Главные новости
Главная / Жамият / Кластер хоким билан судлашмокда: Хокимлик «Султонтекс»ни нималарда айблаган ва айбловлар канчалик асосли?
<

Кластер хоким билан судлашмокда: Хокимлик «Султонтекс»ни нималарда айблаган ва айбловлар канчалик асосли?

Карши шахрида фаолият курсатаётган, ип йигирув ва трикотаж махсулотлари ишлаб чикаришга ихтисослашган «SULTONTEX GROUP»  МЧЖ шаклидаги хусусий корхонасининг Карши туманида пахтачилик кластери тугатилаётгани интернетда шов-шув келтириб чикарди.

Kun.uz сайтида аввалрок бу илгор кластер тугатилаётгани хакида макола эълон килинган эди. Бирок, кашкадарёлик мутасаддилар ушбу материалга тайинли муносабат билдира олишгани йук.

«SULTONTEX GROUP»  хусусий корхонаси Карши туманидаги жами 15 минг гектарда пахта етиштирувчи 500дан зиёд фермерлар билан шартнома имзолаган. Унинг узи хам 1300 гектар майдонга эга.

Кластер пахта етиштирувчи фермерларга механизация, угит, дори, ёкилгидан ёрдам беради, уларнинг етиштирган пахтасини пахта териш машиналарида йигиб олади. Хосилни узи кайта ишлаб, тола ва чигитини ажратади. Чигитдан ёг чикаради, толадан эса ип йигириб, тайёр махсулот ишлаб чикариб, экспорт килади.

Кластер барча ишлаб чикариш циклларини тулик камраб олган. Республикада бундай кластерлар бармок билан санарли. Президент Шавкат Мирзиёев хам Кашкадарё вилоятига сафари давомида бу кластер фаолияти билан шахсан танишган.

Барчаси нимадан бошланганди? Кластер фаолияти нега тугатиб юборилмокда?

Айни дамда «SULTONTEX GROUP» Карши туман хокимлигининг айрим ёлгон маълумотлари юзасидан туман маъмурий судига мурожаат килган, иш судда куриб чикилмокда.

Суд кандай якуний карорга келади, бундан бехабармиз, унга таъсир утказиш ниятимиз хам йук, бирок укувчиларимизга «SULTONTEX GROUP» кластерининг ёпилишига нималар сабаб булгани, умуман, унинг ёпилиши адолатли ё ундай эмаслиги хакида хулоса чикаришлари, мушохада килишлари учун вазиятни якиндан урганиш максадида Каршига бордик.

Кластер рахбари Нурбек Эргашевнинг хикоя килишича, Бош вазир уринбосари Уктам Барноевнинг 20 март куни Косон туманида Кашкадарё вилоятида кишлок хужалигида амалга оширилаётган ишларни урганиш хамда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари тугрисида утказган йигилишидан кейин унда муаммолар юзага кела бошлаган.

Йигилишдан кейин тузилган баённомада Кашкадарё вилояти хокимлиги, «Агробанк» АТБ, Марказий банк вилоят Бош бошкармаси ва тижорат банкларининг галлани минерал угитлар билан озиклантириш ва кимёвий препаратлар билан ишлов бериш учун етишмайдиган маблагларни тижорат кредити, пахта-тукимачилик кластерларига ажратиладиган пахта имтиёзли кредит маблаглари ва фермер хужаликларининг устав фондига жамгариладиган маблаглар хисобидан коплаш тугрисидаги ноконуний таклифлари маъкулланган.

Нега ноконуний? Чунки пахтачиликка ихтисослашган кластер галладан умуман даромад килмайди, чунки галлани кайта ишламайди. Бунинг учун галлачилик кластерлари тузилган. «SULTONTEX GROUP» кластерига узи бир тийин даромад килмайдиган галлачилик сохаси учун «Агробанк» томонидан тугридан тугри уз сохаси булган пахтачиликка ажратиладиган кредит маблаглари хисобидан карийб 550 минг АКШ долларига тенг микдордаги пул утказиб бериш вазифаси нега юкланади? Ахир бу соглом аклга зид-ку?

Табиийки, кластер рахбари бундай кила олмаслиги, банк маблагларидан максадсиз фойдалана олмаслигини айтганидан сунг муаммолар бошланган.

