Главные новости
Главная / Маданият / Комусимиз фахримиз
<

Комусимиз фахримиз

komusМамлакатимиз халки мураккаб тарихий жараённи бошдан кечирди. Барча кийинчилик, жабр-зулм ва адолатсизликларга карамай, буюк аждодларнинг муносиб авлодлари, жахонга довруги кетган машхур алломаларнинг конуний ворислари эканини хартомонлама исботлади. Аллохнинг лутфи карами ила азиз ва мукаддас истиклолга эришди. Нурли келажак сари катта ишонч билан карамокда ва улуг орзуларга етмокда.
1992 йил 8 декабрь куни она диёримизда яшовчи барча халклар хаётида мухим вокеа булган Асосий Конунимиз кабул килинди. Маълумки, Конунимизда инсон омилининг, инсон хукуки, шаъни ва кадр-кимматининг энг олий кадрият, деб белгилаб куйилгани бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг камровли ислохотлар туфайли уз исботини топмокда. Унга асосан олиб борилаётган фаолият ва сай-харакат узининг ижобий натижаларни бермокда. Бундай холни мамлакатимиз мусулмонлари хам диний, маърифий кадриятлдарни кайта тикланиши борасида хам шохид булмокдалар.
Асосий Конунимизда жинси, миллати, дини, ирки, ёши, эътикоди, ижтимоий келиб чикиши каби омилларга кура инсон хукукларини муайян даражада камситадиган бирорта хам модданинг йуклигида, уйлаймизки, аждодларимиздан мерос булиб келаётган миллий кадриятларимиз ва бебахо анъаналаримизнинг бекиёс урни бор. Минг йилликлар давомида аждодларда авлодларга, ота-оналардан фарзандларга, ворисларга утиб келаётган ва дунёнинг хеч бир бурчагида такрорланмайдиган ажойиб муносабатларнинг, инсоний фазилатларнинг Асосий Конунимиздан урин эгаллагани тахсинга сазовор.
Диёримизнинг барча худудларида истикомат килувчи мумин-мусулмонлар ушбу Комусда белгилаб куйилган хукук ва эркинликлардан кенг ва бемалол фойдаланмокдалар. 1998 йил 1 майда кабул килинган янги тахрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тугрисида”- ги Конунга асосан диний ташкилотларнинг хукукий макоми белгилаб берилди. Мазкур конуннинг 5-моддаси эътикод софлиги, диний багрикенгликка асослангандир. Хозирда юртимизда 2000 мингдан зиёд замон талабига жавоб берадиган масжидларимиз хамда Тошкент ислом институти ва 8 та урта махсус ислом билим юртлари фаолият юритиб келмокда.
Диёримиз мустакилликка эришгач, миллий истиклол хакидаги азалий орзу-умидларимиз амалга ошди. Натижада асрий кадрияттларимиз тикланди ва ривожланиб бормокда. Маданиятимиз, динимиз узининг табиий-тарихий, миллий ва диний асосларига кайтмокда. Айникса, маънавий меросни урганиш, аждодларимиз колдириб кетган турли сохалардаги асарларини оммалаштириш, буюк алломалар, улуг аждодларимизнинг муборак номлари ва ижодининг халкка кайтариб берилиши, она тили ва динимиз ривожланиши учун шароит яратилгани узбек халки, хусусан, мусулмонлар учун буюк халоскорлик ва миллатнинг келажак тараккиёти учун кудратли куч-омил булди. Зеро, Аллох таоло таъкидлаб айтган: “У имон келтирган ва солих амалларни килган зотларни (дуоларини) ижобат килур ва уларга Уз фазлидан зиёдалик ато килур…” (Шуро, 26).
Мустакил она диёримизда яшовчи барча халклар томонидан икрор килинган Асосий Комусимизда инсон хукуклари, бурч ва вазифалари каби Виждон эркинлиги хам алохида белгилаб куйилган. Асосий Комусимизнинг 31-моддасида “Хамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Хар бир инсон хохлаган динига эътикод килиш ёки хеч кайси динга эътикод килмаслик хукукига эга. Диний карашларни мажбурий сингдиришга йул куйилмайди”, деб алохида таъкидланган.
Аллох таола мархамат килиб айтган: “Динда зурлаш йук, зеро, тугри йул янглиш йулдан ажрим булди…” (Бакара, 256).
Диёримизда амалдаги конунлар асосида турли динларга эътикод килувчи ва уларга эътикод килмайдиган фукаролар, хар хил эътикодларга мансуб диний ташкилотлар уртасида узаро муроса ва хурмат урнатилиши урнатилган, диний ва узга мутаассиблик, экстремизм, муносабатларни карама-карши ва кескинлаштиришга, турли дин вакиллари уртасида адоватни авж олдиришга каратилган хатти-харакатларга йул куйилмайди.
Миллий Комусимиз моддаларида нафакат халкчил тамойилларга, балки минг йиллар давомида ривожланиб келган миллий маънавиятимиз асосларига хам таянади.
Минг афсус булсинки, асосий Комусимизнинг айрим моддасини купол равишда бузиш холлари хам учрамокда. Улар гаразли харакатларини турли фаолиятлар оркали амалга оширишмокда. Узларининг бундай нопок максадларини ёшлар уртасида, айникса, хеч бир диний маълумоти булмаган ёки турли ёт таъсирларга берилувчи айрим содда фукаролар орасида ёйишга уринишмокда. Натижада улар алданиб, уз имон-эътикодларидан махрум булиб, икки дунё саодатини кулдан бой бериб куйишмокда.
Шу муносабат билан юрт тинчлиги кадрига етиб барчани огохликка, кадриятларимиз ва у билан богилк булган тарихий бой меросимизни келажак авлодларимизга, азиз фарзандларимизга тула-тукис равишда етказишга чорлаймиз.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

tojik-soniya

Тожикча шеърлар / Шерхо

Дуст хакида тожикча шеър Бархез, то нихем сари худ ба пои дуст, Чонро фидо кунем, …