Главные новости
Главная / Жамият / Комендантлик соати ва жамоат жойларида янги чекловлар. Дунё мамлакатлари бу йил Рамазон хайитини кандай кутмокда?
<

Комендантлик соати ва жамоат жойларида янги чекловлар. Дунё мамлакатлари бу йил Рамазон хайитини кандай кутмокда?

Карийб ярим йилдан бери давом этаётган эпидемия шиддати хамон пасайгани йук. Шу боис жуда куплаб миллий ва халкаро микёсдаги учрашувлар, тадбирлар, оммавий спорт мусобакалари ва байрамлар бекор килиниши давом этмокда. Афсуски, диний байрамлар, хусусан, бу йилги Рамазон байрами тадбирларининг утказилиши билан боглик жараёнлар хам бундан четда колаётгани йук. Куплаб мусулмон мамлакатларида коронавирусга карши кураш доирасида Рамазон байрами кунларини хам камраб олувчи чекловлар жорий этишга мажбур булишмокда.

Фото: Getty Images

Хуш, пандемия шароитида дунё мусулмон мамлакатлари бу йилги Рамазон байрамини кандай нишонлайди? Рамазон байрами намози укиладими?

Куйида айрим мамлакатлар мисолида шу хусусда маълумот берилади.

Туркия

Covid-19 эпидемиясига карши курашиш доирасида ушбу мамлакатнинг 81 вилоятида арафа куни ва Рамазон байрамини хам камраб олувчи 4 кунлик комендантлик соати жорий этилди. Шу туфайли байрам куни тонгда масжидларда байрам намози укилмайди. Бу хакда мамлакатнинг диний ишлар буйича Олий кенгаши раиси уринбосари Зеки Саяр маълум килди. У мусулмон биродарларга байрам куни эрта туришни, Куръон укишни ва зикр килишни, шу оркали бу йилги байрамга жон киритишни маслахат берган.

Аввалрок Диёнат ишлари вазири Али Эрбош байрам намози хакида баёнот берганди.

«Байрам намози укиладиган пайт мусулмонлардан шукр ва тафаккур килишларини, байрам намози онларини узлари ва оилалари, колаверса, бутун инсоният учун дуо килиб кечиришларини сурайман. Тугри, аввалги йиллардаги каби якинларимизни зиёрат эта олмаймиз, аммо телефонлар ва ракамли технологиялар ёрдамида уларни албатта байрам билан табриклайлик, байрам гузаллигини яшайлик», деди у.

Саудия Арабистони

Бу мамлакатда маъмурлар 24 соатлик комендантлик соати 23 май куни Ийд ал-Фитр байрами бошланиши кутилаётган пайтда кучга киришини эълон килди. Ушбу чеклов 27 май, яъни байрамнинг сунгги кунига кадар сакланиб колади.

Ушбу холат киролликда яшовчилар учун чекловлар кучайганини англатади. Хайит байрами арафасида Саудия Арабистони фукаролари ва ахолисига эрталаб соат 09:00дан соат 17:00га кадар эркин харакатланишга изн берилганди.

Саудия Арабистони муфтийси шайх Абдулазиз аш-Шайх байрам намозини уйда укиш учун фатво берди.

«Хозирги пандемик вазиятга ухшаш булган алохида шароитларда Рамазон намозини уйда утказишга рухсат берилган», деди у «Сауди Газете»га берган интервьюсида.

Миср

Мисрда комендантлик соати сахар соат 4:00дан кечкурун 17:00гача давом этиши ва 24 май – байрам кунидан эътиборан олти кунга жамоат транспорти тухтатилиши маълум килинди. Рамазон ойи охирида дуконлар, ресторанлар, парклар ва пляжлар дам олиш учун ёпилади.

Марокаш

Covid-19 тадбирлари доирасида масжидлар ёпилгани туфайли ушбу мамлакатда Рамазон байрами намозини уйда укиш тугрисида фатво берилди. Марокаш Олий Илмий Кенгашининг ёзма баёнотида Covid-19 таркалиши хавфи мавжудлиги туфайли уйларда байрам намозини укиш жоиз экани айтилди.

Жазоир

Мамлакат бош вазирининг ёзма баёнотида Рамазон байрамининг биринчи кунидан бошлаб жамоат жойларида никоб такиш мажбурий эканлиги, курсатмаларга риоя килмаганлар жазоланиши айтилди.

Аввалрок хукумат Covid-19 тадбирлари доирасида Рамазон байрамининг дастлабки икки кунида 18 соатлик комендантлик соати жорий этилишини маълум килганди.

Шунингдек, Ливан, Иордания ва бошка мусулмон мамлакатлари хам байрам арафасида тулик комендантлик соатларини эълон килди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Рамазон хайитини нишонлаш тугрисидаги карорига мувофик, Узбекистонда Рамазон хайити 24 май куни нишонланади. Байрам карантин талабларига мувофик, халкимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда утказилиши белгиланган.

Якин вактлар ичида Узбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йил Рамазон хайитини нишонлаш тугрисидаги Баёноти эълон килиниши кутилмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

jV-jWyKWhY3R86LxSr9qbcB1_zRh8T5

Узбекистонда тиббий никоблар ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди

Фото: KUN.UZ Узбекистонда 18 май холатига химоя никоблари ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди. …