея миллий полиция агентлигининг Йул харакати бошкармаси – хайдовчилик гувохномасини берувчи идора. Имтихон хам шу ерда булади

Автомактабга катнаш мажбурий эмас

Хайдовчилик гувохномасини 18 ёшдан ошган фукаролар олиши мумкин. Лекин бу – ута мураккаб, кийин жараён. Шу билан бирга, агар хамма синовлардан ута олсангиз, гувохномани бир кундаёк кулга киритишингиз мумкин.

Имтихонга кириш учун автомактабда махсус курсларда укиш талаб этилмайди. Билим ва куникма етарлича булса, хеч кандай кушимча курсларсиз имтихонда катнашиш мумкин.

Купчилик корейслар тестдан муваккиятли утиб олиш учун имтихондан олдин 3 кунлик дарсга боришни афзал билади. 3 кунлик дарс – тахминан 700-800 доллар.

Имтихон

Имтихонга киришдан олдин талабгорнинг куз нури текширувдан утказилади. Талабга жавоб берган такдирда, колган жараёнларга утилади.

Имтихон уч боскичдан иборат:
1. Назарий тест (Writing test)
2. Амалий синов (Driving test)
3. Хал килувчи реал амалиёт (Road test)

Хар бир имтихон учун алохида пул туланади ва тест санаси белгиланади.

Тестга киришдан олдин мажбурий 1 соатлик дарсда катнашиш керак. Синфхонага махсус бланкани тулдириб, бармок излари оркали руйхатга олинган холда кирилади.

1. Назарий тест ($7)

Тест булиши режалаштирилган компьютерхонада мобил телефондан фойдаланганлар жиноий жавобгарликка тортилар экан. Шунинг учун ичкарида суратга олишнинг имкони булмади.

Ёзма тестни корейс тилидан ташкари инглиз, хитой, француз, немис ва япон тилларида хам топшириш мумкин. Инглиз тилини танлаб, йурикномани ярмигача укиб олиб, тестга кириб кетавердик.

Тест 40та саволдан иборат. Ундан утиш учун 100дан камида 60 балл туплаш керак.

Саволлар анчагина мураккаб эди. Узга давлат конунчилиги ва йул харакати коидалари буйича топшириклар сурат ва видеотасвирларда хавола этилган. Кутилганидек, илк имтихондан йикилдик, аммо натижа ёмон эмас – 50 балл.

Муваффакиятсиз кечган тестдан сунг уйга кайтдик, интернет оркали излаб топганимиз – хакикий «х вариант» булди. 1000та савол-жавоби билан.

Умуман, ушбу тайёр савол-жавоб тестлари тегишли идора томонидан тайёрланиб, гувохнома олиш истагида булганлар учун фойдаланишга чикарилган.

Хуллас, иккинчи уришинишда омад чопиб, минимум 60 балл туплашга эришдик. Кук мухр босилди, илк муваффакият!

Уша куннинг узидаёк кейинги боскич – «драйвинг тест»га руйхатдан утган холда, амалий синов учун тайёргарликка киришдик.

2. «Driving test» – махсус майдончадаги амалий синов ($15)

Хакикий «челленж» мана шу боскичда бошланди. Жами 6 марта йикилишга мажбур килган тест бир карашда оддийдек, лекин осон эмас.

Дастлаб 15 дакикалик тушунтириш ишлари олиб борилади, махсус тайёрланган видеоролик куйиб курсатилади.

Учта боскич орасидаги энг мураккаб булгани, шубхасиз, амалий тест жараёнлари булди. Синов майдончасида, махсус нимчани кийган холда, тахминан 10 дакикалик синов амалиётини бажариш лозим.

Тест машинаси салонига кушимча равишда кичик монитор ва халокат сигналини берувчи мослама урнатилган ва тулик автоматлаштирилган. Нотугри хатти-харакат бажарилган пайтда автомат тарзда балл ечиб бораверади.

Рулга утишингиз биланок, олд кузгу, ён ойналар ва уриндикни мослаб олиш тавсия этилади. Назоратчиларнинг курсатмаси билан имтихонга старт берилади.

Туртта синов

Тест синовида кийинчилик тугдириши мумкин булган 4та машк бор: Тепалик, фавкулодда холат, парковка, тезликни ошириш.

