Главные новости
Главная / Сиёсат / Конунлар мансабдорлар фойдаси учун ишлашини курсатувчи 6та факт
<

Конунлар мансабдорлар фойдаси учун ишлашини курсатувчи 6та факт

Вахобов ва мухбир иши буйича яна бир шингил…

Халкимизда «Бой жиноят килса — шухлик, камбагал шухлик килса — жиноят», деган накл бор. Бу сузлар бежиз яралмагани-ю авлодлар оша бугунги замонамизга кадар утиб келаётганига сунгги кунлардаги булиб утган вокеалар давомида яна бир бор амин булдик.

Хабарингиз бор, Тошкент шахар прокуратураси Олмазор хокимининг собик уринбосари ва Kun.uz мухбири уртасида кечган можарода нейтрал колишни маъкул топди. А.Вахобовнинг мухбирга нисбатан оммавий ахборот воситалари оркали тухмат килгани фактини етарли даражада тасдикловчи видео ва аудио далилларга куз юмилди.

Шу уринда, эътиборингизга конунларнинг купрок мансабдор шахслар манфаатлари учун ишлашини (аникроги фойдаланилиши) тасдикловчи, биргина 2019 йилнинг узида содир булган олти фактни хавола этмокни лозим топдим. Бу оркали хокимият вакиллари ёки бошка органлар фаолиятига нисбатан ижтимоий тармоклар оркали муносабат билдирган шахсларга кандай чоралар куллангани ва кулланмаганини ёдга оламиз.

1-факт. 2019 йил сентябрь. Жабрланувчи: хоким

Блогер Нодирбек Хожиматов 2019 йил сентябрь ойида ижтимоий тармоклар оркали Шахрихон тумани хокими Хикматилло Дадахоновга нисбатан Шахрихон тумани «Кум» КФЙ худудида «Обод махалла» Давлат дастури доирасидаги ишлар сифатсиз амалга оширилгани ва пуллар узлаштириб юборилганини айтиб унга нисбатан тухматдан иборат хабарларни таркатган.

2019 йил 12 сентябрь куни Шахрихон туман маъмурий суди карори билан блогер хокимга нисбатан тухмат (МЖтК 40-моддаси) килган деб топилди ва унга 13 сутка маъмурий камок жазоси кулланди.

2-факт. 2019 йил октябрь. Жабрланувчилар: хокимлик ва ички ишлар идоралари

Блогер Мавлонбек Аббосов ижтимоий тармоклардаги уз сахифаси оркали ички ишлар органлари ва хокимлик тизимини танкид килган.

«ИИБ ходимларини, фермерларга разнорабочий килиб булиб бериш вакти келмадими? 28 йилдан бери буларни халк текинга бокяпти. ИИБ ходимлари, пахтага олиб кетишаётганидан нолиб давлатдан норози булибдилар. Булар давлатга хиёнатни очикчасини бошладими дейман? Булар нима кузголон кутармокчими?» — дея изох колдирган эди Мавлонбек Аббосов 2 октябрь куни Ички ишлар органи ходимларининг пахтага чикмаймиз, деб таркатган видео остида.

Косонсой туман маъмурий судининг 2019 йил 11 октябрь кунги карори (МЖтК 40-моддаси)га кура, М.Аббосовга 12 суткалик маъмурий камок жазоси тайинланди.

3-факт. 2019 йил июнь. Жабрланувчи: хоким

Фаргона вилояти, Куштепа туманида фаолият юритувчи «Олимбой хожи» чорвачилик фермер хужалигидаги мавжуд муаммолар хакида Kun.uz сайти оркали эълон килинган маколани хоким И.Новиков узига нисбатан тухмат деб кабул килди ва фермер устидан ички ишлар булимига шикоят килди. Вахоланки, фермернинг мурожаатида Европадан олиб келган зотдор корамоллари хокимлик томонидан уз вактида ер ажратиб берилмагани окибатида очликдан нобуд булаётгани баён этилган эди.