«Жазо» хам узок куттирмаган. 2020 йил 8 апрель куни Вазирлар Махкамасида «Пахта-тукимачилик ишлаб чикариши ташкилотчилари — кластерлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тугрисида» мавзусида утказилган йигилишда республикада самарасиз фаолият курсатаётган ва тугатилиши лозим булган 16та кластер корхоналари руйхати тасдикланган. Уларнинг орасида «SULTONTEX GROUP» МЧЖ хам бор.

Йигилиш баёнида «SULTONTEX GROUP» МЧЖга куйидагича айбловлар куйилган:

1 . Пахта хом ашёсини чукур кайта ишлашнинг тулик циклни камраб олган кайта ишлаш кувватлари мавжуд эмас. Холбуки, тулик цикл мавжуд.

2. 2020–2021 йиллар учун аник хисоб-китобларга асосланган лойихалар ишлаб чикилмаган. Холбуки, умумий киймати 100 миллион АКШ долларига тенг лойихалар тасдикланган ва президентга такдимот килинган.

3. Агротехник тадбирларни уз вактида амалга оширишга амалий ёрдам курсатилмаслиги окибатида пахта етиштиришда хосилдорлик паст булиб, 2019 йилда 19,4 центнерни ташкил этган ва 2018 йилга нисбатан 10,9 центнерга пасайтириб юборилган. Бу хам ёлгон. Карши туманида утган йили хосилдорлик пасаймаган, ошган.

4. Фермер хужаликларига етказилган моддий ресурслар ва курсатилган хизматлар нархларини оширилган кийматда такдим этиб келган. Окибатда, фермер хужаликларининг моддий манфаатдорлиги таъминланмаяпти. Биз сухбатлашган фермерлар эса буни тасдиклашмади.

Хулосага кура, «SULTONTEX GROUP» пахта-тукимачилик кластери фаолияти тухтатилиб, урнида фермер хужаликлари кооперацияси ташкил этиш буюрилган, энди тумандаги фермерлар уша кооперация билан шартнома имзолашга мажбурланмокда.

Биз 20 май куни Карши туман маъмурий судида судья А.Расулов раислигида давом этаётган очик суд мажлисининг иккинчисида катнашдик.

Нурбек Эргашев Карши туман хокими вазифасини бажарувчи Максуда Мустафоеванинг ноконуний хатти-харакатлари ва улар келтириб чикарган окибатлар борасида судга мурожаат килганини гапириб берди.

Суд мажлиси бошлангунча кучада йигилиб турган айрим фермерлар билан хам гаплашдик. Судда гувохлик бериш учун келган ва бизга рупара булган фермерлар утган мавсумда кластер билан ишлашганидан мамнун эканликларини, барча иш жойида булганини, айни пайтда кластер билан шартнома бекор килиниб, фермерлар кооперация билан шартнома имзоланганидан сунг муаммолар бошланганини гапириб беришди.

Хусусан, утган мавсумда кластер билан ишлашда угит, техника, ёкилги, ОВХ масаласида муаммолар булмагани тилга олиб утилди.

Фермерларга туман хокимлиги томонидан «SULTONTEX GROUP» тугатилди, деган хабар берилган ва уларда кооперация билан шартнома имзолашдан узга чора колмаган. Айримлар махалла фукаролар йигини раислари ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан шартнома имзолашга мажбурланган.

Фермерлардан бири кластер дастлабки йил ишлашда тажрибасизлик килиб, айрим хато ва камчиликларга йул куйганини таъкидлади, лекин алдов йули оркали кооперация билан ишлашга фермерларни мажбурламаслик, кластер ё кооперациядан бирини танлашни фермерларнинг ихтиёрига куйиб бериш кераклигини айтиб утди.

Энг кизиги, кластер янгича усулда, янги технологиялар билан чигит кадаб берган фермерларга хам бундан буёгига кластер билан ишламаслик шарти куйилмокда. Яъни, фермерларларга хизмат курсатувчи мехназациялашган техника воситалари факат «SULTONTEX GROUP»да бор. Лекин фермерга «SULTONTEX GROUP»га пул утказиб, техника хизматидан фойдаланишга изн берилмаяпти.

