Главные новости
Главная / Жамият / Кондаги холестерин микдорини камайтирувчи махсулот маълум килинди
<

Кондаги холестерин микдорини камайтирувчи махсулот маълум килинди

Мутахассислар бириктирувчи тукима ва антиоксидантлар манбаи хисобланувчи, овкат хазм килишни яхшиловчи, озишда ёрдам берувчи ва сурункалик касалликлар хавфини камайтирувчи озик-овкат махсулотини маълум килишди. Бундан ташкари, тадкикотларнинг курсатишича, бу махсулот кондаги холестерин микдорини камайтиришда хам ёрдам берар экан. Гап сули хакида бормокда.

Health.News нашрининг хабар беришича, Саудия Арабистони ва Миср олимлари сули уругларидан олинадиган экстракт конда аномал куп микдорда ёгларга, жумладан юрак ва жигар касалликларига олиб келувчи холестерин ва триглицеридларга эга (гиперлипидемия) каламушларда липид (ёг) алмашинувини яхшилаши ва жигарнинг нормал ишлашини тиклашини аниклашган.

“Катта микдордаги холестерин ва триглицеридлар артерияларнинг битиб колишига, бу эса охир-окибат юрак хуружи ёки инсультга олиб келади. Холестерин ва триглицеридларга бой овкатланиш тартиби жигар фаолиятини бузади. Бундай овкатланиш жигарда ёг йигилишига олиб келади, у эса унгланмайдиган зарар етказади”, дейилган маколада.

Шу билан бирга таъкидланишича, холестерин микдорини камайтириш учун мулжалланган дорилар салбий таъсир келтириб чикариши мумкин. Шу сабабли олимлар беморларнинг холатини яхшилаши мумкин булган “табиий” ва камрок зиён етказувчи даволаш усулларини излайдилар.

Тадкикот давомида сули уругларидан олинган экстрактнинг гиперлипидемияга эга каламушларга таъсири урганилган. Натижада ушбу экстракт кондаги ёг микдорини камайтириши аникланган. Бундан ташкари, у жигар фаолиятини нормаллаштирган.

Олимлар олинган натижаларга асосланиб, сули уругларидан олинган экстракт гиперлипидемияга даволовчи таъсир курсатиши ва кондаги холестерин микдорини камайтиришда кулланиши мумкинлиги хакидаги хулосага келишган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

T9qET7N7u-x35Gvn5l4yvNR12JJDx_AW

Тошкент вилоятидаги шахарларда карантин тартиблари янада кучайтирилади

Эртага, 9 апрелдан бошлаб, Тошкент вилоятининг Олмалик, Ангрен, Янгийул ва Чирчик шахарларида карантин тартиблари янада …