Главная / Жахон / Коракалпогистондаги автохалокатда 5 киши, Бухородаги аварияда 4 киши нобуд булди

Коракалпогистондаги автохалокатда 5 киши, Бухородаги аварияда 4 киши нобуд булди

Коракалпогистоннинг Беруний туманида 22 октябрь куни икки автомобиль тукнашуви окибатида беш киши хаётдан куз юмди, яна беш киши жарохатланди.

Узбекистон Фавкулодда вазиятлар вазирлиги таркатган маълумотга кура, душанба куни эрталаб “Бухоро-Нукус-Беруний” йулининг 680-километрида Nexia ва Cobalt русумли автомобиллар тукнашган. Аварияда жарохатланганлар Беруний туман касалхонасига ёткизилган.

“Содир булган ЙТХ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмокда”, дейилади вазирлик хабарномасида.

Шу куни Жондор тумани Газли худудидан утувчи А-380 автомобиль йулининг 333 километрида Lasetti ва Isuzi русумли автомобиллар тукнашиб кетган, пировардида Lasetti автомобилида ёнгин чикиб, машина ичидаги 4 нафар фукаро оламдан утган.

Бу йул-транспорт ходисаси юзасидан хам текширувлар бошланган.

Яна маълумот

snaiperist

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди, деб хабар берди мамлакат Куролли кучлари бош кумондонлиги Twitterъда. “Снайперлар разведка, …