Окибатда маъмурий суд карори билан Абдуманноб Косимов хокимга нисбатан тухмат (МЖтК 40-моддаси) килган деб топилди ва энг кам иш хакининг 2 баравари микдорида маъмурий жаримага тортилди.

4-факт. 2019 йил март. Жабрланувчи: хокимлик

Фукаро  К.С. odnоklassniki.ru ижтимоий тармогидаги сахифасига видеомурожаатини жойлаб, унда Хонка туман хокимини давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан тил бириктириб, уни ва акаси Э.С.ни ноконуний далиллар туплатиб каматиб юборганини иддао килган.

Жиноят ишлари буйича Хонка тумани судининг хукми билан фукаро К.С.

1 йил-у 3 ой муддатга озодликдан махрум килинди.

Куриб турганингиздек, махаллий хокимлик ва бошка давлат ташкилотлари уз шаъни, кадр-киммати ва ишчанлик обрусини ерга урдириб куймади, уларга карши суз айтганларнинг «таъзирини бериб, бурнини яхшилаб ерга ишкалаб куйди».

5-факт: 2019 йил июнь. Жабрланувчи Узбекистон Республикаси Согликни саклаш вазири (А.Шодмонов)

Андижон вилоят хокими Шухратбек Абдурахмонов 9 июнь куни утказган йигилишда бир канча мансабдорларни очикчасига хакорат килди. Хакоратланганлар орасида Узбекистон Республикаси Согликни саклаш вазири Алишер Шодмонов хам бор эди.

Бирок, республикада конунлар аник ва бир хилда ишлашини таъминлаш учун масъул булган прокуратура идоралари бу вазиятда хар доимгидек сукут саклашни афзал билдилар. Масала сувга тушган тошдек йук булиб кетти.

6-факт. 2019 йил август-ноябрь. Жабрланувчи: мухбир (журналист)

Олмазор туман хокимининг собик уринбосари Абдурасул Вахобов 14 август куни Kun.uz мухбирларига ташланиб, том маънода шарманда булганидан сунг, орадан бир кун утиб, шахар хокимлиги матбуот хизмати ходимига видеоинтервью берди ва унда Kun.uz мухбири Рахматилла Исроилов ундан катта микдорда пора эвазига ресторан куриш учун 1 гектар ер ажратиб беришни сурагани, бунга рози булмагани учун 14 август кунги вокеаларни атайин уюштирганини даъво килди. Вахобов гапи орасида мухбир уни ва хокимни уч кунда ишдан олдириб юбориш билан тахдид килганини айтди.

Kun.uz эълон килган видеода (тахририят ушбу видеони вокеа юз берган дастлабки кунлардаёк прокуратурага такдим этган) эса Вахобовнинг гаплари канчалар ёлгонлиги ва мухбирга нисбатан тухматлиги тула уз аксини топди, десак янглишмаган буламиз.

Бирок, Тошкент шахар прокуратураси бундай хисобламади. Пойтахт прокуратурасидаги масъулларнинг фикрича, Вахобовнинг ишдан олиниши унинг учун етарли жазо: мухбир Рахматилла Исроилов мансабдор шахс Абдурасул Вахобовга пора таклиф килмаган, лекин Вахобов унга тухмат килмаган… Сиз бирор нарса тушундингизми?

Сузимни макол билан бошлаган эдим. Рухсат берсангиз яна бир макол билан якунласам. Халк орасида «каловини топсанг, кор хам ёнади», деган макол бор. Ким билсин, балки Вахобовда корни хам ёндира оладиган чакмок тош бордир. Албатта, бу менинг фаразим, бирорта гувохим йук. Мен уз фикримда, Тошкент шахар прокуратураси уз фикрида колиши мумкин…

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Президент видеоселекторида жойлардаги рахбарларнинг тадбиркорларни кийнаётган масалаларга ёндашуви танкид килинди

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 январь куни Давлат бюджети параметрларини ижро этиш ва …