Главные новости
Главная / Жахон / Кореядан кайтган фукаро Самаркандда карантиндан кочди. У Деновда камокка олинди
<

Кореядан кайтган фукаро Самаркандда карантиндан кочди. У Деновда камокка олинди

Самарканд вилояти юкумли касалликлар шифохонасига 16 март куни 14 кунлик карантинга жойлаштирилган фукаро А.А. 20 март куни соат 22:00 атрофида яширин равишда шифохонадан кочиб кетган. Бу хакда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермокда.

Маълум булишича, фукаро А.А. 16 март куни Москва оркали Жанубий Кореядан Узбекистонга кайтиб келган. Шу куннинг узида Самарканд вилояти юкумли касалликлар шифохонасига 14 кунлик карантинга жойлаштирилган. Аммо карантиннинг бешинчи куни — 20 март соат 22:00 даги йуклама вактида у шифохонадан кочиб кетгани маълум булган.

«У яшаш манзили — Денов туманида ушланган. У хозирда гумонланаётган короновирус касаллигига чалинган булиши мумкинлиги, карантинга олинган жойдан яна кочиб кетиши ва атрофдагиларни жиддий хавф остида колдириши мумкинлигини инобатга олиб, унга нисбатан ‘камокка олиш’ тарзидаги эхтиёт чорасини кулланилди», — дейилади хабарда.

Хозирда ушбу шахс уз уйида ушланиб, эхтиёт чораси сифатида карантинда саклаш учун изолацияга олинган. Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25, 257-1-моддаси (санитарияга оид конун хужжатларини ёки эпидемияга карши кураш коидаларини бузиш) билан жиноят иши кузгатилган. Мазкур холат юзасидан тергов харакатлари олиб борилмокда.

Аввалрок Самарканддаги карантин марказидан 66 ёшли паркентлик фукаро кочиб кетгани, Кашкадарёдаги карантин марказидан эса 25 ёшли наманганлик йигит кочишга уринган вактида ушлангани хакида хабар берилган эди. Уларнинг хар иккиси Россиядан поездда кайтган эди. Маълумотларга кура, улардан биринчисига нисбатан жиноят иши кузгатилган.

Мавзуга доир: Карикатура: Оиласининг саломатлигини уйламай, карантиндан кочганларга багишланади

Маълумот учун, эпидемияга карши кураш коидаларини бузганлик учун конунда белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортилади. Санитарияга оид конун хужжатларини ёки эпидемияга карши кураш коидаларини бузиш, одамларнинг оммавий касалланишига олиб келса 11,1 миллион сумдан 22,3 миллион сумгача микдорда жарима солиш ёки 5 йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёки 2 йилгача ахлок тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.

Уша килмиш одамнинг улимига сабаб булса, 2 йилдан 3 йилгача ахлок тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан махрум килиш билан жазоланади. Уша килмиш одамларнинг улимига сабаб булса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Президент фармони билан катор солик имтиёзлари берилди

«Коронавирус пандемияси ва глобал инкирозли ходисаларнинг иктисодиёт тармокларига салбий таъсирини юмшатиш буйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар …