Главная / Жамият / Когондаги пахта пайкалида юрган мактаб болалари: уларни ким мажбурлаб теримга олиб чиккан?
<

Когондаги пахта пайкалида юрган мактаб болалари: уларни ким мажбурлаб теримга олиб чиккан?

Бухоро вилоятининг Когон туманидаги «Туни Ирок» махалласида жойлашган 15-урта мактабнинг 5-синф ва ундан юкори синф укувчилари 29 сентябрь, якшанба дам олиш куни пахтага чикарилгани хакида Repost.uz хабар берди.


Фото: Repost.uz

Нашр хабарида 15-мактабнинг камида 13 нафар укувчилари Тайтал кишлоги якинидаги «Алиноз Шергирон» и «Барно Бахром» фермер хужалиги далаларида пахтага олиб чикилгани, бу ишнинг барчасининг бошида туман хокими Йулдош Жумаев тургани таъкидланган.

Кейинрок, Бухоро вилояти хокимлиги матбуот хизмати мазкур вокеага уз расмий муносабатини билдирди.

Унга кура, Repost.uz хабарида келтирилган холатлар махсус ишчи гурухи томонидан дастлабки урганилган ва хабарда тилга олинган жихатлар уйдирмадан бошка нарса эмаслиги маълум килинган.

Бухоро вилоят хокимлиги матбуот хизматининг расмий баёнотида Когон туман хокимлиги, Когон туманидаги 15-мактаб директори Жамол Саидов, вилоят халк таълими бошкармаси бошлиги Амирилло Сафаров ва Когон туман халк таълими булими мудири Бахрон Курбонов масала юзасидан уз фикрларини баён этиб, хабар уйдирма эканлигини таъкидлаб утишган.

Kun.uz мухбирлари Когон туманидаги «Туни Ирок» МФЙда жойлашган 15-мактабда булиб масалага ойдинлик киритишга харакат килишди. Биз борганимизда вилоят хокимлиги матбуот котиби О.Жураев ва бир неча журналистлар ва масъул рахбарлар мактаб худудида экан.

15-урта мактаб директори Ж.Саидов 2011 йилда курилган янги мактабда 670 нафар бола икки сменада укишини таъкидлаб, 5-11 синф укувчилари сони 400 нафарлигини айтиб утди. «Агар мактаб томонидан ёппа пахтага чикканида суратларда 4-5 та болакай эмас, камида юзлаб бола пахта даласида буларди», деди директор. Шунингдек, директорга кура, Repost.uz хабарида суратлари эълон килинган болаларнинг хаммаси хам ушбу мактабда укишмаслигини айтди.

Директор мактабда 60 дан зиёд педагог хамда техник ходимлар мехнат килаётгани, мактаб жамоаси ва укувчилар хеч качон пахта теришга мажбурий тарзда жалб килинмагани, бу хакда буйрук берилмаганини таъкидлаб утди.

Когон туман халк таълими булими мудири Бахрон Курбонов тумандаги 22 мактабдаги укувчилар у ёкда турсин, укитувчилар жамоаси хам пахта йигим-терим ишларига жалб килинмаётганини бизга хам таъкидлади.

Мактабда булиб турган туман хокимлиги вакилларининг айтишича, махаллий фермерлардан бири шу йил бошида Хукумат карорига кура утказилган макбуллаштиришдан сунг ер майдонларидан ажралгач, туман хокимидан уч олиш максадида ушбу фитнани уюштирган. Хукук-тартибот органлари бу версия буйича хам суриштирув ишларини олиб боришмокда экан.

Вилоят прокуратураси вакили А.Эшмуродов барча суриштирув ишлари якунлангач, матбуот учун расмий маълумот берилишини айтиб утди.

Биз танаффусга чиккан ва иккинчи сменага укишга келаётган мактаб укувчиларини хам сухбатга тортдик. Хусусан, 10-синф укувчилари укийдиган синфхонага кириб, болалар билан сухбатлаша бошлаганимизда, директор Ж.Саидовдан синфни тарк этишни илтимос килдик. Шундан сунг синфхонага туман халк таълими булими мудири хам кириб келди ва мавжуд тартибга кура вояга етмаган болалар билан сухбат факат психолог иштирокида утказилиши кераклигини таъкидлаб, психологни бизга кушиб куйди.

Психолог иштирокидаги савол жавоблар чогида синфхонадаги угил-кизлар бир овоздан пахтага чикишмаганини, хеч ким бу ишга мажбурламаганини бир овоздан айтишди. Дарсдан кейин улар кушимча дарс ва тугаракларга катнашишини билдиришди.

Биз ишонч хосил килиш учун болалардан кафтларини курсатишни сурадик. Угил болаларнинг айримларининг бармоклари чанокдан шилингани куриниб турарди. Лекин улар пахтага чикканини тан олишмади.

Мактабни тарк эта туриб, иккинчи сменага келаётган 6-синф укувчиларини хам саволга тутдик ва бармокларига эътибор бердик.

Гарчи ёш болалар сира бунга икрор булишмаган булса хам, улардан хам айримлари пахтага чиккани аён эди — узимиз хам ёшликда пахтага чикканмиз, бармокларда айнан пахта чаноги шундай из колдиради.

Биз мактаб жойлашган махалладаги оддий инсонларни хам гапга тутдик. Улар дарсдан буш вактда болалар компьютер уйнаб вактни бехудага совурмасдан, онасига ёрдам сифатида харна 5-10 кило пахта териш учун бирга чикишаётганини айтиб утишди. Лекин мактаб томонидан болалар буйрук билан ёппасига чикарилмаганини айтишди.

Шу кишлокда истикомат килувчи яна бир кишининг айтишича, кишлокда купчилик мактаб укувчиларининг оталари Россияда мехнат миграциясида. Пахта мавсумида уларнинг оналари пахта теримга чикишади. Болалар даладаги якинларига чой ёки овкат ташишади. Узлари хам оналарига, опаларига пахта теришда кумаклашишади. Кайтишда фартукда мол-куйларига ут юлиб кайтишади. Бу — йиллар давомида шаклланган анъана.

Энди уйлаб куринг: мактаб якшанба ва байрам кунлари ишламаса, укитувчилар дам олса, укувчилар ота-оналарининг ихтиёрида булса, болаларни пахтага чикиш-чикмаслигини ота-онасидан булак ким назорат кила олади? Ота-онаси пахтага чикишга мажбурлаган такдирда хам, балога колган мактаб жамоаси булиши керак эмас-ку? Умуман, муаммо мана шундай куринишда буй курсатса уни кандай кабул килиш ва ечиш керак? Пахта теришни ташкил килиш зиммасига тушган махалла сира хам бунга карши курашмаса керак. Харна-да, харна…

Пахта йигим-теримида болаларнинг мажбурий мехнатидан фойдаланмаслик борасида сунгги йилларда катта ишлар амалга оширилди. Жахон хамжамияти олдида нихоят бу иллатдан кутулиб, юзимиз ёруг булди, деб турганимизда бундай хабарлар кишини албатта сескантиради.

Фикримизча, Когон вокеасидан барча узига тегишли хулосалар чикариб олади.

Шухрат ШОКИРЖОНОВ, Kun.uz мухбири.

Фахриддин ХОТАМОВ суратлари.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

1500009242_pochemu-zhena-ne-hochet-blizosti-s-muzhem

Хотин жинсий алокани хохламаса

Нега аёл эркакни хохламайди? Агар хотин эри билан жинсий алокада булишдан бош тортса, нима килиш …