Суд залида гувохлик курсатмаси берган фермерлар хам кластер билан ишлаш улар учун манфаатли ва фойдали булганини кайд этиб утишди.

Шу куни Карши тумани хокими Максуда Мустафоева мазкур судга чакирилганига карамасдан суд ишига келмади. Бизга интервью беришни истамаган (кейинрок суд залида у журналистлардан узини 5 марта интернетга чикаришганига эътироз хам билдирди) туман хокимининг кишлок хужалиги масалалари буйича уринбосари Акром Арипов суддаги чикиши асносида саволларга жавоб бера туриб, Нурбек Эргашевнинг бош «айб»ини айтди. Унинг сузларига кура, Н.Эргашев манмансираган, туман рахбарларининг телефонини кутармайди ва мажлисларда катнашмайди.

Шунингдек, Акром Арипов галла учун кластерлардан пул талаб килинганини хам тан олди. Буни эса хукумат топширигини конун деб билиши ва уни бажаришга интилиши билан изохлади.

Кизик вазият юзага келмокда: вилоят хокимлиги, «Агробанк»нинг вилоят булими кластер учун зиёнли булган ноконуний таклифни уртага ташлайди, у хукумат раиси уринбосари баённомасига киритилади, уни конун уларок кабул килган тумандаги рахбарлар узлари тайёрлаб берган маълумотлар асосида тайёрланган топширикларни бажаришга интилишади.

Тан олиш керак, «SULTONTEX GROUP» кластеридан норози фермерлар хам йук эмас, лекин улар хам асосан кластер рахбарини турли селектор ва мажлисларга келмасликда айблашган.

Хуп, «SULTONTEX GROUP» кластери ёмон экан, хозир у туманда пахтачиликка аралашмай турибди, ундан кутулишди; халк депутатлари туман кенгаши карори билан кооперация тузилган, бояги фермерлар бемалол кооперация билан ишлайвериши мумкин-ку? Йук, бу фермерлар гап-сузлари билан туман хокимлиги позициясини куллаб туришибди. Холбуки, утган мавсумда кластер билан ишлаш окибатида кандайдир зарар курган булишса ёки кластернинг кандайдир карзи булса бемалол иктисодий судга мурожаат килишлари мумкин эди-ку?

Бу борада пахтачиликдан четлаштирилган «SULTONTEX GROUP» кластерининг 300дан зиёд, умумий киймати 8,5 миллион долларлик яп-янги техникалари гаражларда турибди.

50ger50g08.jpg (922×591)

Уларнинг орасида замонавий тракторлар, культиваторлар, гузага дори сепиш ускуналари, хаттоки АКШдан келтирилган пахта териш комбайнлари хам бор. 2020 йил хосил учун минерал угитлар ва кимёвий дори воситалари хам омборларда «яроклилик муддати тугаши»ни кутиб ётибди.

«SULTONTEX GROUP» рахбари кишлок хужалигини тушунадиган барча кадрлар етарли эканлигини таъкидлаб утди, кластер лабораториясида пахта зараркунандаларига карши курашиш учун 17 минг гектарга етадиган личинкалар етиштириб куйилганига гувох булдик.

Кластер, шунингдек, пул сарфлаб, далаларга чув чикарган, коллекторларни таъмирлаган, томчилатиб сугориш технологиясини туманга секин-аста жорий этаётган эди.

Бош вазир уринбосарига ёлгон ва хато ахборотлар берган туман хокимлиги эса асосий саноат корхоналари Карши шахрида жойлашган кластерни туманда ишлатмокчи эмас. Ва бу машмашаларнинг барчаси кластерга алокаси булмаган галла учун 5,636 миллиард сум бермагани окибатидан келиб чикмокда.

Кластер рахбари булиб утаётган ишлардан тушкун ахволда. «Барчасини тармокка янгилик яратиш, пахтачиликда хосилдорликни ошириш, унга замонавий технологияларни олиб кириш, купрок иш урни яратиш учун килган эдим», — деди у биз билан сухбатда. Ишлаб чикариш корхоналари Карши шахрида булса хам ишчилар уртасида Карши туманидан катнаб ишлаётганлари хам булган.

У банкдан олинган кредитларни ёпиш учун техникаларни сотувга куйишга мажбур булган.