Автомобилни ут олдиришдаги хато учун хам имтихондан четлатилганлар етарлича топилди. Машина юргунга кадар хам имтихон бор: олд фараларни ёкиш ва учириш, ойнаартгични ишлатиш, узатмалар кутисидан фойдаланиш… Кузгалиш ва тухташдан олдин бурилиш ишорасини беришни хам унутмаслик керак.

100дан 80 ва ундан юкори балл туплай олганлар имтихондан утган, деб хисобланади.

Умуман олганда, баллар тупланмайди. Хар бир катнашчига умумий хисобда 100 балл берилади ва коида бузилганида маълум балл ечиб олинаверади. Жарима баллари микдори коидабузарликнинг катта-кичиклигига боглик булади.

Автомобилда хайдовчининг ёлгиз узи утиради. Курсатмаларни машина салонига урнатилган автодиспетчер бериб боради. Тилларни танлаш имконияти бор. Инглиз тилида берилаётган курсатмаларни тулик англаш бироз мушкул, шунинг учун баъзида кичик монитордаги матн шаклидан хам фойдаланиш максадга мувофик.

Юкорида айтилганидек, бу боскичда асосий 4та челленжни куриш мумкин.

1. «Айтгандим-а шу тепаликка чикмайлик деб…» – дунгликдаги шарт

Энг биринчи дуч келинадиган жиддий шарт – дунгликка кутарилиш ва уч сония тухтаб, яна юришда давом этиш. Мураккаблиги шунда булдики, узатмалар кутиси механик булган машиналар учун хам кул тормозидан фойдаланиш дисквалификацияга сабаб булар экан. 3 сония утиб, яна кузгалаётганда машина 50 сантиметрдан куп ортга юриб кетган такдида балл олиб куйилади.

Хаваскор хайдовчи булганим боис деярли хар сафар шу тепаликка кутарилгач, бир маротаба машинани учириб олмасам, ута олмадим… Бунинг учун хам жарима баллар бор, албатта.

2. «Тулбал, тулбал, тулбал» – фавкулодда вазиятларда тезкорликни синовдан утказиш

Майдончага кирдингизми, бу синовга шай туришингиз керак. Имтихон олувчилар томонидан исталган вактда «Тулбал, тулбал, тулбал», яъни халокат сигнали берилиши мумкин. Бундай вазиятда зудлик билан машинани тухтатиш (2 сония) ва фавкулодда холат тугмасини босиш (3 сония) сизни балл йукотишдан асраб колади.

Бирок, бу шартларни бажарсам хам, хар гал кимматли 10 балл кулогини ушлаб кетаверди. Кейин билсам, машинани кайта юргизишдан олдин кечиктирмасдан фавкулодда холат тугмасини кайта босиб куйиш керак экан.

3. «Парковка» – имтихон топширувчининг ашаддий душмани

Бу борада биз каби дебютантлар куп шикоят килмаса хам булади, чунки катта тажрибага эга хайдовчилар хам айнан шу жойда панд ейишгани бор гап. 2 дакика ичида боши берк кичик кучада автомобилни орка томони билан автотураргохга жойлаб, яна кайта олиб чикиб кетиш талаб этилади.

Йул четидаги сарик чизикни босиш – энг куп учрайдиган хатолардан. Бунинг учун жарима – 15 балл.

Айнан шу жойда 4 марта имтихонни тарк этишимга тугри келди. Бир гал вакт тугаб колган булса, кейинги сафар сарик чизикни бегона килмай босиб утдик. Бир ватандошимизнинг ёрдами билан тунда унинг машинасида автотураргохга жойлаш режасини тузиб хам чикдик хатто.

Шахсан мен килган хатолардан бири – механик мосламанинг оркага юргизувчи узатмасини эътибордан четда колдирганим булди. Мен урганган машина бироз эски булгани учун тест автомобили узатмалар кутисига мослашиб олишим кийин кечди ва вактдан ютказдим.

4. Тезликни ошириш

Бу шартни факатгина бир марта бажариш «насиб килди», яъни имтихондан муваффаккиятли утган кунимда. Боиси майдончадаги энг охирги дуч келишингиз мумкин булган хавфли синов – айнан шу.

Бунда автомобиль тезлигини 20дан оширган холда тахминан 40 метрча харакатланиш талаб этилади. Бир карашда оддий, лекин шу шартда хам 10 балл жарима сифатида олиб куйилди. Сабаб – етарли даражада эътиборли була олмаслик окибатида белгиланган масофани босиб утмай туриб, тезликни камайтирганим.

