Главные новости
Главная / Жахон / «Кизил» худудлар кайси шарт билан «сарик» тоифага узгартирилиши маълум килинди
<

«Кизил» худудлар кайси шарт билан «сарик» тоифага узгартирилиши маълум килинди

«Кизил», «сарик», «яшил» тоифаларга ажратилган худудларда карантин даражаси кайси холларда юмшатилиб, бошка рангга утиши мумкин?

Ушбу саволга бугун, 21 май куни АОКА штабида утказилган онлайн брифингда Согликни саклаш вазирлиги хузуридаги Коронавирусга карши кураш штаби аъзоси Хабибулла Окилов жавоб берди.

«Янги аникланган касалланиш холатлари камайиб, согайганлар сони купайиб бориши билан «кизил» худудлар «сарик»ка узгариши мумкин.

Янгидан аникланган холлар батамом тугаб, мавжуд беморлар тузалганда «сарик» худуд «яшил»га узгартирилади», – деди Окилов.


Хабибулла Окилов

– Дунёда коронавируснинг иккинчи тулкини булаётганмиш. Бизда хам шундай холат булиши мумкинми?

– Чет эллик хамкасбларимиз билан деярли хар куни алокада булиб, тажриба алмашиб турибмиз. Хозирги кунда иккинчи тулкин хакида ахборотлар йук.

Хитойнинг Хейлунзянь провинциясида кир ювиш корхонасининг хизматчисида коронавирус аникланиб, 100 миллионга якин фукаролар карантинга олинган. Лекин бу иккинчи тулкин дегани эмас.

– Врачман. 14 кун мобайнида карантин зонасида ишладим. Мен хам 25 миллион сум олишга хакким борми?

– Президентнинг «Коронавирус пандемияси ва глобал инкироз холатларининг иктисодиёт тармокларига салбий таъсирини юмшатиш буйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тугрисида»ги ПФ–5969-сонли фармонига асосан, коронавирусга карши курашга жалб килинган, лекин бевосита беморлар билан алокада булмаган ходимларнинг ойлик лавозим маошига хар кунлик 6 фоизли кушимча туловлар жорий килинган.

Карантин муассаларида фаолият курсатувчи тиббиёт ходимлари хам ушбу 6 фоизли тоифага киради. Ушбу туловлар билан боглик саволлар буйича Молия вазирлигининг 71 203 00 50 ишонч телефонига мурожаат килиш мумкин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

heQZsb8gZKbhksO6oU4B16jPIYSFClin

Москвада чекловлар режимини июнь уртасигача узайтириш режалаштирилмокда

Москвада коронавирус пандемияси сабабли жорий килинган чекловлар режими 31 майдан кейин узайтирилиб, июнь урталарида бекор …