Холбуки, Каршида ип йигирув фабрикаси, ундан чиройли трикотаж махсулотлари ишлаб чикарувчи, бир йил ичида курилиб ишга туширилган тикувчилик фабрикаси фаолият курсатиб турибди.

Кластер ихтиёрида пахта тозалаш заводи, ёг заводи хам булиб, ишлашга шай, уз навбатини кутмокда.

Ундаги сунгги русумдаги дастгохлар Европадан келтирилган. Тайёр махсулотлар хорижга экспорт килинмокда. Кластер узи пахта етиштириб, фермерлардан пахтани сотиб олганида махсулот таннархи арзон булган булар эди. Президент ташаббуси билан кластер тажрибаси оммалаштирилганидан хам кузланган бош максад шу эди. Энди биржа оркали тола сотиб олинса махсулотлар нархи ошишига олиб келади.

Хуш, бу машмашалардан ким ютади?

Энг кизиги шундаки, вокеани холислик нуктайи назаридан ёритишга уринган айрим блогерлар масаланинг мохиятга тушунмасдан, «кластер монополия урнатган», «у мафия», «Тошкентда танкаси бор» деган бухтон фикрларни илгари суришмокда хамда кластерга карши булган фермерларнинг фикринигина олиб чикишмокда. Узингиз уйланг, «Тошкентда танкаси бор» тадбиркорни махаллий рахбарлар шу ахволга сола олган булишармиди?

Яна бир жихат: кластер билан ишлашга розиман, деган фермерларни Карши туман хокимлиги кластер билан шартнома имзолашга куймаяпти ва фермерларга кооперация билан мажбурий шартнома имзолатяпти. Бу холатда туманда энди кластер урнига кооперация монопол булиб колаверади-ку?

Холбуки куплаб фермерлар вилоят хокими З.Мирзаев, туман хокимига кластер билан шартнома тузишга рухсат сураб гурух-гурух булиб жамоавий хатлар йуллашмокда. Уларнинг мурожаатлари хануз жавобсиз колдирилмокда.

Хуш, бу холатда фермерлар учун энди нима яхши томонга узгаради? Кооперацияда замонавий техника хам йук, угит, культивация ва бошка масалаларда кооперация билан шартнома имзолатилган фермерлар аллакачон муаммоларга дуч келишган.

Барчасига пахтачилик кластери галла хосилини йигиб олиш учун учун пул кучириб бермагани сабаб булмокда. Буни расмийлар томонидан имзоланган хужжатлар хам исботлаб турибди. Хукуматга эса маълумотларни туман хокимлиги тайёрлаб берган.

25 май куни давом этган суд мажлисида туман хокими Мустафоева хам буни очик буйнига олмади. «Нима булган булса хам мен ишга келишимдан олдин булган», деб таъкидлаган у. Холбуки у 3 март куни хокимликка тайинланган ва барча вокеалар шундан кейин бошланган.

Боз устига, Мустафоева шу йил 10 апрель куни уз имзоси билан Бош вазир уринбосари Уктам Барноев, вилоят хокими Зоир Мирзаевга хат йуллаб, «SULTONTEX GROUP» туманда 2020 йил галла хосили учун азотли минерал угит ва кимёвий дори воситалар учун етишмаётган маблагларни коплаш учун 5 миллиард 636 миллион сумни хамон утказмай турганини ёзган.

Аслида гап буёкда. Туман рахбарлари даладан бошка ишлари хам бисёр булган кластер рахбарини мажлисларга катнашмагани учун айбдор килишдан бошка важ топа олишмаяпти.

Туман хокимлиги фермерларга зугум утказмасдан, уларга ким билан шартнома имзолашни уз ихтиёрларига куйиб беришлари керак эмасми аслида? Майли, кластер билан ишлашдан норози фермерлар кооперация билан шартнома имзоласин, кластер билан ишлашга рози булиб турганлар эса кластер билан битим тузсин.

Айнан мана шу холатда сих хам куймасди, кабоб хам. Шунчалик кийинми шу нарсага куйиб бериш? Кийин шекилли…

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Махсус комиссия карантинни кайтаришга сабаб булган 6 муаммони маълум килди

Чекловлар кайтадан кучайтирилишига бир катор муаммолар сабаб булгани келтириб утилди. Республика махсус комиссиясининг билдиришича, булар куйидагилар: …