Хуллас, имтихоннинг иккинчи боскичи мен учун аввалига энг оддий туюлгани, аслида эса энг мураккаб булиб чиккани билан ёдимда колди. Ундан утиш учун 7 марта уринишимга тугри келди.

Имтихон якунига етиши учун хал килувчи боскич хали олдинда турган булса-да, хозирги галаба билан Кореяда 1 йил мобайнида машина хайдашга рухсат берилар экан. Шарти – хайдовчига ёнида камида 2 йиллик тажрибага эга бошка бир хайдовчи хамрохлик килиши керак.

3. «Road test» – катта кучадаги хал килувчи боскич ($20)

Бу боскичда имтихон топширувчи машинада ёлгиз колдирилмайди. Бахтга карши бошка иштирокчиларнинг амалиётини кузатиш насиб этмади.

Бироз булса-да ишонч билан харакатни бошлагандим, лекин катта кучага чикишга улгурмай имтихонни тугатишга тугри келди – кизил чирокни пайкамай колибман.

Реал хаётдаги автомобиль бошкаруви – махсус майдончадаги синовлардан сезиларли даражада осонрок. Светафор чирокларига эътиборли булинса бас. Имтихондан утиш учун якуний балингиз 70дан юкори булиши керак.

Майда жихатлардек куринган, лекин мухим саналувчи харакат ёки харакатсизлик учун катта-катта балл олиб ташланади. Учинчи уринишда деярли хато килмадим ва масъул ходим хужжатимга кук мухрни босиб берди. Ана энди эркин нафас олиш мумкин эди, галаба!

Аслида, бир кунда иш битиши мумкин эди…

Афсуски, уша куннинг узида гувохномани олиб кетиш насиб килмади. Паспорт олиб бориш хаёлдан кутарилган экан. Эртаси куни сурат, паспорт ва Корея ID картасини олиб бордим.

Атайин соатга караб турдим: 6 дакика ичида менга Жанубий Корея хайдовчилик гувохномасини топширишди.

Машина хайдашда деярли хеч кандай тажрибам булмагани боис гувохнома олишим учун 2 ой вакт керак булди. Якуний галабага учун учта боскичда жами 13 марта уриниб куришимга тугри келди.

Хар гал имтихондан йикилиб, кайта топшириш учун ариза топшираётганда яна алохида тулов килинади. 2 ойлик умумий харажатим – йулкира билан бирга чамаси 220 долларга етди.

Жанубий Корея хайдовчилик гувохномасининг хорижда амал килиши

Хужжат халкаро хайдовчилик гувохномаси сифатида 35та давлатда хеч кандай кушимча когозбозликсиз амал килади. Австралия, Буюк Британия ва Канада шулар жумласига киради. Гувохнома 10 йил муддатга берилади.

Айрим маълумотларга кура, Жанубий Корея хайдовчилик гувохномаси 97та давлатда тан олинади.

Узбекистонда олинган хайдовчилик гувохномаси билан Кореяда автомобиль бошкариш мумкин

Узбекистон фукаролари уз юртларида олган хайдовчилик гувохномаси билан Кореяда машина хайдаш учун гувохномани корейсча вариантга алмаштириб олишлари керак.

Кореяда укиётган талаба танишларимдан бири бу иш 3-4 соатда хал булишини айтганди.

Гувохномаси йук, бирйула Кореяда автомобиль бошкаришга рухсат оламан, деб ният килганлар тайёргарликка жиддий ёндашганлари маъкул. Мингталик тестни ёд олиш, машинада синов машкларига тайёргарлик куриш тавсия этилади.

Агар молиявий имконингиз булса, автомактабга катнашингиз хам мумкин. Лекин энг хамёнбоп усул – видеокурслар оркали билим олиш ва хавфсиз майдончада тажрибани ошириш.

Элдор Вохидов,
Kun.uz’нинг Жанубий Кореядаги мухбири.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

biD54g2PFCYowKhkGGYJ9Vhof1tLunah

Девхона конида очилган янги кудук дебитининг кунлик хажми 500 минг. куб.м. ни ташкил этди

Epsilon компаниясининг «Узбекнефтгаз» билан хамкорликдаги саъй-харакатлари, жумладан, янги очилган Девхона-6 эксплуатация кудугидаги олиб борилган синов ишлари …