Главные новости
Главная / Жахон / Коракалпогистонда юз берган ёнгин окибатида 5 ёшли киз халок булди
<

Коракалпогистонда юз берган ёнгин окибатида 5 ёшли киз халок булди

2019 йилнинг 21 ноябрь куни соат 22:28да Коракалпогистон Республикаси Кунгирот тумани “Таллык” МФЙ Сейтжанов кучасида жойлашган фукаро М.Т.нинг уйида ёнгин содир булаётганлиги хакида ёнгин-куткарув хизматига хабар келиб тушган.

Узбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан хамкорлик килиш булинмаси маълумотига кура, вокеа жойига 5 та ёнгин учириш булинмалари жалб этилган. Биринчи булинмалар чакирилган манзилга 10 дакикада етиб борган (энг якин ёнгин-куткарув кисмигача масофа 10 км).

Курилган харакатлар натижасида ёнгин соат 23:24да куршаб олинган ва соат 00:20да тулик бартараф этилган. Ёнгин хакида кеч хабар берилганлиги сабабли, жанговар булинмалар чакирилган манзилга етиб келганида, ёнгиннинг майдони кенгайиб кетгани маълум булган. Аланга кушни хонадонларга утиб кетиши олди олинган.

Ёнгин окибатида яшаш уйининг 100 кв. метр майдонда томи, шифти ва ички жихозлари ёниб зарарланган. Ачинарлиси, ёнгинни учириш вактида уй эгасининг киз набираси 2014 й.т. фукаро Т.Я.нинг куйган холдаги жасади топилган.

Ёнгиннинг тахминий сабаби иситиш печи мурисининг носозлигидан. Моддий зарар микдори аникланмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Путин ва Порошенко 2015 йили дустона охангда сухбатлашгани аудиоси таркалди

Украина нашрларида мамлакатнинг собик президенти Петро Порошенко хамда Россия президенти Владимир Путиннинг телефон сухбати экани айтилаётган …