Главная / Маданият / Корея Республикасининг Маданият ва санъат уйи очилишида икки давлат рахбари катнишиши кутилмокда
<

Корея Республикасининг Маданият ва санъат уйи очилишида икки давлат рахбари катнишиши кутилмокда

madaniyat-uyiУзбекистонда Корея Республикасининг Маданият ва санъат уйи очилади ва унда икки мамлакатнинг давлат рахбарлари иштирок этиши кутилмокда. KUN.UZ мухбири 13 февраль куни Узбекистон-Корея йигилишида мехмон томоннинг берган маълумотларига асосланиб, шу хакида хабар берди.

Узбекистон томон Корея маданият ва санъат уйи курилиш муддатини тезлаштиришни суради. “Хозирда Корея томон курилиш ишларини тезлаштириш имкониятларини куриб чикмокда. Бунда биз хавфсизлик масалаларига хам эътибор каратишимиз лозим. Маданият уйининг очилиши икки мамлакат президенти иштирокида булиши режалаштирилмокда. Бу борада Корея ва Узбекистон узвий хамкорлик килади”, – дейилади кореяликлар баёнотида.

Корея томон бу борада бугун тор доирада келишиб олинганини таъкидлаган холда, техник ва технологик масалаларни яна бир бор куриб чикиши хамда Узбекистон рахбарияти томонидан келиб тушган илтимосни кониктиришга харакат килиб, Корея маданият ва санъат уйининг очилиш маросимини жорий йилнинг май ойида утказиш имконини куриб чикишга ваъда берди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори …